Давра суҳбатида ҳаётга қарши жиноятлар, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи қилмишлар, шунингдек диний экстремизм, терроризм ва сепаратизмга оид материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан тушунтиришлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддаси талаблари ҳамда мазкур турдаги жиноятлар учун назарда тутилган жазо чоралари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–149-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти муҳокама қилиниб, чиқиндиларни бошқариш соҳасида очиқликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик иштирокини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди ҳамда қонунчилик талабларига риоя этиш, жиноятларнинг олдини олиш ва амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.