«Судя ва ёшлар» учрашуви ўтказилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди раиси Ш.Омонов ва жиноят ишлар бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси З.Худойбердиевлар томонидан Жиззах вилояти юридик техникумида «Судя ва ёшлар» учрашуви ўтказилди
Учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доимо устувор номли мавзуда, шунингдек соҳада фуқароларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида давом этиб, якунида ёшларни суд-ҳуқуқ соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволларига судьялар томонидан батафсил жавоб берилди.