Тадбир давомида суд томонидан чиқарилган хусусий ажрим ва тақдимномалар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тўловга қобилиятсиз деб топилган қарздорларга оид ишлар ижросининг чўзилишига олиб келаётган сабаблар, тугатиш жараёнларида учраётган муаммо ва камчиликлар таҳлил этилди.
Судьялар томонидан бундай ҳолатларни бартараф этиш учун ишларни тизимли ташкил этиш, идоралар ўртасида самарали ва тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ҳар бир ишга индивидуал ёндашувни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир якунида тўловга қобилиятсизликка оид ишлар бўйича чуқур таҳлил ўтказиш, муддати ортиқча чўзилаётган тугатиш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу эса келгусида иш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.