Жиззах вилоят маъмурий судида семинар бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
Шу муносабат билан 2021 йил 30 август куни Жиззах вилоят маъмурий судида суд раиси Асқар Мамарахимов раислигида ўтказилган ўқув семинари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4818-сонли қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Мазкур ўқув семинарида вилоят ва туманлараро маъмурий судлари судьялари ва суд ходимлари иштирок этишди.
Семинарда маърузачилар ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан судья ва суд ходимларига етказиш юзасидан батафсил маъруза қилдилар.
Семинар машғулоти қатнашчилари маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.



Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА ҚОНУНЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Ж.Қаҳҳоров томонидан Дўстлик туманидаги “Янгиҳаёт”, “Навойи”, “Ғофур Ғулом” МФЙ фаоллари, банк ҳуқуқшунослари, туман молия ва адлия бўлими ходимлариҳамда туманнинг тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Учрашув жараёнида маҳалла фаолларига, давлатимизда охирги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, суд органлари тизимидаги улкан ўзгаришлар натижасида янгиланган суд тизими, суд ҳокимиятининг шаффофлиги, суд муҳокамаларининг очиқлиги, судьянинг мустақиллиги ва дахлсизлиги, унинг юқори даражада кафолатланган ижтимоий ҳимояси билан биргаликда, судьянинг одил судловни олиб боришда масъулиятини ошириш билан боғлиқ қоидалар мужассамлашган 101 моддадан иборат бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни 2021 йилнинг 28 июль кунида қабул қилинганлиги, мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аввалги қонунлардан фарқли жиҳатлари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек учрашувларда, Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси нормалари асосида тартибга солиниши, Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийлиги, яъни сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга эканлиги, фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгалиги, сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлиб, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмаслиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир қизғин мунозараларга бой бўлди. Тингловчилар ўзларининг қизиқтиртирган саволларига тегишли жавоблар олдилар.


Акбар ТЎЙЧИЕВ,
Дўстлик туманлараро суди раиси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Йўлдош Кенгашев бошқариб борди. Бу ҳақда Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.
Сессияда депутатлар дастлаб маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гавҳар Беркинованинг “Фориш туманида ўта эҳтиёжманд, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш тўғрисида”ги масалани қараб чиқдилар.
Шундан сўнг сессияда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Авазхон Бегиев туман маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида ахборот берди.
Шунингдек, сессияда фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди раиси Эркин Умурзоқов ва Фориш туман иқтисодий суди раиси Дилшод Соатовларнинг Фориш туманидаги фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021йил 1-ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари ҳам эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармони ижроси юзасидан тумандаги 2 та мактабнинг бўш директор лавозими учун номзод танлаш тўғрисида”ги масала ҳам қараб чиқилди. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Собир Ваққосов ахборот берди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Жиззах вилоят суди Ахборот хизмати

Чақалоқ савдоси “одам савдоси” жиноятининг хавфли кўринишидир

2020 йилга келиб одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони 6 баробарга камайган. Масалан, 2012 йилда 574 та одам савдоси билан боғлиқ жиноят қайд этилган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 94 та, 2020 йилда эса 74 тагача камайган. Бироқ таҳлиллар ушбу даврда чақалоқлар ва болалар савдоси улуши сурункали равишда ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

2017–2020 йиллар ўтказилган тезкор тадбирлар давомида чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та жиноят аниқланган. Жумладан, 2017 йилда 69 та, 2018 йилда 46 та, 2019 йил 41 та, 2020 йилнинг 11 ойида 34 та ана шундай жиноятлар аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айблов хулосаси билан тегишли тартибда судга оширилган. Бу жараёнда чақалоқни сотганларга ҳам, уларни сотиб олганларга ҳам, шунингдек, ўртада воситачилик қилганларга ҳам қонуний чоралар кўрилган. Ачинарлиси воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт вакилларини ташкил қилган.

Ҳозирги жиноятлар таҳлилидан айтиб ўтсак, расмий никоҳ орқали оила қурганлар эмас, кўпинча, никоҳсиз туғиб қўйган қизлар фарзандларини сотиши ҳолатлари аниқланган. Ҳомиладор бўлиб қолгалигини ота-онасидан яширади, маҳалла-кўйдан яширади. Бошқа вилоят ёки шаҳарга бориб болани туққач, туғдиришга ёрдам берган воситачилар орқали болани сотиш ҳолатлари кўп. 

Чақалоқ савдосининг кўпайиб бораётганига боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани, моддий кўмакка муҳтожлиги ёки турмуш қурмаган қизларнинг ҳомиладорлигини оиласидан яширишга уриниши сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, у фарзанд кўрмаган оилаларда чақалоқларни сотиб олишга эҳтиёж катталиги, болани сотишдан юқори моддий манфаат топиш имкони мавжудлиги, она ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб бола туғилгунга қадар вақт орасида чақалоқ савдосига йўл қўймаслик бўйича самарали механизм ва қонунчилик базасининг йўқлиги ҳам ушбу муаммонинг илдиз отишига замин яратмоқда.

Ушбу тоифадаги жиноят Бахмал туманида ҳам содир этилган.

Хусусан: жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг 2019-йил 29 март кунги хукмига кўра, Бахмал ТТБ (исм, фамилия ва бошқа номлар ўзгартирилган) туғруқ бўлимининг мудири вазифасида ишлаб келган Б.У. 22.06.1988 йилда Бахмал туманида туғилган, Бахмал тумани, Тонготар ҚФЙ, Қўштепа қишлоғида яшаган, ҳомиладор бўлиб қолиб, келгусида дунёга келадиган никоҳсиз орттирилган чақалоғидан воз кечиш ниятида бўлган шахснинг чақалоғини К.Н.га бериши учун ундан 3.000.000 сўм пулларни талаб қилиб, иккаласи шу тариқа олдиндан одам боласини олиш-сотиш тўғрисида ўзаро келишиб олишиб 3.000.000 сўмга сотиб юборган. Б.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг(ЖК) 135-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК нинг 45-моддаси асосида соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқларидан 2 йилга маҳрум қилиниб, ЖК нинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда 5 йилга  озодликдан маҳрум қилинган. Бундан ташқари Бахмал туман судининг 2017-йил 7-августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддасининг 3-қисми билан ЖК нинг 45,57-моддалари асосида 1 йилга муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ва 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоларига судлангани, Ғаллаорол туман судининг 2018-йил 6-сентябрдаги ажрими билан ўталмаган 1 йил 11 ой 26 кун АТИ жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилгани, бироқ жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этгани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 60,61-моддалари тартибида олдинги ҳукм бўйича тайинланган ва ўталмаган жазодан қисман қўшилган ҳолда Б.У.га қатъий ўташ учун соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқларидан 2 йилга маҳрум қилиш ва 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Ушбу муаммо умумжаҳон миқёсда эътироф этилиб, кўпгина олимлар ва тадқиқотчилар томонидан чуқур ўрганилаётганлигига қарамасдан, бу борада ҳозирга қадар етарлича умумлашган маълумотлар тақдим этилмаган. 2000 йилдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясига одам савдоси ва айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва тақиқлаш ҳамда бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги қўшимча Баённома»да «одамлар савдоси» тушунчаси ўзининг расмий изоҳига эга бўлди.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 2,7 миллион киши, жумладан, 600 — 800 минг атрофида аёллар ва болалар одам савдоси қурбонлари бўлмоқда. Ушбу қабиҳ жиноят туфайли дунё бўйича йилига 7 миллиард АҚШ доллари атрофида пул ноқонуний айланади.

Одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори фуқаролармиз ҳаёти ва саломатлиги, шаъни, қадр-қимматини жиноятчиларнинг тажовузларидан ҳимоялаб, инсон ва унинг ҳуқуқлари, манфаатлари энг олий қадрият, деган улуғ ғояни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан диққатга сазовордир. Одам савдоси қурбонларига айланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ижтимоий, иқтисодий ва тиббий-руҳий жиҳатдан реабилитация қилиш давлатимиз ва жамиятимиз олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутмоқда. Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Чақалоқ савдосини олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб турилишини таъминлаш лозим.



Собир Эргашев,
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси

Перейти к содержимому