Иштирокчилар томонидан билдирилган савол ва таклифларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди. Шунингдек, аҳолини ўйлантираётган айрим муаммолар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.
Тадбир давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқароларни ҳуқуқбузарликдан огоҳ этиш, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка муросасиз муносабатда бўлиш лозимлиги қатъий таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар бундай учрашувлар нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш, балки жамиятда адолат, қонунийлик ва тинчликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.