Никоҳ тузиш тартиби ёши ва шартлари

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13 моддасига мувофиқникох фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органларида тузилади.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никох хукукий ахамиятга эга эмас.

Никох тузиш никохланувчиларнинг фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органи бир ой ўтгунга кадар никох тузишга рухсат бериши мумкин.

Алохида холлар (хомиладорлик, бола тугилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошкалар)да никох ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Никох тузиш фукаролик холати далолатномаларини давлат руйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органи никохни руйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки буйсунишига кура юкори турувчи органга мурожаат килиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14 моддасига мувофиқ никох тузиш ихтиёрийдир.

Никох тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш кобилиятига эга булиши мумкин. Никох тузишга мажбур килиш такикланади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15 моддасига мувофиқникох ёши эркаклар учун ун саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алохида холларда (хомидорлик, бола тугилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомилага лаёкатли деб эълон килиниши (эмансипация), никохга киришни хохловчиларнинг илтимосига кура никох давлат руйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шахар хокими никох ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16 моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар кўрсатилган.

Жумладан: никох тузишга лоакал биттаси рўйхатга олинган бошка никохда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тугри туташган кариндошлар ўртасида, тугишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоакал биттаси рухият бузилиши (рухий касаллиги ёки акли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёкатсиз деб топилган шахслар ўртасида йул қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17 моддасига мувофиқ никохланувчи шахслар давлат соғликни саклаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикдан ўтиш хажми ва тартиби Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.Никохланувчи шахслар эллик ёшдан ошган булса, шунингдек Оила Кодексининг 13-моддаси бешинчи кисмида курсатилган алохида холлар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.

 

Акрам Шукуров,

Жиззах вилоят суди раиси