Одам савдосини бартараф этиш — давлат ва жамиятнинг умумий масъулияти

Инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузувчи одам савдоси жиноятига қарши курашиш бугунги кунда давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур жиноят тури айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга катта зарар етказмоқда.

Маълумки, одам савдосининг энг кўп учрайдиган турлари жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат ва инсон аъзоларини ноқонуний сотишдан иборат. Бу ҳолатларга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз муносабатда бўлиш, халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш орқали ушбу жиноятнинг олдини олиш мумкин.

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Салохиддинов