Жиззах вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан кўрилган ишлар
Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Орзиқулов вилоят судлари томонидан ўтказилган “брифинг”да вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судларида 2021 йилнинг 1-ярми давомида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил гапириб берди.
“Жиззах вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Судлар тўғрисидаги Қонуни, Президентимизнинг Фармонлари ҳамда бошқа қонунчиликда белгиланган вазифлар асосида ташкиллаштириб, асосий эътиборни одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратилган” – дейди суд раиси ўринбосари.
Унга кўра, судлар томонидан вилоятда сайёр қабуллар, сайёр судлар орқали суд ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳам қамраб олинган.
Вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 817 шахсга нисбатан 604 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 670 шахсга нисбатан 483 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 135 шахсга нисбатан 117 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 63 нафар шахсга ёки 7,7 фоизга кўпайган бўлса, ишлар сони 4 тага ёки 0,6 фоизга камайган.
Ушбу даврда ҳукм чиқарилган ишлардан 180 шахсга нисбатан 127 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 437 шахсга нисбатан 327 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, 13 шахсга нисбатан 7 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм чиқарилган, жами 630 нафар шахс судланган (шундан 177 нафари муқаддам судланган шахслар).
Ўтган йилга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинлаш 17 тага ёки 9,4 фоизга, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш 59 тага ёки 13,5 фоизга, судланган шахслар сони 71 тага ёки 11,2 фоизга кўпайган.
Хисобот даврида жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўришда 43 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилб, суд залидан озод қилинган.
Шунингдек барча инстанцияларида 10 нафар шахс оқланган бўлса, 150 шахсга нисбатан 104 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Жиноят судларининг жазо тайинлаш амалиётини тахлил қиладиган бўлсак, жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган жиноят ишлар бўйича 43 шахсга ёки 7,0 фоизига жарима,
1 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,
9 шахсга ёки 1,4 фоизига мажбурий жамоат ишлари,
225 шахсга ёки 36,4 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари,
159 шахсга ёки 25,7 фоизига озодликни чеклаш, 180 шахсга ёки 29,1 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Ўтган йилга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларини тайинлаш кўпайган.
Жазо тайинлашда ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда 147 нафар шахсларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, 137 та жиноят иши бўйича 168 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда модда санкциясида назарда тутилган энг жазо миқдоридан хам камроқ ёки санкцияда назарда тутилмаган бошқа турдаги енгилроқ жазо тайинланган, 10 нафар шахс ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан судларда қуйидаги жиноятларнинг кўрилиши, яъни қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш жинояти 13 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 22 тага, талончилик 5 тага, фирибгарлик 5 тага, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти 6 тага кўпайган бўлса, қасддан одам ўлдириш жинояти 2 тага, товламачилик жинояти 2 тага, пора бериш 6 тага, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти 6 тага, гиёхвандлик билан боғлиқ жиноят ишлари 12 тага камайган. Шунингдек, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан биринчи инстанция судларида 95 та жиноят ишлари бўйича 143 нафар шахсларга нисбатан 10.495.509.681 сўм, апелляция инстанциясида 7 шахсга нисбатан 4 та жиноят ишлари бўйича 172.174.824 сўм етказилган моддий зарар ихтиёрий қопланганлиги сабабли озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати