Давра суҳбатини вилоят суди раиси ўринбосари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Н.Расулов очиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими экспертларини таништирди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз юритди ҳамда юзага келаётган муоммолар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Жиззах вилоят бўлими экспертлари Б.Зулфуқоров ва А.Бобоёровларга сўз берди.
Б.Зулфуқоров ва А.Бобоёровлар сўзга чиқиб, экспертиза билан судлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида таъкидлаб, ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида ҳам хатшунослик экспертиза очилганлигини маълум қилди.