Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти таҳлили

Жиззах вилояти ҳудудида Жиззах туманлараро маъмурий суди ҳамда Жиззах вилоят маъмурий судлари фаолият юритиб келмоқда.

Вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2025 йилнинг
11 ойида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жиззах туманлараро маъмурий судида 2025 йилда жами
565 та ишлар кўрилган бўлиб ўтган йилнинг шу даврида жами 707 та ишга нисбатан олинганда 25,1 фоиз ишлар кам кўрилган.

Шундан;

– қаноатлантирилган аризалар 227 та ёки 40,1 фоизни ташкил қилади,  ўтган йилнинг шу даврида жами 283 та ёки 40 фоиз аризалар қаноатлантирилган.

– қаноатлантиришдан рад қилинган аризалар 264 та ёки 46,7 фоизни ташкил қилади,  ўтган йилнинг шу даврида жами 320 та ёки 45,2 фоиз аризалар қаноатлантиришдан рад қилинган.

– кўрмасдан қолдирилган аризалар 26 та ёки 4,6 фоизни ташкил қилади,  ўтган йилнинг шу даврида жами 40 та ёки 5,6 фоиз аризалар кўрмасдан қолдирилган.

– иш юритишдан тугатилган аризалар 48 та ёки 8,5 фоизни ташкил қилади, ўтган йилнинг шу даврида жами 64 та ёки 9 фоиз аризалар иш юритишдан тугатилган.

Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан 15 та материаллар кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврида жами 53 та ишга нисбатан олинганда 53,3 фоиз материаллар кам кўрилган.

Шундан;

– қаноатлантирилган материаллар 2 та ёки 13,3 фоизни ташкил қилади.

– қаноатлантиришдан рад қилинган материаллар 13 та ёки 86,7 фоизни ташкил қилади.

Бу даврда туманлараро суди ҳар бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 17,1 (21,4) та маъмурий ишни, 15 (0,4) та материал тартибидаги ишни ташкил қилган.

Кўриб тамомланган оммавий хуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни низо тури бўйича таҳлил қилинганда,

  • Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 25,8 % (146 та);

– ер билан боғлиқ ишлар бўйича – 2 та фуқаролар ва 19 та тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

– уй-жой, бино иншоотларни билан боғлиқ ишлар бўйича – 6 та фуқаролар ва 1 та тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

– бошқа мазмундаги ишлар (ер ижара шартномасига ўзгартириш, Субсидия туланадиган талабгорларни танлаб олиш комиссиясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳ.к) бўйича – 3 та фуқаролар ва 1 та тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган.

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 22,3 % (126 та);

– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида кўрилган ишлар бўйича қаноатлантирилган аризалар натижасида 109 та фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 16,8 % (95 та);

– МИБ қарорларини ҳақиқий эмас топиш бўйича қаноатлантирилган аризалар натижасида 2 та фуқаролар ва 4 та тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастр органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар
    16,1 % (91 та);
  • Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 11,3 % (64 та);

– Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас топиш ҳақида кўрилган ишлар бўйича қаноатлантирилган аризалар натижасида 2 та фуқаролар ва 19 та тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб 9.434.198.673 сўмлик қўлланилган солиқ жарималари солиқ органига қайта ҳисоблаш мажбуриятлари юклатилган.

  • Адлия вазирлиги таркибидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1,9 % (11 та);

– Нотариал идоралар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда нотариусларнинг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 0,7 % (4 та) ташкил этган.

– Бошқа идора ва ташкилотлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 5 % (28 та) ташкил этган.
(ИИБ-6,  Энергетика-1, Адвокатлар-6, Қурилиш-1, Ўрмон хўжалиги-2, уй-жой комунал-1 ва бошқа ташкилот 11 та)

 

Ушбу тоифа ишларни ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда қўйидагича;

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 47 тага кўпайган (126 – 79);
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 16 тага кўпайган (95-79);
  • Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 120 тага камайган (146-266);
  • Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 11 тага камайган (64-75);
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастр органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида ишлар 75 тага камайган (64-139 та) ;
  • Адлия вазирлиги таркибидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 28 тага камайган (11 – 39 та);
  • Нотариал идоралар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда нотариусларнинг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида ишлар 2 тага камайган (6 – 4 та);

 

Юқоридаги таҳлиллардан маълум бўладики, Жиззах туманлараро маъмурий судида энг кўп тоифадаги ишлар:

– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишларни ташкил этади.

– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳатти-харакатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар;

Шунга кўра, Жиззах вилоят маъмурий судига фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг юқоридаги келтирилган давлат органлари билан муносабатида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги ишлар умумлаштирилиб, тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ушбу органлар мутасадди ходимлари иштирокида семинарлар ташкил этиш ҳамда умумлаштириш натижалари бўйича тегишли муносабат билдириб борилмоқда.

 

Шикоятлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 126 (79) та аризаларнинг:

27 таси (16) (26 та қаноат, 1 та рад этилган) Шароф Рашидов туман бўлимига;

21 таси (6) (20 та қаноат, 1 тугатилган) Мирзачўл туман бўлимига

21 таси (11) (19 та қаноат, 1 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Зомин туман бўлимига;

21 таси (19) (21 та қаноат) Зафаробод туман бўлимига;

10 таси (7) (7 та қаноат, 1 та рад этилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган) Арнасой туман бўлимига;

7 таси (5) (7 та қаноат) Пахтакор туман бўлимига;

4 таси (1) (2 та қаноат, 1 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Бахмал тумани туман бўлимига;

4 таси (3) (1 та қаноат, 2 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Ғаллаорол тумани туман бўлимига;

3 таси (3) (1 та қаноат, 1 та рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган) Жиззах шаҳар бўлимига;

3 таси (4) (2 та қаноат, 1 та тугатилган) Зарбдор туман бўлимига;

3 таси (1) (3 та қаноат) Янгиобод туман бўлимига нисбатан шикоят аризаларни ташкил этган.

2 таси (2) (2 та қаноатлантирилган) Фориш туман бўлимига;

2 таси (2 та рад этилган) Дўстлик туман бўлимига нисбатан шикоят аризаларни ташкил этган.

 

Кўрилган 126 (79) та ишларнинг

– 2 таси имтиёзли пенсия тайинлаб бермасликдаги хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топиб, пенсия тайинлаш мажбуриятини юклаш ҳақида ариза;

– 3 таси пенсия тайинлаш қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, иш стажларини инобатга олиш мажбуриятини юклаш ҳақида ариза;

– 117 та пенсия тайинлаш бўйича аризаларга тўғри келади.

 

2025 йил 11 ойида туманлараро маъмурий суди томонидан жами кўрилган 565 та маъмурий иш бўйича 154 та ёки 27,2%и бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйган давлат органи мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажримлар чиқарилган ҳамда жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига аниқлик киртиш мақсадида прокуратурага 34 та хабарномалар юборилган.

Энди бевосита вилоят маъмурий судининг иш фаолиятига тўхталадиган бўлсак, вилоят маъмурий суди биринчи инстанция, апелляция инстанцияси, кассация инстанцияси ва тафтиш инстанциясида ишларни кўриб чиқади.

 

Жиззах вилоят судида биринчи инстанцияда иш кўрилмаган. Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган апелляция шикоятларга асосан вилоят суди апелляция инстанциясига 2025 йил 11 ойи мобайнида жами 87 та иш кўрилган.

Апелляция инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган
87 та ишларнинг 9 таси ёки 10,3%и бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган.

Бекор қилинган 9 та ишларнинг 2 таси МСИЮтК 108-м. 5-б. (талабдан воз кечган ва суд уни қабул қилган) асосан иш юритишдан тугатилган.

– 5 таси бўйича янги қарор қабул қилиниб, ариза қаноатлантирилган ҳолда 2 таси бўйича жисмоний шахслар ва 3 таси бўйича ҳуқуқи бузилган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари апелляция инстанцияси томонидан тикланган.

 

Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган кассация шикоятларга асосан вилоят суди кассация инстанциясига 64 та ишлар кўрилган.

Кассация инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган
64 та ишларнинг 19 таси ёки 29,7%и бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари бекор қилинган.

Бекор қилинган 19 та ишларнинг 6 таси МСИЮтК 108-м. 5-б. (талабдан воз кечган ва суд уни қабул қилган) асосан иш юритишдан тугатилган.

 

Апелляция ва кассация инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан келтирилган тафтиш шикоятларга асосан вилоят суди тафтиш инстанциясига 57 та ишлар кўрилган.

Тафтиш инстанциясида ҳал қилув қарорларига нисбатан кўрилган
57 та ишларнинг 10 таси ёки 17,5%и бўйича чиқарилган суд ҳужжати бекор қилинган.

Тафтиш инстанциясида бекор қилинган 10 та ишларнинг 7 таси бошқа вилоят судларининг ишларига 3 таси Жиззах вилоят маъмурий судига тегишли ишлар ҳисобланади.

 

Вилоят маъмурий судида кўрилган ишларнинг 7 таси Олий суднинг тафтиш инстанциясида бекор қилинган.

Маъмурий судлар томонидан ушбу даврда жами 288 та тарғибот ишлари амалга оширилган. Шундан оммавий ахборот воситаларида 146 тани, оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар эса 142 тани ташкил этади.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига жами 569.822.472 сўмлик 678 та ижро хужжатлари чиқарилган, 257.776.897 сўмлик 388 та ижро ҳужжати амалда ижро этилган, 42.052.000 сўмлик 28 та ижро ҳужжати тугатилган. 269.731.075 сўмлик 261 та ижро хужжати қолдиқда қолган.