Жиззах шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди

Унда жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Мурожаатлардан 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Унда жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкумлар инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 20 нафар фуқароларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор устидан берган шикоятлари, 7 та вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳамда 10 та суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди.