Жиззах вилояти судлари томонидан Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказилди

Жиззах вилояти судлари мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Мирзачўл туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Мирзачўл тумани «Ўзбек-қозоқ» маданият маркази биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари томонидан жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларнинг 4 нафари фуқаролик, 2 нафардан жиноят ва иқтисодий судларга ҳамда 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси юзасидан мурожаатчиларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда 4 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.