Жиззах вилояти суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан Бахмал туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Бахмал туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Уларнинг 3 нафари фуқаролик, 1 нафардан жиноят, иқтисодий ва маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 2 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабулда фуқаро Умирзоқ Қобиловнинг унга нисбатан Солиқ органи томонидан қўлланилган 3.400.000 сўмлик жарима жазосининг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимосномаси сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазо тайинланди.