Брифинг

Жиззах вилоят суд раиси ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Орзуқулов Жиззах вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги ҳақида сўзлади.

Жиззах вилоят судлари судьялари
судьялар


Бу ўринда суд раисларининг сайёр қабуллари, сайёр суд мажлислари, суд ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш масалалари ҳам иш фаолиятмизда қамраб олинди.
Одил судловни амалга ошириш, адолатли суд муҳокамасини ўтказиш, адолатли қарорлар қабул қилишга қаратилган ислоҳотлар натижасини бугунги кунда фаолиятимиз таҳлилларида ҳам кўришимиз мумкин.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1285 шахсга нисбатан 971 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, шундан 1061 шахсга нисбатан 774 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 212 шахсга нисбатан 193 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишларининг кўрилиши 119 тага ёки 12,0 фоизга кўпайган.
Жиноят ишларини биринчи инстанция судида кўришда 70 нафар шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, ушбу шахслар суд залида қамоқдан озод қилинган.
Шунингдек, барча инстанцияларда 13 нафар шахс оқланган бўлса, 242 шахсга нисбатан 162 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органлари томонидан қўйилган айбловлар ўзгартирилиб, ҳукмлар чиқарилган.
Судларнинг жазо тайинлаш амалиётини тахлил қиладиган бўлсак, ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 78 шахсга ёки 7,8 фоизига жарима, 1 шахсга ёки 0,1 фоизига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 11 шахсга ёки 1,1 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 351 шахсга ёки 35,2 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 278 шахсга ёки 27,9 фоизига озодликни чеклаш,
278 шахсга ёки 27,9 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Шунингдек, 265 та жиноят иши бўйича 214 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган ҳолда қонун санкциясида назарда тутилган энг жазо миқдоридан хам камроқ ёки санкцияда назарда тутилмаган бошқа турдаги енгилроқ жазо тайинланган, 14 нафар шахс ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Биринчи инстанция судларида 158 та жиноят ишлари бўйича 234 нафар шахсларга нисбатан 22.759.602.496 сўмлик, апелляция инстанциясида 7 та жиноят ишлари бўйича 10 шахсга нисбатан 358.636.824 сўмлик моддий зарарлар ихтиёрий қопланганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жинояти 43 тага, йўл харакати хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти 20 тага, безорилик жинояти 19 тага, қасддан баданга оғир тан жарохати етказиш жинояти 13 тага, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 44 тага, фирибгарлик 21 тага кўпайган бўлса;
ўғирлик жинояти 12 тага, транспорт воситасини олиб қочиш жинояти 7 тага, гиёхвандлик билан боғлиқ жиноятлар 19 тага камайган.

Аёлларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари:
Аёлларга нисбатан 135 шахсга нисбатан 121 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Ушбу тоифадаги ишларнинг 43 таси ёки 35,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
45 та жиноят иши бўйича 50 нафар аёлларга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб енгилроқ жазолар тайинланган. Аёлларнинг 16 нафарига жарима, 4 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 17 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 49 нафарига озодликни чеклаш ва 16 нафарига озодликдан маҳрум жазоси тайинланган.
Судланган аёлларнинг 21 нафарини муқаддам судланган аёллар ташкил қилади.

Вояга етмаганларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари:
Вояга етмаганларга нисбатан 13 шахсга нисбатан 10 та жиноят иши кўриб чиқилган, шундан 11 шахсга нисбатан
9 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 2 шахсга нисбатан
1 та жиноят иши тугатилган.
Ушбу тоифадаги ишларнинг 1 таси ёки 11,1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Жазо тайинланган вояга етмаган 1 нафарига озодликдан маҳрум қилш, 7 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олиш юзасидан кўрилган ишларнинг барчасига хусусий ажримлар чиқарилган.

Ёшлар (14-30 ёш)га нисбатан кўрилган жиноят ишлари:

Ёшларга нисбатан 436 шахсга нисбатан 340 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Ушбу тоифадаги ишларнинг 119 таси ёки 35,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Ушбу даврда жами 346 нафар ёшлар судланган бўлиб, шундан 33 нафари муқаддам судланган ёшлар ҳисобига тўғри келади.
346 та ёки ёшларга оид жиноят ишларининг 101,7 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 27 нафар шахсга нисбатан жамоат ташкилотлари томонидан берилган кафиллик хатларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган;
шундан, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 4 нафар шахсга нисбатан;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кафиллиги асосида 23 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Хисобот даврида жами 2302 та материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 682 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса,
477 нафар шахснинг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилган.

Қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш билан боғлиқ кўрилган материаллар ҳақида маълумот:
Хисобот даврида жами 389 та қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан барчаси қаноатлантирилган.
Хисобот даврида жами 10 та уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида материаллар кўриб тамомланган бўлиб, барчаси қаноатлантирилган.

Юқори инстанцияларда жиноят ишларининг кўрилиши ҳақида маълумот:
Хисобот даврида Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида жами 297 шахсга нисбатан 217 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 22 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб, 9 нафари оқланган бўлса, 30 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.
Кассация инстанциясида жами 13 шахсга нисбатан 11 та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 5 шахсга нисбатан суд қарорлари бекор қилиниб 4 нафари оқланган бўлса, 2 шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилган.

Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши:
2021 йил 9 ойи давомида Жиззах вилоят, жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан жами 331 та мурожаатлар келиб тушган.
Шундан 2 таси такрорий аризалар, 9 таси дубликат аризалар, 88 таси тааллуқлилиги бўйича юборилган, 240 та мурожаатлар ўрганилиб, қонуний ҳал этилган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 123 тага ёки 51,25 фоизга кўпайганини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 240 та мурожаатларнинг 191 таси ёки 79,6 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 46 таси ёки 19,2 фоизи қаноатлантирилган, 3 таси ёки 1,2 фоизи рад қилинган.
Бундан ташқари, 2021 йил 9 ойи давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали жами 674 та мурожаатлар келиб тушган, 671 та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган, ҳозирда 3 та мурожаат ўрганиш жараёнида.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 419 тага ёки 62,2 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 671 мурожаатларнинг 542 ёки 80,7 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 128 таси ёки 19,1 фоизи қаноатлантирилган, 1 таси ёки 0,1 фоизи рад қилинган.

2021 йил 9 ойи давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судларининг раислари томонидан Шахсий (сайёр) қабулларда 1058 та фуқаролар аризаси, таклиф ва мурожаатлар билан қабул қилинган бўлиб, шундан 258 таси ёки 24.4 % қаноатлантирилган ҳамда 800 таси ёки 75,6 % нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган.
Судлар томонидан шахсий ва сайёр қабулларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 493 тага ёки
46,6 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Амалга оширилган профилактик тадбирлар.

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида жиноятларни олдини олиш, унинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан 674 та ёки жами кўриб тамомланган жиноят ишларнинг 70,0 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
Умумий масалалар бўйича 18 та, муайян ишлар тоифаси бўйича 6 маротаба умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бўйича жойларга 8 та тақдимномалар киритилган.
Жиноят ишларининг 389 таси ёки 40,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 66 маротаба корхона, муассасаларда, 517 аҳоли ўртасида, 32 маротаба ўқув муассасаларида лекциялар, суҳбатлар, учрашувлар ўтказилган бўлса, радиода 51 маротаба, газета ва журналларда 101 маротаба, телевиденияда 101 маротаба, веб-сайтларда 419 маротаба чиқишлар қилинган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича маълумот:

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида 15047 нафар шахсларга нисбатан 12756 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган.
Маъмурий ишларнинг 3750 таси ёки жами кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг 30,0 фоизи сайёр суд мажлисида кўрилган.
Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 752 тага ёки 5,8 фоизга, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 1084 нафарга ёки 10,7 фоизга ошган.
Хисобот даври давомида 417 шахсга нисбатан 367 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар апелляция инстанциясида кўрилиб, шундан 226 шахсга нисбатан 200 та маъмурий иш бўйича суд қарорлари ўзгартирилган, 122 шахсга нисбатан 106 та маъмурий иш бўйича суд қарорлари бекор қилинган.

Жиззах вилоят суди