Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътибор марказида

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларига тезкор, холис ва қонуний ечим топиш — давлат органлари олдидаги устувор вазифалардан биридир.

Сўнгги йилларда юртимизда фуқароларнинг ўз муаммоларини давлат идораларига осон етказишлари, уларни тинглаш ва ечим топиш бўйича қулай механизмлар яратилди. Бу орқали инсон қадри ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган амалий ишлар тобора кучайиб бормоқда.

Шу каби мурожаатлардан бири фуқаро Ш. Бегмаҳмадов томонидан ҳам йўлланган бўлиб, у Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси қабулида видеоконференцалоқа (ВКС) орқали иштирок этиш истагини билдирган.

Мурожаат масъуллар томонидан тезкор ўрганилиб, фуқаронинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда, у Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Н. Расулов томонидан ВКС орқали қабул қилинди.

Қабул жараёнида фуқаронинг мурожаати атрофлича кўриб чиқилиб, у ўзини қизиқтирган масала юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар олди. Шунингдек, унинг мурожаатида кўтарилган муаммоли жиҳатларни ҳал этишга қаратилган амалий тавсия ва йўл-йўриқлар ҳам берилди.