Дўстлик туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Маҳалла уюшмаси ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда туман ҳудудида жазони енгил турини ўтаятган 50 дан ортиқ пробатция ҳисобида бўлган фуқаролар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Йиғилишда туман прокурори С.Раззоқов, туман прокурори ўринбосари О.Б.Оқбўтаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Тангировлар фуқароларга жазо ўташ талабларига қатъий риоя қилиш, келгусида қайта жиноят содир этмаслик, ахлоқ-одоб нормаларига бўйсиниш юзасидан профилактик тушунтиришлар олиб борди. Шу ерда фуқаролар Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ҳам иштирок этишди.
Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди судяси А.Умрзоқов томонидан жамиятда одоб-ахлоқ нормаларига бўйсинмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган 7 нафар шахсга нисбатан сайёр суд жараёни хам ўтказилди.
Суд жараёнида ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга «жиноятга жазо муқаррар» тамойили асосида қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарима ва маъмурий қамоқ жазо чоралари қўлланилди.