Миллий қонунчилигимиз конституциясида бола ҳуқуқлари
Халқимиз — болажон халқ. Биз учун фарзанд — оила қувончи, Ватаннинг тайанчидир. Юртимизда оила доимо жамият ва давлат муҳофазасида бўлиб келган. Буни кўп йиллик тарихимиз ҳам тасдиқлайди. Шу маънода, бугунги кунда мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани бежиз эмас.
Бу ҳақда фикр юритганда, даставвал янги таҳрирдаги Конституциямизни эътиборга олиш зарур. Хусусан, Асосий Қонуннинг 14-моддасига кўра, давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлиги ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади.
Шунингдек, Бош Қомусимизнинг 44-моддаси талабларига асосан, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига таҳдид солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.
Конституциямизнинг 14-боби эса тўлақонли оила, болалар ва ёшлар ҳуқуқларига бағишланган. Ушбу бобда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ бир қатор нормалар қайд этилган. Хусусан, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунча боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдир.
Аниқроқ айтганда, юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кўп поғонали тизим мавжуд бўлиб, у давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлигига асосланган. Бунда асосий механизмга суд органлари, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) институти, васийлик ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмалари ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича нодавлат-нотijорат ташкилотлари киради.
Жиноят ишлари бўйича
Зарафобод туман суди раиси: Ж. Салоҳиддинов






