Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида аҳоли билан судьялар учрашуви
Жорий йилнинг 24 апрел куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туман ҳокимлиги биносида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Қодиров, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ғ.Усанов ва судьяси Д.Алмосовалар иштирокида оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Ўзбекистон Републикаси Президентининг қарорига кўра, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланганлиги, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан нодавлат ташкилотлар учун субсидия ажратиладиган йўналишлар қаторига хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарга, оилавий психологияга ўқитиш, психологик ёрдам бериш орқали қўллаб-қувватланиши, ишсиз хотин-қизлар замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бино ва иншоотнинг дастлабки уч ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилиши ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудуднинг илғор маҳсулот ишлаб чиқариш соҳаларини аниқлаб, ушбу соҳаларда хотин-қизлар томонидан етиштириладиган маҳсулотлар бўйича фьючерс шартномаларини тузиш ҳамда уларнинг реализациясини таъминлаш вазифаси юклатилган хўжалик ҳисобидаги кооперацияларни 2024 йил якунига қадар 50 та, 2025 йил якунига қадар камида 100 та туманда ташкил этиб, ушбу амалиётни босқичма-босқич республиканинг бошқа туманларида ҳам жорий этиш чораларини кўриш, ўзларининг бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобидан маҳсулот ишлаб чиқариб унинг бозорини топишда қийналаётган хотин-қизларнинг рўйхатини ҳар чоракда тузиб бориш ва уларнинг ижтимоий тармоқларда маркетинг фаолияти билан шуғулланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарларини, ташкил этиш тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Йиғилиш сўнггида хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ш.А.Қодиров
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди раиси
Ғ.Н.Усанов
фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол
туманлараро суди раиси
Д.А.Алмосова
фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол
туманлараро суди судьяси