350 нафар фуқароларнинг дарди тингланди
Жиззах вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабули бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан 2021 йил 1-2 июль кунлари Жиззах вилоятининг шаҳар (туманларида) ўтказилган сайёр қабулда жами 350 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 155 таси жиноят ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича, 144 таси фуқаролик ишлари бўйича, 29 таси маъмурий ишлар буйича,
22 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 274 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 76 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 350 та мурожаатлардан 143 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 131 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.
76 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
131та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:
– жиноят ишлари бўйича судларга тааллуқли 64 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
– фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли 65 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
– иктисодий судларга тааллуқли эса 2 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан 5781 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор(даъвогар)лар фойдасига жами 434.299.540.000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
Республика бюджетига 650.800.000 сўм ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 11.883.490.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанциясида хорижий корхона (чет эл инвестори) даъвогарлигида даъво суммаси 123.543 АҚШ доллари бўлган 7 та даъво ариза кўриб чиқилиб, даъвогарнинг фойдасига 121.543 АҚШ доллари ундирилган.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 78 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.
Шунингдек, 2021 йилнинг шу даври давомида Жиззах вилояти кесимида кўрилган жиноят ишлари бўйича 11 нафар шахс, шу жумладан 2 нафар ички ишлар органлари ходими оқланди.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти кесимида дастлабки тергов органи томонидан 151 шахсга оид 105 та жиноят иши юзасидан ортиқча қўйилган айблов чиқарилган бўлса, шу даврда 51 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 465 нафар шахс тайинланган жазонинг қолган қисмини ўташдан озод этилган бўлса, 317 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.
Жиззах вилоят суди Ахборот хизмати