ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ УЙ-ЖОЙ БИЛАН БОҒЛИҚ МУЛК ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНГАН

Маълумки, сўнги йилларда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамланиши таъминланди.

Бу хусусан мамлакатимиз бош қомуси бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида ҳам ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланишида ўз аксини топди.

Хўш, эндиликда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ва кўрган зарарларнинг ўрни қандай қопланиши қандай бўладиган бўлди ва буни амалга ошириш механизими қанақа?

Агар, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига эътибор қаратадиган бўлсак, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, ушбу фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмаслиги белгиланганлигини кўришимиз мумкин.

 Жумладан мазкур кафолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5491-сонли Фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1047-сон қарорига мувофиқ равишда таъминлаш механизими яратилди.

Албатта, бунда муҳтарам Президентимизнинг “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади” – деган тамоилни ҳаётга тадбиқ этиб, қонунчилигимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи нормалар акс эттирилишидаги меҳнатлари диққатга сазовордир.

 

Б.О.Казаков

Фуқаролик ишлари бўйича

Дўстлик туманлараро судининг раиси

Жиззах вилояти судлари томонидан Шароф Рашидов туманида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Шароф Рашидов туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Шароф Рашидов туманидаги 8-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 8 нафари фуқаролик, 6 нафари жиноят ҳамда 3 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси юзасидан мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

O’z farzandini sotganlar qamaldi

Bugungi kunda xalqaro miqyosda barchani o’ylantirayotgan muammolardan biri, shubhasiz, odam savdosi jinoyati va uning oqibatlaridir. Ushbu jinoyatga qarshi samarali kurash olib borilmas ekan, xavfning ko’lami yanada kengayib boraveradi.

  Sir emas, odam savdosining global biznes turiga aylanishida xalqaro jinoiy guruhlarning ushbu faoliyatni daromad manbaiga aylantirib olgani asosiy omil bo’lmoqda.

         Huddi shunday jinoyatni sodir etgan hikoyamiz qahramoni N.G’. Sharof Rashidov tumani, Uchtepa mahallasi, Paxtakor ko’chasi, raqamsiz uyda yashab kelib, shar’iy nikoh asosidagi turmush o’rtog’i A.B. bilan oldindan jinoiy til biriktirib, bir guruh bo’lishib, odam savdosi orqali moddiy manfaatdor bo’lish maqsadida, 2024 yil 18 yanvarda tug’ilgan farzandi A.O. qizini o’n sakkiz yoshga to’lmaganligini bila turib, uni Sharof Rashidov tumani, Uchtepa mahallasi, Paxtakor ko’chasi, 19-uyda yashovchi X.A.ga 4.000 AQSH dollari va 80 mln. so’m pul evaziga sotishga kelishib, 2024 yil 09 fevral kuni soat 13:00larda, Sharof Rashidov tumani, Qahramon mahallasi hududida joylashgan “Ulfatlar” nomli choyxonada chaqaloqni X.A.ga sotib, kelishilgan pullardan 80 mln. so’mni olgan vaqtlarida Sharof Rashidov tumani IIB JQB xodimlari tomonidan o’tkazilgan tezkor tadbir davomida ushlanib, ulardan 80 mln. so’m miqdordagi pullar ashyoviy dalil tariqasida hujjatlashtirib olingan.

         Dastlabki tergov organi tomonidan ayblanuvchilarga nisbatan O’zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 135-moddasi 3-qismi “a” bandi bilan ayblov e’lon qilinib, jinoyat ishi ko’rib chiqish uchun sudga yuboriladi.

Jinoyat ishlari bo’yicha Arnasoy tuman sudining raisi L.Obidovning raisligida jinoyat ishi ochiq sud majlisida ko’rib chiqilib, o’ta og’ir jinoyatni sodir etgan sudlanuvchilar N.G’. va A.B.lar O’zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining
135-moddasi 3-qismi “a” bandi bilan aybdor deb topilib, ularga nisbatan ozodlikdan mahrum qilish jazosi tayinlandi.

Xatto ongsiz mavjudotlar ham qiyin vaziyatga tushsa-da, o’z bolasidan voz kechmaydi, lekin Hazrati inson tomonidan bu kabi jinoyatning sodir etilishi hech bir narsa bilan oqlab bo’lmaydigan holdir. 

Yuqoridagi jinoyatni yoritishdan maqsad jamiyatda odam savdosiga oid jinoyatlarga murosasizlik muhitini yaratish, voyaga yetmaganlarning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilinishini ta’minlash, huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish, bu holatlarning oldini olish, ularni aniqlash, ularga chek qo’yish uchun samarali tashkiliy-huquqiy mexanizmlarni yaratish, odam savdosi jinoyatining sodir etilishiga olib keladigan sabablar hamda shart-sharoitlarni bartaraf etish choralarini ko’rish lozim bo’ladi.

 

Lazizbek OBIDOV

Jinoyat ishlari bo’yicha

Arnasoy tuman sudining raisi

Жиззах вилояти судлари томонидан Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Мирзачўл туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Мирзачўл тумани «Ўзбек-қозоқ» маданият маркази биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 4 нафари фуқаролик, 2 нафардан жиноят ва иқтисодий судларга ҳамда 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси юзасидан мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда 4 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Битим билан боғлиқ низоларни бартараф этиш

Битимлар билан боғлиқ низоларни судда кўриш амалиётини умумлаштириш судлар битимларга оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини асосан тўғри татбиқ қилмоқдалар. Шу билан бирга суд амалиётида низоли ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланиши лозим бўлган моддий қонун нормаларини нотўғри аниқлаш, моҳиятига кўра низоли битимга нисбатан бир-бирини истисно қилувчи даъво талабларини қабул қилиш ва кўриш, ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни ҳар томонлама текширмаслик каби хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Қонун ёки мажбуриятларнинг айрим турларини тартибга солувчи ФК нормаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаблар бўйича умумий даъво муддати – уч йил.

Бунда ФКнинг 160-моддаси талабига мувофиқ даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши ҳақидаги ФКнинг 156157159-моддалари қоидалари, агарда қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мажбуриятларнинг айрим турларига ҳам тааллуқлидир.

Битимларга оид низоларни кўришда шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва шартномани бекор қилиш тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126- моддаларида кўзда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларни ҳақиқий эмас деб топилишига йўл қўйилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларни вужудга келтирмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Шартномани бекор қилиш эса тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномани ва унинг оқибатида вужудга келган тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини келгусида бекор қилишга қаратилган ҳаракатдир.

Шартноманинг ҳақиқий эмаслиги ва шартномани бекор қилишнинг ўзаро фарқи:

а) битимнинг ҳақиқий эмаслигига асос унинг ноқонунийлигидир. Бекор қилишга эса — унинг қонунийлиги низолашилмасдан шартномани бекор қилишга сабаб бўладиган ҳолатларнинг юзага келиши асос бўлади;

б) шартномани бекор қилиш у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир этмасдан, фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга тааллуқлидир.

Айрим тоифадаги битимларни тузиш тартиби ва шартлари мажбуриятларнинг айрим турлари тўғрисидаги ФК қоидалари ва махсус қонунлар билан тартибга солинишини ҳисобга олиб, судлар шуни назарда тутишлари керакки, битим шакли ва тузилиши тартиби қоидаларига риоя қилмаслик, тўғридан-тўғри қонун қоидаларида ва қонунчилик актларида кўрсатилган ҳолатлардагина ФКнинг 115116-моддалари асосида битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 114-моддаси 2-қисмига мувофиқ, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилмаган бўлса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Судлар «битим бўйича олинган нарса»ни аниқлашда ҳақиқий эмас деб топилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, шуни назарда тутишлари лозимки, битим ҳақиқийлиги низолашилганда тарафларнинг битим шартлари доирасидан ташқаридаги муносабатлари ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Янглишиш таъсирида тузилган битим деб, битим юзасидан келиб чиқувчи тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлиш, яъни тарафларнинг ҳақиқий хоҳиш-иродасини акс эттирмасдан, битим тузилган вақтда тарафлар томонидан назарда тутилмаган ҳуқуқий оқибатларга олиб келган битим тушунилади. Янглишиш ҳар хил ҳолатларда кўриниши мумкин, масалан, музокара вақтида тарафлар бир-бирларини тушунмаганликлари, қонунларни нотўғри талқин қилганликлари, битимнинг ҳақиқий оқибатларини нотўғри тасаввур этганликлари ва бошқалар. Шу билан бирга қонунни билмаслик битимнинг ушбу асос билан ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди.

Алдаш бу бир тарафнинг битим тузилишида назарда тутилган ҳолатларнинг юзага келмаслигини била туриб, атайин иккинчи тарафни битим тузишга ундашга қаратилган айбли ҳаракатидир. Алдаш битимнинг элементларига, унинг доирасидан ташқаридаги ҳолатларга, шунингдек, битимни амалга ошириш юзасидан битим иштирокчиси хоҳиш-иродасини шакллантириш учун аҳамиятга эга бўлган сабаб ва мотивларга қаратилган бўлади.

Зўрлик деб, битим иштирокчисига (унинг яқин кишиларига) жисмоний ёки руҳий азоб бериш натижасида битим тузишга мажбур қилиш тушунилади. Зўрлик ноқонуний хатти-ҳаракат бўлиб, жиноий жавобгарликка тортиш шарт бўлмаган ҳаракатларда ҳам кўриниши мумкин. Масалан, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда шартнома юзасидан мажбурият олувчининг эркига таъсир қилиш.

Қўрқитиш деб, битим иштирокчисининг эркига руҳий таъсир кўрсатиш натижасида унинг учун ноқулай бўлган битим тузишга мажбурлаш тушунилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қайд этилган асос бўйича битимни ҳақиқий эмас деб топишнинг зарур шартларидан бири қўрқитишнинг реаллиги ҳисобланади.

Бир тараф вакилининг иккинчи тараф вакили билан ёмон ниятда келишуви деб, вакилнинг бошқа тараф билан ваколат берувчи манфаатларига зид шартлар асосида келишуви тушунилади.

Оғир ҳолатларнинг юз бериши таъсирида тузилган битим деганда, бир тарафнинг ўзи учун ўта ноқулай шартлар асосида битим тузаётганлигини англаши (бу ерда янглишиш ҳам, алдаш ҳам бўлмайди), лекин уни тузишга мажбур бўлиши тушунилади.

Бунда қуйидаги икки шартнинг мавжуд бўлиши битимни оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади:

а) оғир ҳолатлар юз бериши туфайли бир тарафнинг ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан битим тузишга мажбур бўлиши;

б) иккинчи тарафнинг бундай ҳолатдан фойдаланиб, битим тузишга қаратилган ҳаракатининг мавжудлиги.

Акрам Шукуров,

Жиззах вилоят суди раиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти

Бугунги кунда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш каби устувор вазифалар ётади.

Бугунги кунда, жиноят ишлари бўйича судларга маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар, жиноят ишлари, мансабдор шахсларнинг чиқарилган қарорлари устидан берилган шикоятлар ҳамда судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган. 

Бу ўз ўрнида, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида якка тартибда фаолият юритаётган бир нафар судьянинг ўзига жуда кўп ишларни кўриб чиқиш вазифасини юкламоқда ва бу фуқаролар томонидан ўринли эътирозларга сабаб бўлаётган эди.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан қабул қилган «Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони судлар фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатини янада кучайтиради.

Ушбу фармонга мувофиқ Судьялар олий кенгашига Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январига қадар тергов судьяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдиришини таъминлаш юклатилди. 

2025 йил 1 январдан бошлаб, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида иш бошлайдиган тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари, яъни, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги ва бошқа илтимосномаларни кўриб чиқади.

Шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам юклатилмоқда.

Бу билан жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судлар судьялари ўртасида иш ҳажми мутаносиблигини тўлиқ таъминлашга эришилади.

Судьялар томонидан жиноят ишларини кўриш давомида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан тўла ва холисона текшириб чиқилиши, судланувчиларнинг барча важлари текширилиши ва тарафлар томонидан келтирилган илтимосномаларни тўлиқ кўриб чиқилиши учун замин яратади. 

Фармонга мувофиқ, тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсуниши ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Бунда тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши, тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилиши ҳамда қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинч-тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қабул қилинган мазкур фармонга асосан янги киритилаётган ўзгартиришлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаган ҳолда, жиноят ишлари бўйича судларнинг иш юкламасини камайтирилишига ҳамда судьяларнинг жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнларида қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишларида кенг имкониятлар яратади. 

Намазбой Мухтаров

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг девонхона мудири

Жиззах вилояти судлари томонидан Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Мирзачўл туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Мирзачўл тумани «Ўзбек-қозоқ» маданият маркази биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 4 нафари фуқаролик, 2 нафардан жиноят ва иқтисодий судларга ҳамда 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси юзасидан мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда 4 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOTINI TASHKIL QILISH CHORA-TADBIRLARI BELGILANDI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-maydagi “O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan ochiq muloqotini tashkil qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida” PQ-200-sonli qarori qabul qilindi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan ochiq muloqotini tashkil qilish bo‘yicha respublika komissiyasi hamda hududlarda tadbirkorlar muammolarini o‘rganish va hal qilish bo‘yicha ishchi guruhlar tuzildi.

Ushbu Qaror bilan Respublika komissiyasining asosiy vazifalari etib ochiq muloqotni yuqori saviyada o‘tkazish bilan bog‘liq tashkiliy chora-tadbirlarni tezkor va sifatli amalga oshirish, bu borada ekspert guruhlari, hududiy ishchi guruhlar, mas’ul vazirlik va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish; tadbirkorlar murojaatlari va takliflarini tunu kun qabul qilish va umumlashtirish, tizimli muammolarni aniqlash va ularni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish, shuningdek, tadbirkorlarning alohida masalalarini joylarda tezkorlik bilan hal qilishni tashkil etish; hududlarda tadbirkorlar bilan muloqot haftaliklarini tashkil etish, ochiq muloqotni o‘tkazish joyi va muddati bo‘yicha takliflar va ishtirokchilar ro‘yxatini shakllantirish hamda Tadbirkorlar kunini keng nishonlash bo‘yicha chora-tadbirlar belgilangan.

Shuningdek, qarorda har yili 15-iyundan boshlab ochiq muloqot o‘tkazilgunga qadar respublika shtabi: maxsus elektron platformalar, savdo-sanoat palatasi huzuridagi Call-markaz xizmati, ijtimoiy tarmoqlar va sayyor qabullar orqali tadbirkorlarning murojaatlari tunu kun qabul qilinishini tashkil etadi. Har kuni tadbirkorlar murojaatlarini ekspert guruhlari va hududiy ishchi guruhlarga yuboradi hamda murojaatlarni ko‘rib chiqish natijalari to‘g‘risidagi yig‘ma ma’lumotlarni Respublika komissiyasiga taqdim etib boradi. Har haftada tadbirkorlar murojaatlari asosida aniqlangan tizimli muammolarni Jamoatchilik kengashida muhokama qilib, ularning yechimlari bo‘yicha takliflarni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Respublika komissiyasiga kiritib boradi. Ekspert guruhlari tadbirkorlar murojaatlari asosida aniqlangan tizimli muammolarni tahlil qilib, har hafta ularning yechimi bo‘yicha takliflarni respublika shtabiga kiritadi. Hududiy ishchi guruhlari har kuni tadbirkorlardan kelib tushgan individual xususiyatga ega masalalar joyida hal qilinishini ta’minlab, har hafta biriktirilgan hududning har bir tumani (shahri)ga chiqqan holda, tadbirkorlar bilan sayyor qabullar tashkil etishi, aniqlangan tizimli muammolar va ularning yechimi bo‘yicha takliflarni respublika shtabiga kiritib borishi lozim.

Hasan MAMARASULOV,
Forish tuman iqtisodiy sudi raisi

Коррупцияга қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт шароитларни бартараф этиш

Коррупция нима ўзи? – Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир».

Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир.

Макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг катта салбий тўлқинни олиб кирувчи омил айнан коррупция ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин: порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, непотизм ва ҳоказо.

Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсаткич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил кўринишидаги формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Ҳанузгача, барча миллатлар учун коррупцияга қарши курашда қўл келадиган ягона ечим йўқ.

«Аср вабоси» – яъни, коррупциянинг келиб чиқиши инсон нафсиданми? Албатта, бизнинг бу эҳтимолимиз бежизга эмас. Чунки инсоният пайдо бўлибдики, уни нафси бор, нафс бўлган жойда суиистеъмолчиликлар бор.

Келинг, шу ўринда, коррупциянинг келиб чиқиш сабабларига эътибор қаратайлик.

Тадқиқотчилар коррупциянинг асосий сабаблари сифатида тўртта омилни кўрсатадилар.

Биринчиси – иқтисодий сабаблар. Бу ҳақда, муҳтарам Президентимиз ўзининг чиқишларида кўп маротаба сўз юритиб келади. Коррупциянинг бу кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган турли хилдаги чеклашлар, амалдорларнинг кенг, назоратдан холи, чекланмаган ё рухсат бериш, ё тақиқлаш ваколати порахўрликка замин яратади. Шу билан боғлиқ ҳолда, йирик маблағларга эга бўлган айрим ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукумат амалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўйсундиришга интиладилар.

Иккинчиси – ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Мукаммал бўлмаган қонунлар ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.

Учинчиси – институционал сабаблар бўлиб, уларга аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида, ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан ҳолилиги киради.

Тўртинчиси – ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлиги каби омиллардир.

Хулоса шундаки, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашдаги асосий вазифаси ижтимоий кайфиятни ёритиш: чўққининг ўткир нуқтасига етиб келганимизни эслатиб туришдан иборат.

 

 

Рахматилла Орзиқулов,

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари

 

Перейти к содержимому