Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 5-сон умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьяси Ж.Тангматов томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ҳамда тарқатганлик учун тегишли тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари мавжудлиги, интернетдан фақатгина тўғри мақсадда фойдаланишлари кераклиги тушунтириб ўтилди. Шунингдек ўтказилган тадбирда суд раиси томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия мазмун-моҳияти, суд-ҳуқуқ тизимига доир қонунчиликдаги янгиликлар айтиб ўтилди.

Савол жавоб тарзида давом этган тадбирда ўқувчилар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билишга жиноят кўчасига кириб қолишдан сақланишга чақирилди.