Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди
Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Ж.Қаххоров томонидан семинарда тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисидаги ишларни тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тугатиш ишлари бир йилдан ошган ёки узоқ муддат давом этаётган банкротлик ишларини таҳлилига кўра, 2024 йил 1 декабрь ҳолатига биринчи инстанция туманлараро судлари иш юритувида жами 295 та банкротлик ишлари мавжуд бўлиб, шундан тугатиш муддати 3 ойдан ошганлари 40 та (13,6%), 6 ойдан ошганлари 79 та (26,8%), 9 ойдан ошгани 49 тани (16,6%) ва бир йилдан ошгани эса 87 тани (29,5%) ташкил қилиши, тугатиш муддати бир йилдан ошган банкротлик ишлари Жиззах
туманлараро иқтисодий судида 32 та, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судида 13 та, Зомин туманлараро иқтисодий судида 15 та, Дўстлик туманлараро иқтисодий судида 25 та, Фориш туман иқтисодий судида 2 та ташкил қилиши айтиб ўтилиб, ҳар битта банкротлик ишлари муҳокама қилинди.
Банкротлик ишлари ўрганилганда, банкротлик иши қўзғатилгандан сўнг кузатув таомили бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этмаслик, тугатиш жараёнида эса суд бошқарувчиси томонидан ҳар ойлик ҳисоботларни тақдим этмаслик ёки бир хил мазмундаги ҳисоботларни такроран тақдим этиш, корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш, қарздорнинг дебитор ва кредиторлик қарзлари, мол-мулкини аниқлаш чорасини кўриш билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек сохта банкротлик, қасддан банкротликка олиб келиш ва банкротликни яшириш ҳолати юзасидан ҳулосалар тақдим этилмаганлиги, тугатиш жараёни устидан доимий мониторинг олиб борилмаганлиги таъкидланди.
Сўзга чиққан суд бошқарувчилари ўз маърузаларида тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) тўғрисидаги ишларни тугатиш ишлари бир йилдан ошган ёки узоқ муддат давом этаётганлиги сабабларига тўҳталиб, сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир маълумотларни олишда қийинчиликлар бўлаётганлиги, тугатилаётган корхоналарни якуний текшириш учун солиқ бошқармаси томонидан рухсат олиш мураккаб бўлаётганлиги, мажбурий ижро бюро ҳудудий бўлимларида қарздорни дебитор қарзларини ундиришда ижро варақаларни ижроси бюро органлари томонидан ўз вақтида ижроси таъминланмаётганлиги, электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида молк-мулклар сотилмаётганлиги ва қайта сотувга чиқарилаётганлиги боис банкротлик ишларини тугатиш бир йилдан ошиб кетаётганлиги, қарздорнинг раҳбарини топиш ва ҳужжатларни қабул қилишда муаммоларга дуч келаётганлиги айтиб ўтилди.
Ўтказилган семинарда узоқ муддат давом этаётган банкротлик ишларини ижроси тўлиқ муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.