Zarbdor tuman “Nurobod” mahallasida sud huquq masalalari bo‘yicha aholi muammolari o‘rganildi

Fuqarolik ishlari bo‘yicha Zarbdor tumanlararo sudi raisi O.Egamberdiev 2024 yil 23 may kuni Zarbdor tumanning “Nurobod” mahallasida sud huquq masalalari bo‘yicha aholi muammolarini o‘rganish va hal etish yuzasidan sayyor qabul o‘tkazishdi.

Sayyor qabul davomida aholi sud-huquq masalalari bo‘yicha o‘zlarida mavjud bo‘lgan muammolarini o‘rtaga tashlashdi. Bunga ko‘ra, 12 ta fuqarolarning murojaatlari o‘rganib chiqilib, 9 ta fuqarolarning murojaatlari qanoatlantirildi, 3 ta fuqarolarning murojaatlari huquqiy tushuntirish berish orqali hal etildi. 

Shuningdek, sayyor qabul davomida sudyalar tomonidan qabul qilinayotgan yangi qonunlar va normativ hujjatlar yuzasidan ham aholi o‘rtasida targ‘ibot tadbirlari olib borildi. 

Арнасой тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан туман Ахборот кутубхона марказида сайёр суд ўтказилди

Ўтказилган сайёр судда Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси Лазизбек Обидов, Арнасой туман Прокурори ўринбосари Умид Қодиров, Арнасой туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Зафар Дўстов, Арнасой тумани ИИБ ЖХХ пробоция гуруҳи катта инспектори капитан Ойбек Хусанов, Арнасой тумани МИБ бўлими бошлиғи Қодир Атамурадов ҳамда тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назорат остидаги шахслар иштирок этди.

Мазкур сайёр судда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 5 нафар маҳкумлар, муайян хуқуқдан маҳрум қилинган 2 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига кўра муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Безорилик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари

Безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.

Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик деганда, қонунларга, ахлоқ-одоб нормаларига, жамиятда мавжуд бўлган урф-одат ва анъаналарга ҳурматсизлик тушунилади.

Қонун мазмунига кўра, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши лозим. Бунда мазкур хатти-ҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шарт. Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозим.

Безорилик жинояти билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмиш майда безориликни бир-биридан фарқлаш зарур. Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш ёки шундай сўзлар билан сўкиниш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш ёхуд одамларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини очиқдан-очиқ менсимаслик ҳаракатларида ифодаланади.

Агарда майда безорилик ҳаракатлари давом этиб, айбдорнинг кейинги ҳаракатлари шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки мулкка анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш билан содир этилган бўлса, шахс маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, фақат жиноий жавобгарликка тортилади.

Уриш-дўппослаш деганда, айбдор томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, шахснинг баданига шикаст етказмаган ҳолда бир неча зарба бериш тушунилади.

Совуқ қурол ёки шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни қўллаш деганда, айбдорнинг улар воситасида безорилик ҳаракатлари давомида жабрланувчига нисбатан тан жароҳати етказган ёки етказишга ҳаракат қилган ҳоллар тушунилиши лозим.

 

 Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар туркумига айбдор томонидан ўша мақсадларда безорилик ҳаракатлари давомида фойдаланилган ҳар қандай нарсалар киради.

           Безорилик ҳаракатлари ўтакетган беҳаёлик билан содир этилган деб топиш масаласини ҳал этиш чоғида суд ишнинг муайян ҳолатлари мажмуидан келиб чиқиши ҳамда содир этилган жиноятнинг хусусияти, вақти, жойи ва шарт-шароитларини инобатга олиши лозим.

           Хўрлаш деганда, шахсга жисмоний жиҳатдан азоб бериш ёки уни қийнаш тушунилади. Қонун мазмунига кўра, ёш бола деганда 14 ёшга тўлмаган шахс, қария деганда 55 ёшдан ошган аёл ва 60 ёшдан ошган эркак, ногирон деганда эса, белгиланган тартибда I, II, III гуруҳ ногирони ёки болаликдан ногирон сифатида тан олинган шахс тушунилади.

Ожизлик, жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий носоғломлиги туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмаслигида, ўз ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя эта олмаслигида, шунингдек кутилаётган хавфдан сақлана олмаслигида намоён бўлади.

Жиноий ҳаракатни ушбу банд билан квалификация қилиш учун айбдор шахс жабрланувчининг ёш болалиги, қариялиги, ногиронлиги ёки ожиз аҳволда эканлигини англаб етган бўлиши талаб этилади. Агар безорилик ҳаракатларини тўхтатиш чорасини кўраётган шахсга қаршилик кўрсатиш пайтида ишлатилган зўрлик натижасида айбдор томонидан яна бошқа оғир жиноят содир этилган бўлса, бу ҳол безорилик жинояти таркиби билан қамраб олинмайди.Мазкур турдаги жиноятни содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиладилар. 

 

Рахматилла Орзиқулов,

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари

 

Судья ва ёшлар учрашуви

Жиззах вилоят судининг судьяси А.Хомидов ҳамда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Ж.Тангматов томонидан Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли мактабда давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида судьялар томонидан ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканлиги ҳақида батафсил мисоллар асосида тушунтирилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

NOGIRONLIGI BO‘LGAN SHAXSLARNING HUQUQLARI DAVLAT TOMONIDAN KAFOLATLANGAN

Mamlakatimizda ijtimoiy-iqtisodiy, madaniy-ma’naviy va siyosiy hayotning har jabxalarida inson huquqlari e’zozlanib kelayotgan va ular huquqlarining kafolatlari ta’minlangan bir vaqtda O‘zbekiston Respublikasida nogironligi bo‘lgan shaxslarning ham huquqlari har tomonlama himoya qilib kelinmoqda.

Xususan, Bosh qomusimizning 57-moddasida, mehnatga layoqatsiz va yolg‘iz keksalar, nogironligi bo‘lgan shaxslar hamda aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand boshqa toifalarining huquqlari davlat himoyasida ekanligi, davlat aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalarining turmush sifatini oshirishga, jamiyat va davlat hayotida to‘laqonli ishtirok etishi uchun ularga shart-sharoitlar yaratishga hamda ularning asosiy hayotiy ehtiyojlarini mustaqil ravishda ta’minlash imkoniyatlarini kengaytirishga qaratilgan choralarni ko‘rishi hamda davlat nogironligi bo‘lgan shaxslarning ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalar ob’ektlari va xizmatlaridan to‘laqonli foydalanishi uchun shart-sharoitlar yaratishi, ularning ishga joylashishiga, ta’lim olishiga ko‘maklashishi, ularga zarur bo‘lgan axborotni to‘sqinliksiz olish imkoniyatini ta’minlashga konstitutsiyaviy kafolatlagan.

Shuningdek, Respublikamizda nogironligi bo‘lgan shaxslarning manfaatlari ko‘zlagan holda turli hil imtiyozlar va yordamlar qo‘llanilmoqda.

Yuqorida ko‘rsatilgan huquq va manfaatlar himoyasi isboti sifatida yurtimizda nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqlarini himoya qiluvchi normativ-huquqiy hujjatlar, ularning qonuniy manfaatlarini ko‘zlovchi qonun va qonunosti hujjatlari vakolatli davlat organlari tomonidan ishlab chiqilmoqda va qabul qilinmoqda.

Misol uchun: O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023 yil 27 fevraldagi “Nogironligi bo‘lgan shaxslarni qo‘llab-quvvatlash tizimini takomillashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-74-sonli qarori qabul qilingan bo‘lib, mazkur qarorga ko‘ra, inson huquqlari, jumladan nogironligi bo‘lgan shaxslar huquqlarining kafolatlarini mustahkamlash, inklyuziv rivojlanish, aholining barcha qatlamlari teng huquq va imkoniyatlarga ega bo‘lishlarini ta’minlashning samarali mexanizmlarini joriy etish, nogironligi bo‘lgan shaxslarning jamiyat hayotining barcha sohalarida ishtirok etishlari uchun zarur shart-sharoitlar yaratish asosiy maqsad ekanligi qayd etilgan. Shuningdek mazkur qarorda nogironligi bo‘lgan muhtoj shaxslarni zamonaviy protez-ortopediya moslamalari bilan ta’minlash hamda nogironligi bo‘lgan shaxslarni reabilitatsiya qilish muassasalari uskunalarini modernizatsiya qilish, I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslar, nogironligi bo‘lgan bolalar hamda ularga g‘amxo‘rlik qiluvchi fuqarolarga davlat idoralari va tashkilotlari tomonidan ko‘rsatiladigan davlat xizmatlaridan navbatsiz foydalanish bo‘yicha imtiyozlar berish, nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqiy kafolatlarini mustahkamlash va ularga yuridik yordam ko‘rsatish tizimini takomillashtirish ko‘zda tutilgan.

Bundan ko‘rinadiki, nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqlari davlatimiz tomonidan har tomonlama kafolatlangan va himoya qilinmoqda.

 

Shomurod Begmatov

Zomin tumanlararo iqtisodiy sudining raisi

 

Жиззах вилояти судлари томонидан навбатдаги сайёр қабул Зарбдор туманида ўтказилди

Жиззах вилояти суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан Зомин, Зарбдор ҳамда Янгиобод туман ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Зарбдор туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари раислари ҳамда ўринбосарлар томонидан жами 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 9 нафари фуқаролик, 7 нафари жиноят, 1 нафардан иқтисодий ва маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 11 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 7 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Мурожаатларнинг аксарияти никоҳдан ажратиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш, давлат солиқ органи ҳамда Кадастр агентлиги томонидан тайинланган жарималардан норози бўлиб йўлланган мурожаатлар ташкил қилди.

Сайёр қабулда фуқаро Бахтиёр Данабаевнинг унга нисбатан Кадастр агентлиги томонидан қўлланилган 51.000.000 сўмлик жарима жазосининг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимосномаси кўриб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазо тайинланди.

Бу каби сайёр қабуллар энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Зеро, бугун қайси соҳада бўлмасин одамларни рози қилиш давлат идоралари фаолиятининг бош мақсадидир.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси З.Худайбердиев, Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси А.Уринов ва фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди раиси Ш.Омоновлар томонидан Шароф Рашидов тумани Равот МФЙдаги 40-сонли мактаб биносида сайёр қабул ўтказилди

Унда жами 11 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Шундан 4 таси жиноят, 4 таси маъмурий, 3 таси фуқаролик ишлари бўйича мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг барчаси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиб ҳал этилди.

Жиззах шаҳар Қассоблик МФЙ биносида Жиззах вилоят суди судьяси Луиза Халитова, Жиззах вилоят «Бувижонлар мактаби» раҳбари Насиба Рахматуллаева, Халк депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши  аъзоси, шаҳар «Оқила аёллар ҳаракати» раҳбари Автоб Нишонова, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар  масалалари бўйича  инстектори Нодира Рисқулова, Жиззах шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Шоира Абдужабборовалар иштирокида тасдиқланган Меморандум асосида ажрим, уй-жой масаласида ҳамда бошқа низоли оилалар билан суҳбат ўтказилди

Перейти к содержимому