Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бироқ амалиётда тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бежармаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

Амалдаги Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндир. Шунингдек, шартноманинг шарт­лари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади.

Кредит шартномаси бўйича банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарз олувчига шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари, кредит бериш, қарз олувчи эса, олинган пулни қайтариш ҳам­да унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Амалдаги қонун ҳужжатларида кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш, ҳи­собвараққа ўтказиш бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шарт­нома тузилган пайт­дан бошлаб; қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шарт­номавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши қайд этилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, амалиётда кредит шарт­номаси бўйича қарз олувчи ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаслик ҳолатлари кўпа­йиб бормоқда. Бундай низоли ҳолатлар судларда кўриб чиқилиб, адолатли ҳал этилмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, шартнома шартларига қатъий риоя қилиш тарафлар учун бирдек фойдали бўлиши баробарида иқтисодиётни юксалтиришда муҳим аҳа­миятга эга. Буни ҳеч қачон унутмаслик зарур.

Акрам Шукуров,

Жиззах вилоят суди раиси