Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятларнинг содир бўлиш сабаблари ва шарт-шароитлари
Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар жиноятчиларнинг шахсий ва иқтисодий манфаатларига эришиш, ҳуқуқий онгсизлик, авариялар, транспорт воситаларининг техник носозликлари ва транспорт тизимидаги камчиликлар каби омиллар натижасида юзага келади.
Бу жиноятларни содир этиш учун техник хавфсизлик талабларига риоя қилмаслик, йўл қоидаларини бузиш ва транспорт инфратузилмасининг ёмон аҳволи каби шарт-шароитлар мавжуд бўлиши мумкин.
МЖтКнинг 131-моддаси
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш:
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимлик, гиёҳванд модда таъсири ёки бошқа йўл билан маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1,5 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.Маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш:
Алкоголли ичимлик, гиёҳванд модда таъсири ёки бошқа йўл билан маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси
Ж. Салоҳиддинов






