Одам савдосига қарши кураш — жамият олдидаги устувор вазифа

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бири — одам савдосидир. Ушбу иллатга қарши кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан, ҳар йили миллионлаб инсонлар замонавий қуллик, яъни одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, улар орасида аёллар, вояга етмаганлар ва кексалар ҳам мавжуд.

Одам савдосининг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири — фуқароларнинг хорижга чиқиш ва ишга жойлашиш масалалари бўйича етарли ҳуқуқий билимга эга эмаслигидир. Натижада айрим шахслар оғир меҳнатга мажбурланмоқда, аёллар эса шаъни ва қадр-қимматини топтаётган ноқонуний ишларга жалб этилмоқда.

Бугунги кунда одам савдосининг асосий турлари сифатида жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат ва одам аъзоларини ноқонуний сотиш ҳолатлари эътироф этилмоқда. Ушбу жиноятга қарши кураш давлат ва жамият олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Салохиддинов