Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Ж.Қаххоров томонидан семинарда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисидаги ишларни тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тугатиш ишлари бир йилдан ошган ёки узоқ муддат давом этаётган банкротлик ишларини таҳлилига кўра, 2024 йил 1 декабрь ҳолатига биринчи инстанция туманлараро судлари иш юритувида жами 295  та банкротлик ишлари мавжуд бўлиб, шундан тугатиш муддати 3 ойдан ошганлари 40 та (13,6%), 6 ойдан ошганлари 79 та (26,8%), 9 ойдан ошгани 49 тани (16,6%) ва бир йилдан ошгани эса 87 тани (29,5%) ташкил қилиши, тугатиш муддати бир йилдан ошган банкротлик ишлари Жиззах
туманлараро иқтисодий судида 32 та, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судида 13 та, Зомин туманлараро иқтисодий судида 15 та, Дўстлик туманлараро иқтисодий судида 25 та, Фориш туман иқтисодий судида 2 та  ташкил қилиши айтиб ўтилиб, ҳар битта банкротлик ишлари муҳокама қилинди.

Банкротлик ишлари ўрганилганда, банкротлик иши қўзғатилгандан сўнг кузатув таомили бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этмаслик, тугатиш жараёнида эса суд бошқарувчиси томонидан ҳар ойлик ҳисоботларни тақдим этмаслик ёки бир хил мазмундаги ҳисоботларни такроран тақдим этиш, корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш, қарздорнинг дебитор ва кредиторлик қарзлари, мол-мулкини аниқлаш чорасини кўриш билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш ҳолати юзасидан ҳулосалар тақдим этилмаганлиги, тугатиш жараёни устидан доимий мониторинг олиб борилмаганлиги таъкидланди.

Сўзга чиққан суд бошқарувчилари ўз маърузаларида тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисидаги ишларни тугатиш ишлари бир йилдан ошган ёки узоқ муддат давом этаётганлиги сабабларига тўҳталиб,          сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир маълумотларни олишда қийинчиликлар бўлаётганлиги, тугатилаётган корхоналарни якуний текшириш учун солиқ бошқармаси томонидан рухсат олиш мураккаб бўлаётганлиги, мажбурий ижро бюро ҳудудий бўлимларида қарздорни дебитор қарзларини ундиришда ижро варақаларни ижроси бюро органлари томонидан ўз вақтида ижроси таъминланмаётганлиги, электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида молк-мулклар сотилмаётганлиги ва қайта сотувга чиқарилаётганлиги боис банкротлик ишларини тугатиш бир  йилдан ошиб кетаётганлиги, қарздорнинг раҳбарини топиш ва ҳужжатларни қабул қилишда муаммоларга дуч келаётганлиги айтиб ўтилди.

Ўтказилган семинарда узоқ муддат давом этаётган банкротлик ишларини ижроси тўлиқ муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида ташкил этилган тадбирда видеоконференцалоқа режимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ходимлари иштирок этишди.

 

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов тадбирни кириш сўзи билан очиб, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимиз тараққиёти, жамиятнинг ривожи ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

 

Шунингдек, тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарихига бағишланган янги чоп этилган “Ўзбекистон Олий суди” тарихий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, фидойилиги ҳамда алоҳида хизматлари билан жамоада обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида фаолият юритувчи судя ва суд аппарати ходимларининг бир гуруҳи рағбатлантирилди. Хусусан, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаххоров эсдалик қўл соати билан тақдирланди. Мукофотни Жиззах вилояти судининг раиси Акрам Шукуров топширди.

Тақдирлаш маросими Жиззах вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган тадбирга уланиб кетди. Вилоят суди раиси Акрам Шукуров Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати эканлигини айтиб, барчани Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан табриклади.

 

Шундан сўнг, вилоят суди раиси Акрам Шукуров Жиззах вилояти судлари тарихига бағишлаб ёзилган “Жиззах вилоят судлари: тарих, тараққиёт, бугун” номли китобининг яратилиш тарихи ҳамда унинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда вилоят суди раисининг фамойишига асосан вилояти судлари тизимида фаолият юритиб келаётган, 2024 йил давомида энг юқори сифат ва рейтинг кўрсаткичларига эга судялар, соҳалар бўйича энг намунали суд ходимлари, шунингдек узоқ йиллардан буён суд соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари вилоят суди ҳамда вилоят суди касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида ўтказилган диктант ёзиш танлови бўйича мусобақа ғолибларига вилоят суди раисининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди томонидан Дўстлик туман ихтисослаштирилган мактабида «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида ёшларимизнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди

So‘nggi yillarda «Yangi O‘zbekiston — yangi sud» tamoyili doirasida aholining odil sudlovga erishish imkoniyatlarini yanada kengaytirish hamda «Inson qadri uchun» g‘oyasi asosida joylarga chiqqan holda aholining ayniqsa yoshlarimizning huquqiy muommolarini o‘rganish va ushbu muommolarni joyida yechish, shuningdek ularning huquqiy madaniyatini oshirish borasida sudlar tomonidan salmoqli ishlar olib borilayotganligini alohida e’tirof etmog‘ligimiz lozim.

Jumladan, joriy yilning 06-dekabr kuni fuqarolik ishlari bo‘yicha Do‘stlik tumanlararo sudi tomonidan Do‘stlik tuman ixtisoslashtirilgan maktabida yoshlarning O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va sud tizimi haqidagi bilimlarini oshirish yuzasidan hamda yoshlarimizni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash, ularning huquq va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, mamlakatimiz istiqboli uchun mas’uliyatni o‘z zimmasiga olishga qodir, tashabbuskor, shijoatli yoshlarni tarbiyalash borasida alohida tizim yaratilganligi haqida tushuntirishlar berildi.

Shuningdek, maktabning 11-sinf o‘quvchisi Xasanova Hulkaroyning “Konstitutsiya bilimdoni” Respublika ko‘rik tanlovida faxrli 2-o‘rinni olganligi munosabati bilan yoshlarimizni taqdirlash marosimi o‘tkazilib, faxriy yorliqlar topshirildi va ustozlarga minnaddorliklar bildirildi.

Zero, xalq bilan muloqot, ularning dardu tashvishi bilan yashash eng asosiy maqsad bo‘lib, uning ro‘yobi yurtimiz ravnaqiga, uning yanada gullab-yashnashiga, fuqarolarning tinch, osuda, farovon hayot kechirishlarini ta’minlashga xizmat qiladi.

Botir Inoyatov,
Fuqarolik ishlari bo‘yicha Do‘stlik tumanlararo sudining sudyasi

Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ва судьялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими экспертлари билан экспертиза тайинлашда ва ўтказишда юзага келаётган муоммолар тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини вилоят суди раиси ўринбосари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Н.Расулов очиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими экспертларини таништирди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз юритди ҳамда юзага келаётган муоммолар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими экспертлари Б.Зулфуқоров ва А.Бобоёровларга сўз берди.
Б.Зулфуқоров ва А.Бобоёровлар сўзга чиқиб, экспертиза билан судлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида таъкидлаб, ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида ҳам хатшунослик экспертиза очилганлигини маълум қилди.

Skip to content