САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят маъмурий суди раиси ва судьялари, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Жиззах шаҳридаги «Жиззахлик» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда 26 нафар фуқаро қабул қилинди. Вилоят суди раиси Ўткир Джумаев суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари ҳақида гапирди ва жорий йилнинг 27 апрелида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тушунча берди. Сайёр қабулда 16 нафар фуқаро жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг 5 таси фуқаролик 5 таси маъмурий ишлар бўйича эди. Тадбирда 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 14 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жиззах вилоят суди ахборот хизмати