Коррупция — давлат ва жамият тараққиётига жиддий таҳдид

Коррупция инсоният тарихида энг қадимий иллатлардан бири бўлиб, унинг илк кўринишлари ҳақида ёзма манбаларда милоддан аввалги Шумер подшолиги давридаёқ маълумотлар учрайди. Бу эса коррупция жамият ҳаётида минг йиллар давомида мавжуд бўлиб келаётганини кўрсатади. Афсуски, ушбу иллат бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Ҳатто иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларда ҳам коррупцияга қарши кураш доимий равишда олиб борилаётганига қарамасдан, уни тўлиқ бартараф этишга эришилмаган. Шу боис коррупцияга қарши самарали ва тизимли кураш ҳар бир давлат учун устувор вазифа ҳисобланади.

Коррупция ва пораҳўрлик жамиятнинг барча соҳаларига салбий таъсир кўрсатиб, давлат бошқаруви самарадорлигини пасайтиради, қонун устуворлигига путур етказади ҳамда фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини сусайтиради. Айниқса, демократик ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига жиддий тўсиқ бўлиб хизмат қилади.

Шу боис коррупцияга қарши курашиш нафақат ваколатли органларнинг, балки бутун жамиятнинг умумий вазифаси ҳисобланади. Фақатгина барча фуқароларнинг фаол фуқаролик позицияси орқали ушбу иллатга қарши самарали натижага эришиш мумкин.

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Салохиддинов