Бугун Жиззах вилоят судида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари, суд ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди

Учрашувда суд ходимлари орасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу иллатнинг жамият тараққиётига, давлат бошқарувига ва фуқаролар ишончига кўрсатаётган салбий таъсири ҳақида аниқ ва кенг тушунтиришлар берилди. Шу муносабат билан ҳар бир суд ходимининг шахсий масъулияти ва ҳалол меҳнатининг аҳамияти яна бир бор таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда ота-оналарининг коррупцияга қарши курашдаги ўрнига ҳам катта аҳамият қаратилди. Чунки оила — инсоннинг шахсий фазилатлари, ахлоқий қадриятлари шаклланадиган асосий муҳитдир. Суд ходимларининг оиласи уларнинг виждонли, ҳалол ва масъулиятли фаолият юритишида муҳим таянч ҳисобланади.

Ўтказилган тадбирда иштирокчилар бундай очиқ ва самимий мулоқотларни келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар. Чунки бу каби учрашувлар нафақат ходимларнинг ҳуқуқий онгини оширишга, балки жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

Бу каби очиқ мулоқотлар — суд тизимида ҳалоллик, масъулият ва адолатга содиқликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тадбир иштирокчилари нафақат коррупциянинг аянчли оқибатлари ҳақида теран мулоҳаза қилдилар, балки унга қарши курашда ҳар бир фуқаро ўз ўрнига эгалиги, ўз масъулиятини англаб етиши зарурлигини яна бир бор ҳис этдилар.