Электрон почта манзил:

j.jizzah@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

+998 (55) 152-05-70 (25012)

Манзил:

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, 130000, Сайлжойи кўчаси 63-уй

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари

Фармонда  судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини ва суд мустақиллигига оид илғор халқаро стандартлар кенг жорий этилишини таъминлаш; судьялар корпусини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ушбу жараёнда судьялар ҳамжамияти органлари ролини ошириш ва уларнинг масъулият доирасини аниқ белгилаш; судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, судьяликка номзодларни танлашнинг шаффоф тартибини жорий этиш; суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш имкониятларини кенгайтириш орқали аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш масалалари суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг устувор мақсадлари этиб белгиланган.

           Суд мустақиллигига оид илғор стандартларни жорий этиш ҳамда судьялар  ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштириш учун судьяларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартибини бекор қилиб, судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартибини белгилаш; туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартибини ўрнатиш; судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонлари қонун даражасида белгиланадиган бўлди.

          Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилиши ва  бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида етти йил ишлаган Олий суддан-икки нафар, вилоят даражасидаги судлардан-етти нафар,  туманлараро, туман, шаҳар судларидан-тўрт нафар судьялар номзоди кўрсатилади.        

          Шунингдек, кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолари таркибига номзодлар ҳуқуқ соҳасидаги илмий ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан тавсия этилиши белгилаб қўйилди.

          Кенгаш раисига судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси нормалари бузилган ёки манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларда судьялар малака ҳайъатлари томонидан интизомий иш асоссиз тугатилган ёки тайинланган интизомий жазо судья содир этган қилмишга мос эмас деб топилган тақдирда, малака ҳайъатларининг тегишли қарорларини қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш ва Кенгашнинг тузилмаси ҳамда штат жадвалини белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил тасдиқлаш ваколатлари берилди.

          Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида очиқлик даражасини ошириш ва суд бошқарувини такомиллаштириш мақсадида суд тизимида мавжуд бўш раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига оид маълумотлар ҳамда уларни эгаллаш учун танловда иштирок этиш тартиби, суд тизимида судьялик лавозимлари, шу жумладан, раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ҳамда тайинлаш бўйича барча босқичларга оид маълумотлар Кенгашнинг расмий веб-сайтида очиқ эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилди.

         Фармонда  адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш, Кенгаш аъзоларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш ҳамда судьялар ва суд ходимлари кунини белгилаш ҳам кўрсатиб ўтилди.

         Судьянинг мустақиллиги ва жавобгарлиги ўртасидаги мувозанатни ҳамда судьяга нисбатан интизомий жазо қўллаш тизимини шаффоф ва адолатли бўлишини таъминлаш мақсадида судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш, қуйи судьялик лавозимига ўтказиш интизомий жазо чорасини жорий этиш, интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик, судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш лозимлиги қайд этилди.

         Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш учун Кенгашнинг Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Кенгаш томонидан хотин-қизлар учун квота белгиланиши, Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этилиши ҳам Фармонда алоҳида кўрсатилди.

         Бундан ташқари, суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салоҳиятга эга судьялар қонунчиликда белгиланган тартибда Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланганда Академиядаги фаолияти тугагандан сўнг унинг муқаддам ишлаган судьялик лавозимида ишни давом эттириши, бўш турган судьялик лавозими бўлмаган тақдирда эса, судьянинг розилиги билан аввалгисига тенг бошқа судьялик лавозимига ўтказилиши белгиланди.

         Фармонга йўл харитаси ҳам илова қилинган бўлиб, мазкур Фармон мамлакатимизда одил судловни таъминлаш борасидаги яна бир муҳим қадам бўлиб, у   судлар мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг жамиятдаги нуфузини ва масъулиятини оширишга қаратилган бир қатор янгиликларни ўзида мужассам этган.

                                                                                                                                                               С.Қувватов, Жиззах  вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси

Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди ҳамда Дўстлик туман ИИБ билан ҳамкорликда Дўстлик туман Чинобод МФЙ биносида шаҳвоний шилқимлик ва оилавий зўравонлик билан боғлиқ кўрилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги тўғрисида давра суҳбати ва “Сайёр суд” ташкил этилди.

Давра суҳбатида шаҳвоний шилқимлик ва оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида тушунтиришлар берилди ва иштирокчиларнинг бу иллатларни олдини олиш борасида таклифлари, фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Шу билан бир қаторда ўтказилган сайёр суд мажлисида 11 нафар  фуқароларга нисбатан 8 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари мазмунан кўрилиб, уларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.
Таъкидлаш жоизки, тадбир иштирокчиларига судьялар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари ва уларга тайинланадиган жазо чоралари тўғрисида тушунтиришлар берилиб, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида чоралар кўрилиши лозимлигини билдирди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига судьядан батафсил жавоб олишди.

Зарбдор туман ҳокимлигида маҳаллий аҳоли ва ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х. Мадатов томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиPF-149-сон Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Фармонда белгиланган вазифаларда чиқиндилар билан боғлиқ тендер жараёнларини онлайн кузатиш имкониятини яратиш, чиқиндиларни тўплаш шохобчаларида видеокузатув тизимларини ўрнатиш, махсус техникаларга GPS -назорат тизимини жорий этиш, санитар тозалаш корхоналари фаолияти бўйича «Call-markaz» ташкил этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун контейнер майдончалари жойлашуви ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш графикларини очиқлаш каби устувор вазифалар белгилангани қайд этилди.

Шунингдек, кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан иқтисодий судларда корпоратив низоларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди. Президентнинг 2017 йил 7 февралдаги PF-4947-сонли Фармони ва 2023 йил 28 январдаги PF-60-сонли Фармонида белгиланган ислоҳотлар мазмун-моҳияти шарҳланиб, корпоратив низолар сони ошиб бораётгани ва уларни ҳал этишда ягона ҳуқуқий ёндашувни шакллантириш муҳим экани таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Кредит қарзини ундириш билан боғлиқ низоларни

судларда кўрилиш тартиби ва суд амалиётидаги айрим муаммолар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк-кредит тизими жадал ривожланиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий хизматлар кўрсатиш кўлами тобора кенгаймоқда. Бу жараён иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва фуқароларнинг молиявий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бироқ кредит хизматларидан фойдаланиш кўлами кенгайган сари, мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик ҳолатлари ҳам кўпаймоқда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда кредит шартномалари бўйича даъволар фуқаролик ишларининг катта қисмини ташкил этмоқда. Бу эса кредит муносабатларида ҳуқуқий билим ва молиявий маданиятни ошириш заруратини кўрсатади.

Шунинг учун кредит қарзини ундириш билан боғлиқ низоларни судларда кўриш тартибини чуқур ўрганиш, амалдаги ҳуқуқий асосларни таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларга илмий ёндашувни қўллаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг
744-моддаси биринчи қисми талабига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Қарздор ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида кредитор судга даъво ариза билан мурожаат қилади. Даъво аризасида қарз суммаси, фоизлар, пеня ва бошқа талаблар кўрсатилади. Даъво аризага кредит шартномаси, ҳисоб-китоблар ва тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Суд муҳокамаси давомида шартнома шартлари таҳлил қилинади, далиллар ўрганилади. Агар қарздорнинг мажбуриятни бажармаганлиги аниқланса, суд кредит шартномаси, ишга алоқадор ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар асосида қарзни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади.

Шунингдек, тарафлар ўзаро келишув битими ёки медиатив келишувни тузиб, низони ўзаро талабларнинг тўлиқ ҳажмида ёки қисман ҳал этиши мумкин. Келишув битими фуқаролик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.

Кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни судда кўришда қатор амалий муаммолар кузатилмоқда. Булар, қарздорларнинг яшаш манзилини аниқлашдаги қийинчиликлар (қарздорнинг манзили ўзгариши оқибатида суд чақирув хатларининг етказиб борилмаслиги), бунинг оқибатида суд ишларининг кўрилишининг чўзилиши ҳамда ижро жараёнида
ҳал қилув қарорининг ижросини ўз вақтида таъминланмаслиги, суд қарорларининг ижроси устидан самарали назоратнинг етарли эмаслиги каби муаммолар шулар жумласидандир.

Бу каби муаммоларни ҳал этиш учун суд ишларини рақамлаштириш, алоқа тармоқларининг иш фаолиятини янада кучайтириш, электрон мурожаат тизимини такомиллаштириш, кредит шартномалари бўйича ягона ахборот базасини яратиш ва мажбурий ижро органларининг фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, кредит қарзини ундириш билан боғлиқ низоларни судларда кўриш нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга ҳам эга. Чунки бу жараён орқали иқтисодий муносабатлардаги адолат тикланади, молиявий интизом мустаҳкамланади ва банк тизимига ишонч орттирилади.

Кредит низоларининг кўпайиши фуқароларнинг молиявий саводхонлигини ошириш заруратини кўрсатмоқда. Агар аҳоли кредит шартномаси шартларини бажармасликнинг ҳуқуқий оқибатларини яхши билса, кўплаб низоларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Кредит муносабатларида қонун талабларига амал қилиш, суд қарорларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш — мамлакатда молиявий барқарорлик ва ҳуқуқ устуворлигининг муҳим кафолатларидан биридир.

 

З.Мажидов,

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Дўстлик туманлараро судининг судьяси

 

 

 

Судга тааллуқлилик ва судловга тегишлилик нима?

Ҳар куни турли низолар ва келишмовчиликлар юз беради — қўшни билан ер учун ёки ишда маош учун, ёки кимнингдир мулки ёки мулкий ҳуқуқлари бузилгани учун. Бундай ҳолларда одамлар “бу ишни суд ҳал қилиб беради” дейишади. Аммо ҳар бир ишни ҳар қандай суд кўра олмайди. Шунинг учун “судга тааллуқлилик” ва “судловга тегишлилик” деган тушунчалар жуда муҳим ҳисобланади.
Судга тааллуқлилик — иш судда кўриладими, йўқми?
Содда қилиб айтганда, судга тааллуқлилик — бу иш умуман суд орқали кўрилиши мумкинлигини билдиради.
Айтайлик, фуқаро ўз қўшниси билан ер масаласида тортишаётган бўлса ёки кимдир қарзини қайтармаётган бўлса, бу низолар фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли ҳисобланади.
Даставвал Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 5-бобида дастлаб тааллуқлилик масаласига аниқлик киритади. Бу ҳолат низони қайси суд томонидан кўриб чиқиш ваколатини белгилайди. Тааллуқлилик масаласи ҳал қилинганидан сўнг судловга тегишлиликка доир нормалар белгиланади. Шу боисдан тааллуқлилик масаласи ҳал бўлгандан сўнг фуқаролик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисобланган холларда қайси судга мурожаат қилиш масаласи ҳал қилиниши зарурати вужудга келади. Бу ҳолатда судга тегишлилик масаласини ҳам тўғри ҳал қилиниши керак.
Иш судга тааллуқли эканлиги аниқ бўлгач, энди навбатдаги савол — “ишни қайси суд кўради?”
Бу ерда судловга тегишлилик деган тушунча ишга киришади. У суднинг қайси турига ва қайси ҳудуддаги судга иш тегишлилигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 33-моддаси “Судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари” деб номланади. Ушбу моддада, аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан аризалар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга берилади.
Одатда, иш жавобгар яшайдиган жойдаги судда кўрилади. Масалан, жавобгар Самарқандда бўлса, иш ҳам ўша ерда кўрилади.
Баъзи ҳолларда даъвогар танлов ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, зарар етказилган жойда ёки ўз яшаш жойида ишни кўришни сўраши мумкин. Ушбу масалага оид қоидалар Фуқаролик Процессуал кодексининг 34-моддаси билан тартибга солинади.
Судловга тегишлилик нима учун бу муҳим?
Агар иш нотўғри судга берилса, суд аризани қабул қилмайди ёки ариза қабул қилинган бўлса ишни бошқа судга юборишига тўғри келади. Бу эса вақтни йўқотиш, ортиқча сарсонлик ва оворагарчиликларга олиб келади.
Шунинг учун даъво аризасини ёзишдан олдин иш қайси судга тегишли эканини аниқ билиш — жуда муҳим.
Хулоса қилиб айтганда, судга тааллуқлилик — иш суд томонидан кўриладими-йўқми, судловга тегишлилик эса — ишни қайси суд кўриши кераклигини белгилайди. Бу икки қоида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўғри ва тез ҳимоя қилишга хизмат қилади. Агар шуларга эътибор берилса, суд ишлари ҳам осон, ҳам самарали кечади. Шу сабабли, ариза беришдан аввал ишнинг судга тааллуқлилигини аниқлаш, ундан кейин қонунга мувофиқ судловга тегишлилик — яъни қандай турдаги ва қайси ҳудуддаги судда кўриш кераклигини белгилаш — жуда муҳимдир.

Замонали Мажидов,
фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик
туманлараро судининг судьяси

image
Skip to content