Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида Жиззах вилоят суди, Жиззах вилоят Маъмурий суди, Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах вилоят судларининг жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судларнинг 2021 йил 8 ой давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти, шунингдек, амалга оширилган ислоҳотлар ва қонунчиликдаги ўзгартишлар ҳақида айтиб ўтилди.
Жумладан, Мамлакатимизда сўнгги тўрт ярим йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасида дунё ҳамжамияти тан олаётган қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш ва мавжуд бўлган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилинаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Жорий йилнинг 8 ойлигини сарҳисоб қилар эканмиз, бунда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси суд тизимида туб бурилиш ясалиб, янги босқичга кўтарилганлиги, бу билан фуқаролар ва юридик шахсларнинг одил судловга эришишда янги кенг имкониятлар яратилганлигини эътироф этмай иложи йўқ.-дейди Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Шукуров.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг назорат инстанцияси тугатилиб, ишларни кассация тартибида кўриш ваколати ўтказилиши билан бирга, ҳар бир кассация шикояти судлов ҳайъати томонидан суд мажлисида кўрилиб, қарор қабул қилиниши тартиби жорий этилган.
Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиш орқали соҳани очиқлиги, шаффофлиги, тезкорлигини таъминлаш мақсадида Олий суднинг интерактив хизматлар портали “Mysud.uz” сайти жорий қилинган.
Ушбу портлада фуқаролар ва тадбиркорлар учун бевосита суд биносига келмасдан, масофдан туриб, онлайн бир қатор хизматлардан фойдаланиш имконияти жорий қилинган.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларнинг бошқа низолардан фарқини тушуниш – фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳақида жамиятимизда фикр шаклланишида катта роль ўйнайди.
Фуқаролик ишларини кўришнинг алоҳида жиҳати суд процессида ўзини ҳақман деб ҳисобловчи икки тараф иштирок этади.
Энг асосийси улар кўпинча низога қонунийлик нуқтаи назаридан эмас балки ўзининг адолат нуқтаи назаридан ёндашишади.
Лекин бундай ҳуқуқий низоларда қарорлар кимнингдир зарарига чиқади, кимнингдир эса фойдасига чиқади, бу табиий ҳолат, чунки қарорни ҳар иккала тарафнинг фойдасига чиқаришнинг имконияти йўқ.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида 7425 та (2020 йилнинг шу даврида 5525 та) ёки 1900 та
(34,9 фоиз) кўп фуқаролик ишлари ҳамда низосиз талаблар бўйича
5107 та (2020 йилнинг шу даврида 2535 та) ёки 2572 та (101,4 фоиз) кўп суд буйруқлари чиқарилган.
Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида жами кўриб тамомланган ишларнинг 2647 таси (2020 йилнинг шу даврида 2498 та) ёки 35,6 (2020 йилнинг шу даврида 45,2) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Кўрилган 7425 та (2020 йилнинг шу даврида 5525 та) фуқаролик ишларининг 6758 таси (2020 йилнинг шу даврида 4718 та) ёки 91,0 фоизи (2020 йилнинг шу даврида 85,4 фоиз) бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 5719 таси (2020 йилнинг шу даврида 3986 та) ёки 77,0 фоизи қаноатлантирилган, 1039 таси (2020 йилнинг шу даврида 732 та) ёки 14,0 фоизи рад этилган, 258 та (2020 йилнинг шу даврида
471 та) ёки 3,5 фоиз фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 409 та (2020 йилнинг шу даврида 336 та) ёки 5,5 фоиз даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Кейинги ойга 1638 та (750 та) фуқаролик ишлари қолдиқ бўлиб ўтган.
2021 йил 1-ярми якуни бўйича ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:
Судларга келиб тушган 6.963 та фуқаролик ишларининг асосий қисмини, яъни 2.818 (1.026 та) тасини ёки 40,5 (17,1) фоизини кредит шартномасидан келиб чиқадиган даъволар ташкил қилган.
Бундан ташқари, ишга тиклаш 49 тага (59 тадан 108 тага);
Иш ҳақи ундириш 14 тага (55 тадан 69 тага);
Никоҳдан ажратиш 180 тага (746 тадан 926 тага);
Қарз ундириш 182 тага (188 тадан 320 тага).
Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ўтган 8 ой мобайнида жами биринчи инстанция судларида кўрилган 7425 та фуқаролик ишларига нисбатан келтирилган апелляция шикояти ва протестларига асосан жами 290 та ёки 3,9 фоиз (ўтган йил апелляция ва кассацияда 272 та) фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, қолган 7135 та ёки 96,1 фоиз фуқаролик ишлари бўйича тарафлар шикоят қилмаган, яъни шу суд қарорлари бўйича тарафларнинг суд қароридан рози бўлганликларини англатиб турибди.
– Жиззах вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Судлар тўғрисидаги Қонуни, Президентимизнинг Фармонлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифлар асосида ташкиллаштириб, асосий эътиборни одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратди.- дейди Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси Р.Орзиқулов.
Судлар томонидан вилоятда сайёр қабуллар, сайёр судлар орқали суд ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳам қамраб олинди.
Вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 1121 шахсга нисбатан 842 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 925 шахсга нисбатан 673 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 184 шахсга нисбатан 165 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 149 нафар шахсга ёки 13,2 фоизга, ишлар сони 84 тага ёки 9,9 фоизга кўпайган.
Ушбу даврда ҳукм чиқарилган ишлардан 241 шахсга нисбатан 170 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 624 шахсга нисбатан 470 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, 15 шахсга нисбатан 8 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм чиқарилган, жами 880 нафар шахс судланган (шундан 216 нафари муқаддам судланган шахслар).
Ўтган йилга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинлаш 23 тага ёки 9,5 фоизга, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш 123 тага ёки 19,7 фоизга, судланган шахслар сони 142 тага ёки 16,1 фоизга кўпайган.
Хисобот даврида жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўришда 63 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилб, суд залидан озод қилинган.
Шунингдек барча инстанцияларида 18 нафар шахс оқланган бўлса, 208 шахсга нисбатан 142 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Жиноят судларининг жазо тайинлаш амалиётини тахлил қиладиган бўлсак, жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган жиноят ишлар бўйича 71 шахсга ёки 8,2 фоизига жарима, 1 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 11 шахсга ёки 1,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари,
306 шахсга ёки 35,3 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари,
235 шахсга ёки 27,1 фоизига озодликни чеклаш, 241 шахсга ёки 27,8 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида судларга 8 205 та (2020 йилнинг шу даврида 7 926 та) ариза ва даъво аризалар келиб тушган. Шундан ҳисобот даврининг охирига қадар 7 235 таси ёки 82 % кўриб чиқилган (5 963 та). Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 272 тага ёки 18 фоизга кўпайган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида кўрилган иқтисодий ишлар бўйича ҳар иш кунида ўртача 43 тадан процессуал суд ҳужжатлари чиқарилган. – дея, сўзини давом этди Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Ж.Қаххоров.
Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида кўрилган ишларнинг 2 834 таси ёки 39,2 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига 548 млн. сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Жорий йилнинг саккиз ойида бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми
75 тани (70 та), Шу билан бирга айрим туманлараро иқтисодий судларидаги биринчи инстанция судларининг иш ҳажми вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган. Жумладан, бу кўрсаткич Жиззах туманлараро иқтисодий судида 135 тани, Зомин туманлараро иқтисодий судида 179 тани ташкил қилган.
Тадбиркорлик субъектларидан иқтисодий судларга жами 1 387 та ариза ва даъво аризалари шунингдек, 94 та илтимосномиалар электрон шаклда юборилган.
Жиззах вилояти маъмурий суди ҳамда 1 та туманлараро маъмурий судларидан иборат.
2021 йил 8 ойида судлар тўлиқ таркибда фаолият юритди.
Маъмурий судларда нормал иш фаолияти юритиш учун ҳудудлардаги жиноят ишлари бўйича судларнинг биноларида зарур бўлган шароит ва компьютер техникаси воситалари билан таъминланган.
2021 йил 1 январидан бошлаб туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, туманлараро маъмурий суди ташкил қилинди. – дейди вилоят маъмурий суди судьяси Ш.Болиев.
2021 йил 8 ойида туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 378 та ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган. Мазкур кўриб тамомланган ишлардан 194 таси ёки қаноатлантирилган, 130 та рад қилинган, 27 та иш тугатилган, 27 та иш кўрмасдан қолдирилган.
Оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан туман ва шаҳар судлари томонидан ҳисобот даврида 68 та ишлар апелляция шикояти билан кўриб тамомланган. 51 суд қарорлари ўзгаришсиз, 11 та суд қарорлари бекор қилинган, 1 та суд қарори ўзгартирилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилиб, 1 таси бўйича иш юритиш тугатилган.
Матбуот анжумани давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлларига жавоб олишди.
Алишер Пўлатов,
Жиззах вилоят судининг Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти