Одам савдоси — инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган энг хавфли жиноятлардан бири бўлиб, у бутун дунё миқёсида жиддий муаммога айланган. Афсуски, ушбу жиноят тури турли тоифадаги инсонларни, жумладан аёллар, болалар ва кексаларни ўз домига тортмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларнинг хорижда ишлаш масалалари бўйича етарли ахборотга эга эмаслиги одам савдосининг тарқалишига замин яратмоқда. Айрим ҳолларда инсонлар юқори даромад умиди билан алдов қурбонига айланиб, оғир шароитларда меҳнат қилишга ёки ғайриқонуний фаолиятга мажбур этилмоқда.
Шу боис, одам савдосига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Салохиддинов