Жиззах вилоят судининг раиси Акрам Шукуров вилоятдаги барча судларда фаолият юритиб келаётган архив мудирлари ҳамда архивариусларнинг суд тизимида тутган ўрни юқори эканлигини таъкидлаб уларни байрам билан самимий табриклади.
Шундан сўнг, вилоят суди раиси Акрам Шукуров томонидан суд тизимида узоқ йиллик самарали меҳнати ва одил судловни амалга оширишда қўшган ҳиссаси учун вилоят судининг архив мудирлари Ш.Абдуллаева, Ҳ.Турдиалиев ҳамда Б.Рахматовлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.