Жиззах вилояти судлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Жиноят ишлари 2135/2758 (1905/2499) иш сони 230 тага ёки 10,7 фоизга ошган.

Иш ҳажми ойига 9,3 та жиноят иши

Маъмурий ишлар 26459/29264 (26220/29192) иш 239 тага ёки 0,9 фоизга ошган.

Иш ҳажми ойига 116,0 та маъмурий иш

Сайёр суд жиноят 313 та ёки 14,8 фоиз (311 ёки 16,2 фоиз)

Сайёр суд маъмурий 2714 ёки 10,2 % (3752 ёки 14,3 фоиз)

Хусусий ажримлар жами кўрилган ишларга нисбатан 1735 та ёки
81,0 фоиз (1564 та ёки 81,9 фоиз)

Ушбу хусусий ажримлар 271 таси ёки 15,6 фоизи муҳокамасида судьялар иштирок этган.

Шундан, суриштирув ва дастлабки терговга 235 та хусусий ажримлар чиқарилган (Айблов ўзгартирилган ва оқлов (қисман оқлов) ҳукми чиқарилган ишлар 584 та)

АСҲда 5 та хусусий ажрим чиқарилган;

Шундан, суриштирув ва дастлабки терговдаги камчиликлар бўйича 2 та;

Бошқа ташкилотларга 1 та. 

Жами 18 шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган, юқори инстанцияларда 12 шахс, 1-инстанцияда 6 шахс оқланган.

Вилоят судининг 2024 йил 1,2-ярми иш режасида ўсиши кузатилган ҳамда долзарб  жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича умумлаштиришлар ўтказиш белгиланган. Жумладан,

– Судлар томонидан 2023 йил давомида Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 1852-моддалари) билан боғлиқ кўрилган жиноят ишлари бўйича суд амалиётини умумлаштириш ва натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил давомида маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ ҳаражатларни ундириш билан боғлиқ суд амалиётини умумлаштириш ва натижаларини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил давомида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги илтимосномаларни кўрилиши бўйича суд амалиётини умумлаштириш ва натижаларини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 1-чораги давомида жазодан муддатидан олдин шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳақидаги илтимосномаларни кўрилиши бўйича суд амалиётини умумлаштириш ва натижаларини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 1-чораги давомида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартириш (МЖтК 343-модда) билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш ва натижаларини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 1-чораги давомида Оилавий (маиший) зўравонлик (МЖтК 592-модда) билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш ва натижаларини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022, 2023 йиллар ҳамда 2024 йил 1-ярми давомида пора олиш, пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноят ишларини кўриш (ЖКнинг 210, 211, 212-моддалар) бўйича суд амалиётини умумлаштириб, натижаларини Раёсат йиғилиши муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи ярми давомида чет эл фуқароларига нисбатан жиноят ишларини кўрилишини таҳлил қилиш ва натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил биринчи ярмида касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш (ЖК 75-модда) билан боғлиқ материалларни кўриш амалиётини умумлаштириш ва натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2024 йилнинг 1-ярми давомида оз миқдорда талон-торож қилиш (МЖтКнинг 61-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш, натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг биринчи ярми давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 315-моддаси тартибида Давлат солиқ органларининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси билан чиқарилган қарорлари устидан келиб тушган шикоятлар билан боғлиқ кўрилган ишларни таҳлил қилиш ва натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш;

– Судлар томонидан 2024 йилнинг 1-ярми давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (МЖтКнинг 131-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича суд амалиётини умумлаштириш, натижасини Раёсат муҳокамасига киритиш.

АСҲда жами кўриб тамомланган 396/534 (466/665) иш сони 70 тага, 15,0 фоизга камайган.

Иш ҳажми: жиноят ишлари 4,1; маъмурий ишлар 3,5

Шундан,

19 шахсга ёки 0,6 фоиз бекор қилинган.

83 шахсга 3,0 фоиз ўзгартирилган.

КСҲда жами кўриб тамомланган 161/172.

Иш ҳажми: жиноят ишлари 1,6.

Шундан, 6 шахсга ёки 0,2 фоиз бекор қилинган.

29 шахсга 1,0 фоиз ўзгартирилган.

ТСҲда жами кўриб тамомланган 251/306.

Иш ҳажми: жиноят ишлари 2,6.

Шундан, 6 шахсга ёки 0,2 фоиз бекор қилинган.

33 шахсга 1,2 фоиз ўзгартирилган.

Аёлларга нисбатан биринчи инстанция судларида 249/284 та жиноят иши кўрилган;

Ҳукм чиқарилган ишлардан асосан 40/43 жарима;

1/1 мажбурий жамоат ишлари;

41/51 АТИ;

77/86 озодликни чеклаш;

39/47 озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган;

284 та аёлдан 60 нафари ёки 21,1 фоизи фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Вояга етмаганларга нисбатан биринчи инстанция судларида 38/44 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. 34/40 ҳукм чиқарилган, 4/4 иш тугатилган.

Шундан, 3/3 жарима;

1/1 мажбурий жамоат ишлари;

1/1 ахлоқ тузатиш ишлари;

20/25 озодликни чеклаш;

6/7 ОМҚ. (ЖК 119-4, 128-3, 166-3, 169-3) Оғир ва ўта оғир

3 шартли ҳукм қилинган.

Мажбурлов чоралари қўлланилмаган.

ЖПК 533-моддасига асосан 2021-2023 йилларда 42 та ҳукм ижроси кечиктирилган:

Шундан, 23 таси маҳкуманинг ёш боласи бўлганлиги;

8 таси маҳкуманинг ҳомиладорлиги;

11 таси маҳкум оғир касаллиги сабабли.

2024 йилда 9 та ҳукм ижроси кечиктирилган;

Шундан, 7 таси маҳкуманинг ёш боласи бўлганлиги;

2 таси маҳкум оғир касаллиги сабабли.

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан
2024 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Биринчи инстанция судлари томонидан бу даврда 30.235 та ишлар кўриб чиқилган (2023 йилда 19.809 та). Шундан 15.462 та (14.359 та) бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган, 1.840 та (1.755 та) ажрим чиқарилган, 13 та (4 та) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига доир иш кўрилган бўлса, 12.920 та (3.691 та) материал тартибда ишлар кўриб чиқилган.

2024 йил давомида 17.302 (2023 йилда 16.114 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1.188 тага ёки
6,8 фоизга кўпайган.

Шу билан бирга судлар томонидан низосиз талаблар бўйича
59.623 та 197.903.759.887 (19.669 та 245.400.773.783) сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилган.

Шундан 15.617 та 318.489.602.694 (5.786 та 109.872.072.889) сўмлик суд буйруқлари кредит низолари билан боғлиқ аризаларни ташкил этади.

 Бу даврда туманлараро (туман) судидаги ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 193,8 (150,1) та, суд буйруқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳажми 382,1 (149) та, бир судьяга жами иш ва суд буйруқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳажми 521,1 (299,1) фуқаролик иш ва суд буйруқларини ташкил қилган.

Кўрилган 17.302 (16.114) та фуқаролик ишларининг 15.462 (14.359) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган (13.064 та қаноатлантирилган, 2.398 рад этилган), 450 (371) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 1.390 (1.384) та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Иш юритишдан тугатилган фуқаролик ишларининг 237 таси даъвогар арз қилган талабларидан воз кечганлиги ва суд бу воз кечишни қабул қилганлиги (124-модда 1-қ 3-б) сабабли иш юритишдан тугатилган бўлса; 63 та иш тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланганлиги (124-модда 1-қ 4-б) сабабли иш юритишдан тугатилган.

Кўрмасдан қолдирилган даъво аризаларнинг 625 таси айнан даъвогарнинг аризасига асосан (122-модда 1-қ 9-б) даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, 146 таси тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини (122-мода 1-қ 103-б) сабабли кўрмасдан қолдирилган.

2024 йилда ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:

Никоҳдан ажратишга доир ишлар 2.714 (2.465) та ёки 249 тага кўпайган;

Суғурта шартномасига доир ишлар 1224 (724) та ёки 500 тага кўпайган;

Оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1.692 (1.404) тани ташкил этиб, 288 тага кўпайган;

Алимент ундириш ҳақида суд буйруқлари 3.418 (2.952) тани ташкил этиб, 466 тага кўпайган;

Фуқародан солиқ ва бошқа мажбурий тўлов бўйича қарзни  ундириш боғлиқ ишлар 259 (471) тани ташкил этиб, 212 тага камайган бир вақтда,  суд буйруқлари эса 11.130 (5.618) тани ташкил этиб,5.512 тага кўпайган;

Иш ҳақи ундириш ҳақида ишлар сони 389 та (267) тани ташкил этиб 122 тага, суд буйруқлари 459 (376) та ёки 83 тага кўпайган.

Ушбу кўпайган ишлар юзасидан йилнинг биринчи ярмида умумлаштиришлар ўтказиш белгиланган ва улар бўйича қуйи судларга тегишли кўрсатма хатлари бериб келинмоқда.

Шу билан бирга 2024 йилда ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг камайганлигини кўришимиз мумкин:

Хусусан, кредит шартномасидан келиб чиқадиган ишлар 4.896 (6.285) тани ташкил этиб, 1.389 тага камайган;

Алоҳида тартибда кўрилган ишлар сони 654 та (668) тани ташкил этиб 14 тага камайган.

Тарғибот ишлари

Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 2.131  (1.152) таси ёки 12,3 (7,1) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Фуқаролик судлари томонидан 2024 йил давомида жами 33 (31) та умумлаштиришлар ўтказилиб, натижалари бўйича 57 (4) та тақдимнома чиқарилган. Аҳоли ўртасида 466 (336) марта учрашувлар ташкил этилган. Оммавий ахборот воситаларида жами 349 (180) марта чиқишлар қилинган. Шундан 50 (35) та газеталар, 2 (2) та журналларда мақолалар чоп этилган, 45 (37) марта радиода, 53 (38) марта телевидениеда, 199 (68) маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 379 (261) та хусусий ажримлар чиқарилган.

Мурожаатлар билан ишлаш

2023 йил давомида вилоят, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслардан, жами 2.298 (2.032) та мурожаатлар келиб тушган, 16 (36) та мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Қолган 2.271 (1.996) таси ўрганилиб, уларнинг 2.155 (1.947) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 116 (42) таси қаноатлантирилган. 11 (7) та мурожаат қолдиқда қолган.

Келиб тушган мурожаатларнинг сони 2023 йилга нисбатан 260 тага кўпайган.

Бугунги кунда судга мурожаат қилувчи шахслар ўз мурожаатларини почта алоқа воситаси орқали, шахсан ҳамда электрон тартибда тақдим этиб келишмоқда.

2024 йил давомида судлар томонидан кўрилган ишлар ҳамда суд буйруқларининг 58.450 таси (2023 йилда 21.095 та) мурожаат этувчиларнинг электрон аризалари асосида кўрилган.

Мурожаатлар билан ишлаш

Вилоят, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслардан, жами 2298 та мурожаатлар келиб тушган

Мурожаатларнинг 16 таси тааллуқлилиги бўйича юборилган бўлса,

2271  таси ўрганилиб, уларнинг 2155 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган,

116 таси қаноатлантирилган.

11 та мурожаат қолдиқда қолган.

Шундан суд қарорларидан норози бўлиб 603 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасига юқори инстанция судига апелляция, кассация ва тафтиш  тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

Суд ҳужжатининг ижроси юзасидан 159 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаат муаллифларига суд қарорлари ижроси юзасидан ижобий ва ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳамда тегишли мажбурий ижро бюроларига мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

Суд ҳужжатларини вақтида ололмаётганлиги юзасидан 4 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаат муаллифларига суд қарорлари шахсан топширилганлиги тушунтирилган.

Бошқа масалалар юзасидан 1497 та мурожаатлар келиб тушган ушбу мурожаат муаллифларига судга мурожаат қилмаганлиги сабабли ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳамда ўз ҳуқуқларини бошқа давлат ташкилотлари ва органлари томонидан амалга оширилиши ҳақида тушунтиришлар берилган.

Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ кўрилган ишлар:

2024 йил давомида Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ушбу тоифадаги 2.714 та даъво кўриб чиқилиб, шулардан:

– 1.187 таси (43,7 %) қаноатлантирилган;

– 1.184 таси (43,6 %) рад қилинган;

– 158 таси (5,8 %) бўйича иш юритиш тугатилган;

– 185 таси (6,8 %) кўрмасдан қолдирилган.

Ҳудудлар кесими бўйича олганда, ушбу тоифадаги ишлар Жиззах шаҳрига 512 та, Шароф Рашидов туманига 470 та, Ғаллаорол туманига 325 та, Зомин туманига 248 та, Бахмал туманига 258 та, Пахтакор туманига 161 та, Зарбдор туманига 155 та, Фориш туманига 103 та, Дўстлик туманига 143 та, Арнасой туманига 88 та, Мирзачўл  116 та, Зафаробод туманларига 86 тадан, Янгиобод туманига 49 та тўғри келган.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қўшма қарор билан тасдиқланган ҳамкорлик дастурининг 5-бандида ажрашиш учун суд органларига ариза берган фуқаролар рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудий оила ва хотин-қизлар бўлинмалари билан ахборотлар алмашувини йўлга қўйиш белгиланган.

2024 йил давомида судларда давомида кўрилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар умумлаштирилиб, вилоятдаги фуқаролар йиғинлари тоифаларга (қизил, сариқ, яшил) бўлинди ҳамда қизил тоифага киритилган МФЙларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низолар ҳамда никоҳдан ажрашиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Апелляция, кассация ва тафтиш инстанциясининг фаолияти

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган жами 30 235 та ишнинг (59 693 та суд буйруғи ҳисобга олинмаган) 881 таси ёки 2,8 фоизи вилоят судларида апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилган бўлиб, 97,1 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган.

апелляция 593 (98,0 %), кассация 288 ( 99,0 %)

Биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган 30 235 та иш бўйича чиқарилган суд қарорларининг жами юқори инстанцияларда 124 таси (0,4 %) бекор қилинган, 32 таси (0,09 %) ўзгартирилган.

Апелляция ва кассация инстанциясида кўрилган 881 та ишнинг 201 таси ёки 22,9 фоизига тафтиш тартибида шикоят (протест) келиб тушган, 77 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган.

Вилоят суди тафтиш инстанциясида кўрилган 201 та иш бўйича қуйи инстанция суд қарорларининг:

– 12 таси ёки 1,3 % бекор қилинган;

– 8 таси ёки 0,9 % ўзгартирилган.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан 2024 йил мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида судларга 41 040 та ариза ва даъво аризалар келиб тушган. Шундан ҳисобот даврининг охирига қадар 36 986 таси ёки 90,1 фоизи кўриб чиқилган. Мазкур ишларнинг 797 таси хабарнома тартибида кўриб чиқилган. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 297 тага ёки икки баравардан ортиққа кўпайган.

Ҳисобот даври давомида кўрилган 36 986 та ишларнинг асосий қисми жумладан, 27 898 таси банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги, 1 655 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 1 250 таси кредит шартномаси, 450 таси контрактация шартномаси, 715 таси маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан, 783 таси тўловга қобилиятсиз деб топишга оид даъво ариза (ариза)лар ҳамда бошқа низолар юзасидан тақдим этилган даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишларни ташкил этади.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида кўрилган иқтисодий ишлар бўйича ҳар иш кунида ўртача ҳисобда 160-180 тадан процессуал суд ҳужжатлари чиқарилган.

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўрилган ишларнинг 4 610 таси ёки 15,7 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 1 трлн. 168 млрд. 508 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

2024 йил мобайнида бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 371 тани ташкил этган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 365 та суд таъсир чоралари қўлланилган. Хусусан, 15 маъмурий, 66 та моддий, 58 та интизомий чора қўллаш ҳақида, аниқланган қонунбузарликларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан эса 196 та хусусий ажримлар чиқарилган. Шунингдек, 30 та тақдимнома чиқарилган.

Аҳолига қонунларни тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш юзасидан жами 630 маротаба ОАВ ҳамда аҳоли ўртасида маъруза ва суҳбатлари ўтказилган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида кўрилган ишларнинг 261 таси бўйича ёки 0,70 фоизи бўйича апелляция шикояти (протести) киритилган бўлса, шундан 199 таси ёки 0,53 фоизи бўйича апелляция инстанция судида кўриб чиқилиб, 29 таси ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,07 фоизи бекор қилинган, 27 таси (0,07%) ўзгартирилган.

Шунингдек, қонун-ҳужжатларига киритилган сўнги ўзгаришлар натижасида апелляция шикояти бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, қонуний кучга кирган суд ҳужжати устидан кассация шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди ва манфаатдор шахслар ушбу ҳуқуқдан фойдаланиши натижасида ҳисобот даврида кўрилган ишларнинг 153 таси бўйича ёки 0,41 фоизи бўйича кассация шикояти (протести) киритилган бўлса, шундан 101 та ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,27 фоизи юзасидан берилган кассация шикоят (протест)лари кўриб чиқилиб, 20 таси ёки 1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,05 фоизи бекор қилинган бўлса, 12 таси (0,03 %) ўзгартирилган.

Таъкидлаш жоизки, биринчи инстанция судида кўрилган ишларнинг жами 414 таси ёки 1,11 фоизи юзасидан (апелляция, кассация тартибида) шикоят (протест)лар тақдим этилган бўлса, 36 572 таси ёки 98,89 фоизи юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан тарафлар рози бўлишган.

Тафтиш инстанциясида 94 та иш кўрилган бўлса, шундан 9 таси ёки
1-инстанцияда кўрилган ишларнинг 0,02 фоизи бекор қилинган, 8 таси ёки 0,02 фоизи ўзгартирилган.

Юқори инстанция судларида қуйи инстанция судларининг жами 58 та (0,15%) қарорлари бекор қилинган бўлса, 47 таси (0,12 %) ўзгартирилган.

Бундан кўринадики кўрилган ишларнинг 99,73 фоизи бўйича қабул қилинган суд қарорларнинг барқарорлиги таъминланган.

Қолган суд ҳужжатларининг юқори инстанцияда бекор бўлишига сабаб судда даъво талабларини тасдиқловчи, инкор этувчи далиллар тарафлар томонидан тақдим этилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланилганлиги сабаб бўлган.