Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонуний фаолиятларини кафолатланганлиги юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунча бериш мақсадида Зарбдор тумани ОАТБ Агробанк биносида ҳудудда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда банк ва маҳаллий ҳокимият вакиллари ходимлари иштирокида Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан бир нечта масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг  мазмун-моҳияти  юзасидан сўз юритди.

Жумладан, ушбу Қонуннинг мақсади хўжалик шартномаси тушунчаси, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари, Хўжалик шартномаларининг субъектлари, Хўжалик шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, Хўжалик шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари:

хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;

давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;

бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш кабилар эканлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг давра суҳбати Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил
2 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-328-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини
тушунтирилиши билан давом эттирилди.

Жумладан, мазкур Қонунга кўра, Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти эканлиги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардан иборат эканлиги, Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги, қонунда назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ҳақида қисқача тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига ҳам қисқача тўхталиб ўтилиб, қонуннинг мақсад ва вазифалари ҳамда асосий тушунчалар ҳақида тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий тушунча берилди.

Ўтказилган давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.