Давлат органларининг қарорлари ҳақиқий эмас ҳамда улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилганлиги тўғрисидаги
- Жиззах вилоят маъмурий судларида 2023 йилда жами 646 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Кўрилган маъмурий ишларнинг 316 таси ёки 48,9 %и қаноатлантирилган, 250 таси ёки 38,7 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 39 таси ёки 6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 41 таси ёки 6,4 %и иш юритишдан тугатилган.
- Кўрилган маъмурий ишларнинг тоифалари таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
- Аризаларнинг 297 таси вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан бўлиб, ушбу ишларнинг 156 таси ёки 52,5 %и қаноатлантирилган (маҳаллий ҳокимликларнинг 156 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 105 таси ёки 35,4 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 19 таси ёки 6,4 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 17 таси ёки 5,7 %и иш юритишдан тугатилган. Бу кўрилган ишлар бўйича айбдор маҳаллий ҳокимликларга нисбатан 139 та хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
- Маъмурий ишларнинг 113 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан бўлиб, ушбу ишларнинг 94 таси ёки 83,2 %и қаноатлантирилган (БТПЖ ҳудудий бўлимларининг 94 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 14 таси ёки 12,4 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 3 таси ёки 2,6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 таси ёки 1,8 %и иш юритишдан тугатилган. БТПЖ ҳудудий бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан ноқонуний чиқарилган қарорлари бўйича 92 та хусусий ажримлар чиқарилган.
- Ишларнинг 82 таси кадастр органларининг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўлиб, буларнинг
- 19 таси ёки 23,2 %и қаноатлантирилган (кадастр органларининг 19 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 54 таси ёки 65,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 6 таси ёки 7,3 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 3 таси ёки 3,7 %и иш юритишдан тугатилган. Кадастр органларининг мансабдор шахсларига нисбатан 15 маротаба хусусий ажримлар киритилган.
- Солиқ органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари бўйича
- 59 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 20 таси ёки 33,9 %и қаноатлантирилган (солиқ органларининг 20 та қарори ва
- хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 30 таси ёки 50,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 4 таси ёки 6,8 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 5 таси ёки 8,5 %и иш юритишдан тугатилган. Қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган мансабдор шахсларга нисбатан 8 та хусусий ажримлар чиқарилган.
- Мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарорлари бўйича 42 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 3 таси ёки 7,1 %и қаноатлантирилган (МИБнинг 3 та қарори ва
- хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 31 таси ёки 73,8 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 5 таси ёки 11,9 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 3 таси ёки 7,2 %и иш юритишдан тугатилган. Ҳақиқий эмас деб топилган МИБ органларининг барчаси бўйича мансабдор шахсларга нисбатан 3 та хусусий ажрим чиқарилган.
- Кўрилган ишларнинг 28 таси Адлия органлари ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларини ташкил қилиб, 11 таси ёки 39,3 %и қаноатлантирилган (Адлия органларининг 11 та қарори ва
- хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган),
- 7 таси ёки 25 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси ёки 3,6 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 9 таси ёки 32,1 %и иш юритишдан тугатилган. Ушбу ишлар доирасида адлия органлари бўлимларининг мансабдор шахсига нисбатан 1 та хусусий ажрим чиқарилган.
- 25 та кўрилган маъмурий ишлар бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари билан боғлиқ бўлиб, 13 таси ёки 52 %и қаноатлантирилган (бошқа давлат органларининг 13 та қарори ва хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган), 9 таси ёки 36 %и қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси ёки 4 %и кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 таси ёки 8 %и иш юритишдан тугатилган. Бошқа органларнинг 3 та мансабдор шахсига нисбатан хусусий ажримлар чиқарилган.
- Ушбу даврда кўриб тамомланган ишларнинг 70 таси ёки 10,8 %и сайёр суд мажлисларида кўрилган.
- Кўриб чиқилган жами аризаларнинг 256 таси тадбиркорлик субъектлари томонидан киритилган бўлиб, ушбу аризаларнинг 124 таси қаноатлантирилиб, ҳуқуқи бузилган тадбиркорларнинг ҳуқуқлари маъмурий суд томонидан тикланган. Бундан ташқари, аризаларнинг
- 322 тасини жисмоний шахслар киритган бўлиб, уларнинг 149 таси қаноатлантирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари маъмурий суд томонидан тикланган.
Жиззах вилоят маъмурий суди