Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътибор марказида

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларига тезкор, холис ва қонуний ечим топиш — давлат органлари олдидаги устувор вазифалардан биридир.

Сўнгги йилларда юртимизда фуқароларнинг ўз муаммоларини давлат идораларига осон етказишлари, уларни тинглаш ва ечим топиш бўйича қулай механизмлар яратилди. Бу орқали инсон қадри ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган амалий ишлар тобора кучайиб бормоқда.

Шу каби мурожаатлардан бири фуқаро Ш. Бегмаҳмадов томонидан ҳам йўлланган бўлиб, у Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси қабулида видеоконференцалоқа (ВКС) орқали иштирок этиш истагини билдирган.

Мурожаат масъуллар томонидан тезкор ўрганилиб, фуқаронинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда, у Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Н. Расулов томонидан ВКС орқали қабул қилинди.

Қабул жараёнида фуқаронинг мурожаати атрофлича кўриб чиқилиб, у ўзини қизиқтирган масала юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар олди. Шунингдек, унинг мурожаатида кўтарилган муаммоли жиҳатларни ҳал этишга қаратилган амалий тавсия ва йўл-йўриқлар ҳам берилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ташаббуси билан шаҳар прокуратураси ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорлигида Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари, ёшлар, маҳалла фаоллари ва хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирнинг асосий мақсади — жамиятда коррупцияга қарши курашиш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан жамоатчилик ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Ўтказилган учрашувда коррупцияга қарши курашиш, жамиятда адолат, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини бартараф этиш каби муҳим мавзулар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари томонидан амалдаги қонунчилик асосида мисоллар келтирилиб, турли ҳаётий вазиятлар юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Иштирокчилар томонидан билдирилган савол ва таклифларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. Шунингдек, аҳолини ўйлантираётган айрим муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.

Тадбир давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқароларни ҳуқуқбузарликдан огоҳ этиш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги қатъий таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар бундай учрашувлар нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш, балки жамиятда адолат, қонунийлик ва тинчликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Skip to content