Жиззах вилояти судлари томонидан Арнасой туманида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Арнасой туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Арнасой туманидаги Маданият маркази биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 7 нафари фуқаролик, 4 нафари жиноят ҳамда 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 1 таси жойида ижобий ҳал этилди ҳамда 2 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди.

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг сайёр мажлисида 5 нафар шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, 1 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.