ЯНГИ ЙИЛНИ ПИРОТЕХНИКАСИЗ ЎТКАЗИНГ!!!
Қиш эшик қоққани сари кўча ва қўйда болалар томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпайади. Унинг айанчли оқибатлари, болаларимиз соғлиғига таъсири барчамизга маълум. Бу ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини сергакликка чорлайди. Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг қонунга хилоф тарзда савдоси кучаяди.
Пиротехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарликларни тартибга солиш ҳамда мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, уларнинг ноқонуний фойдаланишининг олдини олиш, пиротехника воситалари намойиш этиладиган маданий-тамоша ва бошқа тадбирларни ўтказишда хавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида 2009 йил 10 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Шуни айтиш лозимки, яқинлашаётган қиш мавсуми, қолаверса, Янги йил байрами турли пиротехника воситаларисиз ҳам мароқли ўтади. Улардан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла ва қўй, таълим муассасалари мутассаддилари бирдек масъулдир.
Жиноят ишлари бўйича
Зарафобод туман суди раиси
Ж. Салоҳиддинов






