Мурожаатларнинг 4 нафари фуқаролик, 1 нафари маъмурий ҳамда 3 нафардан жиноят ва иқтисодий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Жумладан, сайёр қабулда фуқаро Бахтиёр Хожановнинг унга нисбатан Кадастр агентлиги томонидан қўлланилган 75.000.000 сўмлик жарима жазосининг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимосномаси қабул давомида кўриб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазо тайинланди.