Одам савдоси — хавфли жиноят ва унга қарши давлат сиёсати
Жаҳон миқёсида кенг тарқалган одам савдоси жинояти бугунги кунда инсоният хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Ҳар йили миллионлаб инсонлар ушбу жиноят оқибатида ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум бўлмоқда.
Одам савдосининг асосий кўринишлари сифатида жинсий эксплуатация, мажбурий меҳнат ва инсон аъзоларини ноқонуний муомалага чиқариш ҳолатлари қайд этилмоқда. Ачинарли томони шундаки, мазкур жиноят тури мамлакатимиз фуқароларини ҳам четлаб ўтмаяпти.
Шу муносабат билан давлат органлари томонидан одам савдосига қарши қатъий кураш олиб бориш, жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш ва жиноятга алоқадор шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди раиси Ж.Салохиддинов






