Одам савдосига қарши каураршиш жиноятлар ва унинг салбий оқибатлари

Ҳозирги вақтда одам савдоси ўта мураккаб ва ижтимоий хавфли ҳодиса тусини олган бўлиб, у томонидан етказилаётган зарарни амалда ҳисобга олиш имконияти йўқдир. Бу эса турли хил жиноятларни содир этилишига туртки бўлиб, жамиятни моддий техник, интеллектуал салоҳиятини пасайтиради, унинг генофондини бузади. Одамлар савдоси – бугунги кунда энг катта муаммолардан бири. Унинг бозори гиёҳвандлик восталари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Мазкур турдаги жиноят натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик айланма 30 млрд. АҚШ доллардан ортиқни ташкил қилади.

2003 йилда Ўзбекистон БМТнинг 1949 йил 2 декабрдаги «Одамлар савдоси ва фохишабозликни учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилди, 2008 йилда эса одамлар, айниқса аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ва бу қилмиш учун жазолаш тўғрисидаги, БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенциясини тўлдирувчи Протоколни ратификация қилган ва шу билан одамлар савдосини аҳолига маълумот бериш, қурбонларни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни қўллаб қувватлаш ва ўтказиш орқали олдини олиш ва барҳам бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Уюшган жиноятчилик, хусусан халқаро терроризм, наркобизнес, қурол-аслаҳаларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ ўта оғир жиноятлар қаторида одам савдосининг ҳар қандай кўринишларига қарши кураш муаммоси нафақат халқаро ҳуқуқ, миллий ҳуқуқ тизими учун ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ушбу муаммо умумжаҳон миқёсда эътироф этилиб, кўпгина олимлар ва тадқиқотчилар томонидан чуқур ўрганилаётганлигига қарамасдан, бу борада ҳозирга қадар етарлича умумлашган маълумотлар тақдим этилмаган. 2000 йилдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясига одам савдоси ва айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ва тақиқлаш ҳамда бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги қўшимча Баённома»да «одамлар савдоси» тушунчаси ўзининг расмий изоҳига эга бўлди.

Баённомага биноан, «одамлар савдоси» эксплутация қилиш мақсадида одамларни куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан қўрқитиб ёхуд бошқача мажбурлаш чораларини қўллаб ёхуд ўғирлаб ёки фирибгарлик йўли билан ёхуд алдаш ёки давлат ваколатларини, тутган мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ёки бир шахснинг назоратидаги бошқа бир шахсни сотиб олиш йўли билан уларни ёллаш, ўтказиш, ташиш, сақлаш ёки уларни олиш ҳисобланди.

Одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли ва таҳқирловчи туридир. Таҳқирланиш шунда намоён бўладики, мазкур жиноят қулликка ўхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, инсонни эксплуатация қилиш, инсонни «товар» сифатида сотиш, инсон омиллларидан фойдаланиш йўли билан даромад орттириш билан боғлиқлиги сабабли таҳқирловчи мазмун-моҳият касб этади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 2,7 миллион киши, жумладан, 600 — 800 минг атрофида аёллар ва болалар одам савдоси қурбонлари бўлмоқда. Ушбу қабиҳ жиноят туфайли дунё бўйича йилига 7 миллиард АҚШ доллари атрофида пул ноқонуний айланади.

Одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори фуқаролармиз ҳаёти ва саломатлиги, шаъни, қадр-қимматини жиноятчиларнинг тажовузларидан ҳимоялаб, инсон ва унинг ҳуқуқлари, манфаатлари энг олий қадрият, деган улуғ ғояни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан диққатга сазовордир. Одам савдоси қурбонларига айланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ижтимоий, иқтисодий ва тиббий-руҳий жиҳатдан реабилитация қилиш давлатимиз ва жамиятимиз олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг, ҳаётимизнинг барча соҳаларида ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар натижасида, бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Аввало, бу даврда одам савдоси жиноятларига барҳам беришнинг ҳуқуқий норматив базаси шакллантирилгани эътиборга лойиқдир. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси томонидан бундай салбий ҳолатларга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2008 йилнинг 17 апрелида «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бу жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан бирга, одам савдосидан жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг чораларини ўз ичига олди. Бу курашнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган Президентимизнинг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Республика Идоралараро комиссияси тузилди, Миллий тадбирлар режаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор мазкур нуфузли комиссиянинг раиси этиб белгиланди.

Қонунда бевосита одам савдоси жинояти тушунчаси, одам савдосига қарши курашишни ташкил этиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари фаолияти, айниқса одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш масалалари алоҳида эътиборга олинган. Қонунда мазкур жиноятдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш, мазкур шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш, уларни психологик, тиббий, касбий реабилитация қилиш, ишга жойлаштириш, вақтинчалик турар жой бериш масалалари алоҳида назарда тутилган. Қонуннинг 14-моддаси одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳалқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини яратади.

Шуни эътиборга олиш лозимки, ўрганиб чиқилган жиноий ишлар таҳлилига кўра, аксарият ҳолатларда жабрланувчилар ушбу жиноятга алдов йўли билан жалб қилинганлар. Яъни одам савдосини амалга оширувчи шахслар томонидан алдов усули кенг қўлланилган. Ҳозирги ЖКнинг 135-моддасида жиноятнинг объектив белгиси сифатида алдов усули билан содир этганликдаги ҳолати эътиборга олинмаган. Лекин мазкур Қонуннинг 3-моддасида жиноятни алдов ва фирибгарлик йўллари билан содир қилиниши қайд қилинган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши кураш борасида одам савдоси жиноятига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш; одам савдосига қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти; унга қарши курашда халқаро ҳамкорлик; профилактик характердаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Одам савдосига қарши курашиш қонунийлик, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги, одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик, ижтимоий ҳамкорлик, ижтимоий ҳимоялаш каби принципларга асосланади.

Республикамиз Президенти томонидан 2008 йилнинг 8 июлида қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан эса юқоридаги қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда. Жумладан, амалдаги ЖКнинг 135-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳририда одам савдосига бериладиган жазо шакллари аниқ белгилаб қўйилган.

Одам савдоси муаммосига қарши курашишда аҳолининг бу борадаги билимларини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали унинг қурбонлари билан суҳбатлар уюштириш, одам савдосининг бутун мудҳиш ҳолатларини тасвирлаб бериш ҳам самарали воситалардир. Бутун аҳоли, айниқса, ёшлар ушбу жиноий қилмишнинг қурбонига айланиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари, хорижий мамлакатлардан таклиф этилаётган ҳар қандай иш, хизматларни шахсан ўзлари текшириб кўришлари, нотаниш шахсларнинг таклифларига ишонмаслик ҳамда уларга ўз ҳужжатларини бериб қўймаслик лозимлигини билишлари керак.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда алдов усули билан амалга оширилаяпти. Шу сабабли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда профилактика мақсадида йиғилишлар ўтказиш, содир этилган жиноятларнинг сабабларини ва уларнинг оқибатларини фуқароларга етказиб турилишини таъминлаш лозим.

Собир Эргашев,
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси

Ер муносабатлари – тенглик ва шаффофлик сари

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 8 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони қабул қилинди.

Ер муносабатлари – бу одамлар ўртасида, синфлар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасида ерни тақсимлаш, унга эгалик қилиш еки фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлардир. У ишлаб чикариш муносабатларнинг асосий қисми булиб жамиятнинг иқтисодий базаси таркиби киради.

Мазкур Фармон умуммиллий бойлик бўлган ерни ҳимоялаш, ер муносабатларини қонуний тартибга солиш борасида янги даврни бошлаб берди.

Келгусида 2021 йил 1 августдан бошлаб:

ер участкалари хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) — доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкин;

кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қуйидаги ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинади:

ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш, бундан мазкур Фармонга мувофиқ ер участкаларини давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга ажратиш, очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш бўйича ваколатлар мустасно;

туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;

хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан инвестиция мажбуриятлари ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чеклайдиган бошқа мажбуриятларни белгилаш.

Фармондаги ўзгаришларнинг асосий мақсади ерларни талон-тарож қилиниши, ер ажратиш борасида коррупцион ҳолатларни авж олиши, ерни ноқонуний олди-сотди объектига айланиб қолиши каби нохуш ҳолатларни олдини-олишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.

Жумладан, ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилиши, кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши бу борада амалга оширилаётган ислохотларнинг амалий белгисидир.

Ер – умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда. Хулоса ўрнида, ердан ерга ҳалол ва виждон билан ёндошган, ерга меҳрини берган ва унумли фойдаланишни кўзлаган инсонгина ердан оқилона фойдаланиши ва юксак натижаларга эришиши мумкин.


Бекзод Казаков Олимович,
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси

ҚАРЗИДАН ҚУТИЛИШ УЧУН ЎЗ ВАТАНДОШИНИ ПУЛЛАМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

Неча йиллардан буён долзарблигича қолаётган инсонлар тақдирини издан чиқарувчи, қадр-қимматини ерга урувчи, ҳаттоки умрига зомин бўлувчи одам савдоси жиноятининг қурбонлари афсуски ҳали ханузгача кўплаб учрамоқда.       

        Мамлакатимизда камбағалликдан чиқиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қийин аҳволда қолган ҳамюртларимизга ижтимоий кўмак бериш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

         Бироқ, қанчалик енгиллик яратилмасин, ўзининг ватани ҳали-ҳануз чет элда ишлаш, яшаш тарзи яхшироқ деган фикр кўпчиликни тарқ этмайди. Боришга бориб, у ерда ҳам мақсадига эришолмай, камига қарзга ботиб келганларни эса вазиятни баттар чигаллаштиради.

         Айни шу ҳолат воқеа “қаҳрамонида” ҳам рўй берган.

         Умарова Феруза (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йилда ишлаб пул топиш мақсадида Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига бориб, мехмонхонада фаррошлик қилган, шу ерда ватандоши “Шаҳина” исмли қиз билан танишиб қолади, шу вақти Туркия давлати фуқароси ҳисобланган “Лида” исмли аёл билан танишиб қолади, у фоҳишахона ташкил қилиб, ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб юрган. У Ферузани бир неча марта фоҳишалик қилишини, бу йўл орқали катта пул топишини айтади, лекин унинг таклифини Феруза рад қилади, шундай бўлса ҳам у билан бир-икки маротаба тушлик қилган ва тез –тез учрашиб туришган. Ферузанинг ўзга юртда иши юришмай 2018 йил май ойида Туркия давлатидан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишидан олдин Лидадан 400 АҚШ доллари миқдорида қарз олади ва ватандоши Шаҳина билан уйга қайтишади.

          Ўзбекистонга келганидан сўнг Лида Ферузага бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, қарзини беришини талаб қилади. Феруза опа унга турли хил баҳоналарни қилиб, қарзини қайтариш муддатини ортга суради. 2021 йил март ойи бошларида Лида унга қўнғироқ қилиб, қарзини сўрайди. Ферузада эса ҳар доимгидек пули йўқлигини, пули бўлиши билан қарзини қайтариб беришини айтганида, Лида – “Пулинг бўлмаса сенга бир шартим бор”-деб, Туркия давлатида ўзига тегишли бўлган фоҳишахонасига бир қиз жўнатишини, шунда уни қарзидан воз кечиб юборишини айтади. Феруза унинг шартига рози бўлади ва Лидадан қизни юбориш тартиби ҳақида сўрайди. У аввал қизни расмини ва паспортини расмини жўнатишини, уни кўришини, агар қиз унга ёқса Ферузага электрон билет юборишини айтади. Феруза бу таклифга рози бўлади. 2021 йил март ойи охирларида дугонаси Шаҳина билан маслаҳатлашади. Шаҳина унга Заҳро исмли таниш қизи борлигини, у иш қидириб юрганлигини айтади. Заҳро билан учрашиб, уни кундиришга харакат қилади. Агар таклифига кўнса, йўл харажатларини ўзи тўлаб беришлигини, у ерда ишлаган биринчи ойлик маошидан билет хаққини тўлаб беришлигини, шундан сўнг ҳар бир қабул қилган “мижози” учун олган пулини тенг иккига бўлишлигини, у ерда тез орада бойиб кетишлигини ва уй жойлик бўлиб қолишини айтади.

“Феруза опа қилаётган ишлар жиноят эканлигини тушуниб етиб, ҳолат бўйича унга нисбатан қонуний чора кўришлари учун Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб бердим” – дейди Заҳро.

         Заҳро Феруза опанинг жиноятини фош этишда ИИБ ходимларига ўз хоҳиши билан ёрдам беришини маълум қилиб, Феруза опаси билан телефон орқали суҳбатлари аудиоёзувларини ва телеграмм ижтимоий тармоғи орқали олиб борилган ёзишмаларини Феруза опасининг жиноятини фош этишда ёрдам бериш учун ИИБ ходимларига тақдим қилади.

         Орадан бир икки кун ўтганидан сўнг Заҳро унга қўнғироқ қилиб, уни шартларига рози эканлигини билдиради ва Феруза опасига ўзининг расми ва фуқаролик паспорт расмларини телеграм ижтимоий тармоғи орқали юборади.  

         Ўз навбатида Феруза расмларни Туркия давлатидаги танишига расмларни юборади. Қарабсизки “Самарқанд-Истанбул” йўналишига Заҳро  номига расмийлаштирилган электрон авиачипта тайёр.

Учишга барчаси тайёр

         Учишдан бир кун олдин Феруза Заҳро билан клиникага бориб, “Covid-19” вирусига қарши тест топширтиради. Биноидек тест жавобларини олиб, 2021 йил 7 апрел куни тун кечаси аэропортига етиб боришади. Лекин Ферузанинг режаси шу ерда амалга ошмай қолади. Самарқанд халқаро аэропорт орқали Туркия давлатига учриб юбориш вақтида ҳуқуқни муҳфаза қилувчи орган ходимлари томонидан кўлга олинди.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Феруза Умарова жиноят содир этганликдаги айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Қонун барчага баробар, жазо эса муқаррар. Бироқ, қонундан қўрқмай ушбу жирканч ишга қўл урганлар ва унинг ортидан жабр кўрганлар ким нечта?

Раҳматилла Орзиқулов,
Жиззах вилоят суди раиси ўринбсари

Алишер Ҳайдаров,
жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьяси

Коррупция жамият кушандаси

Халқ тилида соддагина қилиб-порахўрлик, кенг маънода “коррупция” деб аталувчи ҳодиса жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилади.

“Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир”. Атама, энг аввало, сиёсий амалдорларга нисбатан фойдаланиши одатий тусга кирган.

Ҳалқаро истисодчиларнинг фикрига кўра, иқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг катта салбий таъсир қилувчи омил айнан коррупция ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин: порахўрлик, пора бериш, товламачилик, фирибгарлик ва ҳ.к.

Коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, унга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли халқаро ташкилотлар томонидан кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Бироқ ҳанузгача, барча миллатлар учун қўл келадиган қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ.

Президентимиз Ш.Мирзиёев давлат бошқарувига келгач
2017 йилда қабул қилинган илк норматив ҳужжатлардан бири “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун бўлди, шундан бошлаб мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш йўлидаги навбатдаги чора тадбирлар Президентимизнинг 2021 йил 6 июлда қабул қилган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли Фармони бўлди.

Мазкур ҳужжатга кўра Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”ни юритиш белгиланди.

Реестрга киритилган шахслар давлат хизматига кириш ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши, сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши, давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзоси бўлиш, улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокчиси ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиш, шунингдек, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиш, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш тақиқланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши белгиланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Агентликка манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилди.

Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш, коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига кўра порахўрлик – бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари – пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама ҳисобланади. Санаб ўтилган ҳар бир тажовуз ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилиши мумкин эмас. Улар бир-бири билан шу даражада боғлиқ бўладики, пора олиш фактининг мавжуд эмаслиги пора бериш фактини ҳам истисно этади.

Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартириб юбориб, бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол равишда бузишга олиб келади. Пора коррупция – ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилаётган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос ҳодисаси ҳисобланади. Хулоса шундаки, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, пора бериш ҳам, пора олиш ҳам жиноят эканлиги, бу ҳаракатлар учун жазо муқаррарлигини чуқур англаган ҳолда иш тутиш ҳар бир шахснинг онги шуъурида ҳукм суриши даркордир.



Эгамберди Олмосов,
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди раиси

Эргаш Қаршиев,
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьяси

Элдор Абдуллаев,
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди судьяси

Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи бўлиши лозим

Ҳозирги глобаллашув, минтақа ва давлатлараро интеграция жараёнлари жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция чегара билмас муаммога айланди.

 Айтиш лозимки, коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жамиятларни
ич-ичидан емириб, демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

Бугун катта-ю кичик, бой ва камбағал, қудратли ва кучсиз биронта давлатни коррупциядан ҳоли ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти бу офат туфайли  йилига 1.5-2.6 трлн. долларгача зарар кўрмоқда.

Хўш коррупция нима ўзи, нега бутун дунё шу иллатга қарши курашмоқда?

 Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир. Маълумки, бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади. Жамиятнинг маънавий ахлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Унинг домига илинган амалдор шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиши натижасида, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади, чет эллик шерикларда ҳам ишончсизлик уйғотади ва уларни ҳамкорликдан қайтаради.

Жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш ҳар бир мамлакат олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳар бирида коррупцияга қарши кураш бўйича тегишли чора-тадбирлар ва унга қарши курашиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳақиқатан, коррупция муаммоси бугунги кунда дунё миқёсида ўз ечимини талаб этаётган биринчи масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, жаҳон ҳамжамияти бу иллатга қарши кескин курашмоқда. Бу йўналишда бир қатор халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган бўлиб, БМТ ҳомийлигида қабул қилинган коррупцияга қарши курашиш резолюцияси (1995 й.), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 й.), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши курашиш декларацияси (1997 й.), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси (2000 й.), Коррупцияга қарши конвенция (2003 й.) ва бошқалар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, амалий ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу борада сўз юритар эканмиз аввало, мамлакатимиз 2008 йилда Коррупцияга қарши конвенцияга, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига қўшилганлигини, Олий Мажлис томонидан 2011 йилда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битимни ратификация қилинганлигини кўрсатиб ўтиш лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш  тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича  Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурлари нинг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ хуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги
ПФ-6013-сонли “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармон асосида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек коррупцион ҳаракатлар учун жазо чоралари белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
211-моддасига кўра, пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳисобланиб, мазкур жиноят содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,  такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан, кўп миқдорда содир этилган бўлса беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланиб қўйилган.

Мазкур кодекснинг 212-моддасида пора олиш-беришда воситачилик қилиш хам, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин. Демак, биз коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, барчамиз бирга ҳаракат қилмоғимиз зарур. Бунда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционер эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларини бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларида намоён бўлишини англаган ҳолда ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади.


Азиз Кудратов,
Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси

Нуриддин Джураев,
Жиззах туманлараро иқтисодийсуди судьяси

Порахўрлик жиноятлари тушунчаси, салбий оқибатлари

Пора олганлик учун жиноий жавобгарликка фақат давлат, кооператив, жамоат ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик вазифасини доимий ёки вақтинчалик бажараётган ходимлар тортилади. Пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқеига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субъекти деб топилиши лозим.

Пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, шунингдек, пора оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий моҳиятга молик бўлган (масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш ишларини бажариш ва бошқалар) хизматлар пора предмети бўлиши мумкин. Мансабдор шахс томонидан пора берувчининг манфаати учун қайси ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик эвазига пора олинганлигини аниқлаши ва ҳукмда кўрсатиши лозим. Бу ўринда порахўрлик учун жавобгарлик, пора ҳаракат содир қилингандан олдин ёки кейин берилишига боғлиқ бўлмасдан, пора олдиндан келишилганлиги, пора олувчининг манфаати учун бирон-бир ҳаракат бажарилган бўлишидан қатъи назар, келиб чиқишини назарда тутиш лозим.

Мансабдор шахснинг ўз қўли ёки назорати остидаги шахслардан уларни хизмат юзасидан ҳимоялаш ёки қуллаб туриш, ваколати доирасига кирувчи масалаларни ушбу шахслар манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳал қилганлиги учун улардан пул маблағлари ёки бошқача бойликлар олишини пора олиш деб баҳолаш лозим. Бойликлар ёки хизматларни олиш шартлари олдиндан махсус келишилмаган бўлсада, лекин жиноят иштирокчилари пора, пора берувчининг манфаатларини кўзлаб берилаётганлигини англаган ҳолларда ҳам мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари пора бериш ва олиш деб тан олинади. Пора бериш ва олиш учун жавобгарлик ўзганинг мулкини талон-торож, мансаб сохтакорлиги, ҳужжатларни сохталаштириш ва шу каби бошқа жиноятлар билан бир вақтда жиноятлар мажмуи учун жиноий жавобгарликка тортишни мустасно қилмайди.

Агар тасаввур қилинган пора мансабдор шахс томонидан олинмаган ёки олишдан бош тортилган бўлса, пора беришга ҳаракат қилган шахснинг ҳаракатини пора бериш учун суиқасд қилиш каби тавсифлаш лозим бўлади. Аммо пора бериш ва олиш нафақат мансабдор шахснинг ўзи уни олганида, балки унинг ихтиёри ёки унинг топшириғи бўйича уни бошқа шахслар қабул қилганида ҳам тугалланган жиноят ҳисобланади. Бошқа шахсга пора бериш йўли билан исталган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка эришишни таклиф қилган шахс пора берувчи тариқасида жавобгар бўлади, пора учун келишилган ҳаракатни бажаришга келишган ва порани топширган шахс эса пора беришда иштирокчи тариқасида жавобгар бўлиши лозим. Агарда у таклифнинг моҳиятини билган ҳолда порани фақатгина тақдим этса, унинг ҳаракати порахўрликда воситачилик тариқасида тавсифланади.

Пора олиш, пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилишни такрорийлик белгисига кўра тавсифлаш ушбу жиноятнинг ўзини икки маротабадан кам бўлмаган миқдорда содир этилишини ва улардан ҳеч бири учун шахснинг судланмаганлигини ҳамда жиноий жавобгарликка тортишнинг муддати ўтиб кетмаганлигини тақозо этади. Мансабдор шахснинг бир вақтнинг ўзида бир неча шахсдан пораларни олиши, башарти пора берувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида қилмиш содир этилса, такрорий пора олиш деб тавсифланади. Жиноятни содир этишда аввалдан, яъни жиноят бошлангунча келишиб олган икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахс иштирок этган бўлса, пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилган ҳисобланади. Жиноят мансабдор шахслардан лоақал бири пора олган пайтдан эътиборан тугалланган деб ҳисобланади. Бунда пора олувчи шахснинг пора олишда бир неча мансабдор шахслар иштирок этаётганлигини тан олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқ.

Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан аввалдан тил бириктириб пора олинганда поранинг миқдори олинган бойликлар ёки мулкий манфаатнинг умумий қиймати билан белгиланади, асоссиз равишда олинган нарсаларни давлат фойдасига ундиришда эса, ҳар бир мансабдор шахс олган мулкий фойданинг пул миқдоридан келиб чиқиш керак. Бошқа мансабдор шахс билан аввалдан келишмаган ҳолда пора олиб, кейин поранинг бир қисмини унга берган мансабдор шахс, порани олганлиги учун ҳам, берганлиги учун ҳам, яъни жиноятлар мажмуи учун жавобгар бўлади.

Жиноятни тавсифлаш пора миқдорига боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда, ҳар қандай пора предметининг қиймати товарларнинг нархи, хизматларнинг ҳақи ёки тарифи асосида, улар бўлмаганда экспертлар хулосаси асосида аниқланади. Агарда кўп ёки жуда кўп миқдорда ноқонуний тақдирлаш бўлиб-бўлиб олинган бўлса ва бу ҳаракатлар ягона давомли жиноятнинг бир қисми бўлса, содир этилган ҳаракатлар тегишлича кўп ёки жуда кўп миқдорда пора олиш деб баҳоланади.

Тамагирлик – мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний манфаатларига зарар етказадиган хизматига доир ҳаракатларни содир этиш таҳдиди остида пора талаб қилиш ёки фуқарони унинг қонуний манфаатларига зарар келтирадиган оқибатларнинг олдини олиш учун пора беришга мажбур этадиган шароитга қасддан тушириш демакдир. Шунинг учун мансабдор шахс томонидан масалан, камомадни кўрсатмаслик, ўқув юртларига тартиб-қоидаларни бузган ҳолда қабул қилиш, жиноят ишини ноқонуний тугатиш ва бошқа ҳолларда пора талаб қилиш ҳаракатларида товламачилик аломатлари мавжуд бўлмайди.

Пора олишда айбланаётган мансабдор шахснинг масъуллик ҳолати масаласи суд томонидан ушбу шахснинг эгаллаб турган лавозими, амалга оширадиган хизмат амаллари ва вазифаларининг аҳамияти, зиммаларига юклатилган ҳуқуқ ва ваколатлар, шунингдек, айбдор ишлаётган ташкилотнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши лозим.

Жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини билдирувчи (тамагирлик, поранинг кўп ёки жуда кўп миқдори, пора олувчининг масъул мансабдорлик ҳолати) тавсифлаш белгилари жиноят иштирокчиларининг ҳам айбига, агарда бу ҳолатлар уларнинг қасди билан қамраб олинган бўлса, қўйилади. Шунинг билан бирга жиноят иштирокчиларининг ҳаракатларини тавсифлашда жиноятнинг бошқа иштирокчиларини таърифловчи (бир неча бор пора олиш, бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, порахўрлик учун судланганлик каби) ҳолатлар инобатга олинмаслиги керак.

Агар айбдор пора берувчидан мансабдор шахсга бериш учун деб пора тариқасида пул ёки бошқа бойликларни олганида ва бундай қилмишни хоҳламасдан, уларни ўзлаштириб юборганда, қилмиш фирибгарлик деб тавсифланиши лозим. Бойликларни қўлга киритиш мақсадида пора берувчи улар томонидан пора беришга оғдирилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга қизиқтирувчи тариқасида қўшимча тавсифланиши керак. Пора берувчининг ҳаракати бундай ҳолларда пора беришга суиқасд деб тавсифланиши лозим бўлади. Бу ўринда пора берилиши мўлжалланган муайян мансабдор шахс айтилган-айтилмаганлигининг аҳамияти бўлмайди.

Пора берувчиларни порада товламачилик ёки пора берганлик тўғрисида ихтиёрий ариза бериш асосларига кўра жиноий жавобгарликдан озод этиш бу шахсларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини билдирмайди. Шу сабабли улар жабрланувчи деб топилмайди ва пора тариқасида берилган бойликларни қайтариб олишни талаб қилишга ҳақли эмаслар. Пора берганлик тўғрисида ихтиёрий равишда хабар берганлик бир вақтнинг ўзида мансабдор шахс томонидан пора олингани ҳақида ҳам хабар ҳисобланади. Агар жабрланувчи пора талаб қилинганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган бўлиб, тезкор тадбир давомида жабрланувчининг мулкидан пора предмети тариқасида фойдаланилган бўлса, ушбу мулк Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасининг 4-бандига асосан жабрланувчига қайтарилиши лозим, бошқа ҳолатларда пора предмети суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Порахўрлик тўғрисидаги ишларни кўраётганда жазо тайинлашда алоҳида ёндашиш тўғрисидаги қонун талабига қаттиқ риоя қилиш лозим, токи пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилишда айбдорларга асоссиз равишда енгил ёки бўлмаса қилмишига мос бўлмаган оғир жазо тайинлашга йўл қўйилмайди.

Собир Эргашев,
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси

Инвесторлар иштирокида 7 та иш кўрилган

Судларда ошкораликни таъминлаш борасида ўтказилган брифингда Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари Жамол Камолович Қаххоров Жиззах вилоят иқтисодий судлари томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари судьялари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида жами 6146 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 5781 та иқтисодий ишлар кўрилиб, даъвогарлар фойдасига 434 299 540 000 сўм ундирилган, 39 та даъво аризани қабул қилиш рад этилган бўлса, 702 та аризалар қайтарилган, 256 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа судга ўтказилган бўлса 315 та иқтисодий ишлар қолдиқда қолган.

Кўрилган ишларнинг ўтган йилдагига нисбати таҳлил қилинганда, 2020 йилниг шу даврида кўрилган 3238 та ишларга нисбатан 2021 йил давомида 2543 тага кўпайган.

Кўрилган ишларнинг 4254 таси фуқаролик ҳуқуқий, 1238 таси  маъмурий  ҳуқуқий  муносабатлардан, 286 таси хўжалик юритувчи субъектларни банкрот деб топиш ва 3 таси корпоратив низолар билан боғлиқ ишларни ташкил қилган.

Судга даъво ариза (ариза), апелляция ва кассация шикоятлари тақдим этишда  давлат бюджетига ихтиёрий равишда 654,63 млн сўм давлат божи тўланган.

Кўриб ҳал этилган иқтисодий ишлар юзасидан давлат бюджетига суд қарорига асосан 11436.4 млн сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Кўрилган низоли ишларнинг 2358 таси ёки 40.7 % сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 1113 та тадбиркорлик субъектининг 78 258 080 000 сўмлик даъволари қаноатлантирилди. Шулардан 378 таси 3 348 840 000  сўмлиги кичик бизнес субъектларидир.

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг жами 7 та даъволари кўрилган бўлиб, шундан 6 та даъво аризаси қаноатлантирлган бўлса, 1 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Хорижий корхоналар иштирокида жами 7 та иш кўрилган. Шундан даъвогарлигида 1 та иш кўрилган.
Жавобгарлигида 6 та иш кўрилган.

Қўшма корхоналар иштирокида иш кўрилмаган.

Тўлов интизомини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий иш қўзғатилиб, улардан 2 450 000 сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди. Ўз иш фаолиятига етарлича масъулият билан қарамасдан ўзи ишлаётган корхонага мулкий зарар етказган 41 нафар мансабдор шахслардан 9 706 790 сўм мулкий зарар ундирилди. Шартнома ва тўлов интизомини бузган ҳамда даъво ариза киритишда йўл қўйган хатолари учун 30 нафар масъул шахсларга  нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақидаги  хусусий ажримлар чиқарилган. 1-инстанция суди томонидан 32 та иш бўйича тарафларнинг қилмишларида жиноят аломатлари борлиги ҳақида прокуратурага хабарномалар юборилди.

АПЕЛЛЯЦИЯ

Ҳисобот даври давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан жами 78 та ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 9 таси ўзгартирилган, 17 таси бекор қилинган бўлса 52 та иш ўзгаришсиз қолдирилган. 

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий суди судьяларининг жами 87 та (2020 йил шу даврида 25 та) ишлари апелляция инстанциясида кўрилган.
Кўриб чиқилган жами 87 та ишларнинг 17 таси бекор қилинган.
12 та суд қарорлари ўзгартирилган. 58 та суд хужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.

КАССАЦИЯ

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий суди судьяларининг жами 24 та ишлари кассация инстанциясида кўрилган. Кўриб чиқилган жами 24 та ишларнинг 8 та суд қарорлари бекор қилинган, 4 та суд қарорлари ўзгартирилган, 12 та суд хужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган.

БАНКРОТЛИК ИШЛАРИ

2021 йил давомида иқтисодий судлар томонидан жами 286 та тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш ҳақидаги ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 278 таси бўйича аризалар қаноатлантирилган ва қарздорлар банкрот деб топилган, 4 та иш бўйича иш юритиш тугатилган бўлса, 4 та иш рад этилган.

Коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни ундириш алоҳида назоратга олиниб, бу борада шартнома интизомини бузиб, қарздорликка йўл қўйган шахсларга кескин жавобгарлик чораларини кўриш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил давомида жами  332 та, умумий миқдори 24 млрд 293 млн 140 минг сўмлик ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилган. Шу жумладан, етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорликларни ундириш тўғрисида келиб тушган 252 та, 17 млрд 491 млн 960 минг сўмлик ариза ва даъво аризаларнинг 244 та, 14 млрд 643 млн 920 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 6 таси қонуний асосларга кўра рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган,
1 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Етказиб берилган табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш ҳақида кўриб чиқилган 74 та, 6 млрд 625 млн 180 минг сўмлик ариза ва даъво аризаларининг, 62 та умумий миқдори 3 млрд 567 млн 180 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 4 таси рад қилинган, 2 таси  бўйича иш юритиш тугатилган 6 таси кўрмасдан қолдирилган.  

Ичимлик суви таъминоти, сувоқова хизмати ва бошқалар бўйича кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини ундириш ҳақида келиб тушган 6 та, жами 176 млн сўмлик  аризаларнинг барчаси қаноатлантирилган.

МУРОЖААТЛАР

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида мурожаатларнинг умумий сони жами 86 та (100 %) (2020 йилнинг шу даврида 68 та) ташкил этган. Шундан суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан 27 та (31,6%) (2020 йилнинг шу даврида 12 та 17,6%), суд ҳужжати ижроси юзасидан 5 та (5,5%) (2020 йилнинг шу даврида 4 та 5,8%), суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу даврида 1 та 1,4%), суд ходимларининг ҳатти-харакатлари юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу даврида 3 та 4.4%), мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу 1 та 1,4%), бошқа масалалар юзасидан 54 та (62,9%) (2020 йилнинг шу даврида 47 та 69,4%),  мурожаатлар кўриб чиқилган.

ОММАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ОЧИҚЛАНДИ

Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов 2021 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни амалга оширилган ишлар борасидаги фаолияти юзасидан бўлиб ўтган брифингда ушбу даврда туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар хусусида маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йил биринчи ярми йиллигида туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 294 та ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган. Тамомланган ишлардан 154 таси ёки 52,5 фоизи қаноатлантирилган, 95 та ёки 32,5 фоизи рад қилинган, 25 та иш ёки 8,5 фоизи тугатилган, 20 та ёки 6,5 фоиз иш кўрмасдан қолдирилган.

Ариза ва шикоятлар тоифалари

Аризаларнинг 153 таси туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан, 100 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан, 5 таси давлат хизматлари агентлигига мажбурият юклаш, 8 таси давлат солиқ хизмати органларининг ҳатти-ҳаракатига нисбатан, 9 таси мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорларига нисбатан, 19 таси бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан тақдим қилинган.

Судга келиб келиб тушган шикоят аризаларнинг асосий қисмини ташкил этувчи туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 153 та аризаларнинг 49 таси қаноатлантирилган, 69 таси рад этилган, 20 таси иш юритишдан тугатилган, 15 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг ҳатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан келиб тушган 100 та шикоятларнинг 92 таси қаноатлантирилган, 6 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган.

Йўл қўйилган камчиликлар учун 130 та хусусий ажримлар киритилган. Шундан 119 та ажримларнинг жавоблари олинган бўлиб, натижасига кўра 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий чораси қўлланилган. Хусусий ажримларнинг 11 таси ҳисобот даврининг охирида чиқарилган. 69 та ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган.

Шикоятлар ҳудудлар кесимида тахлил қилинганда

Туман (шаҳар) хокимларининг ҳатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 153 та аризаларнинг:
57 тасини (21 та қаноатлантирилган, 16 та рад этилган, 6 та кўрмасдан қолдирилган, 14 та иш юритишдан тугатилган) Жиззах шаҳар хокимлигига нисбатан;
7 таси (2 та қаноатлантирилган, 5 та рад этилган) Арнасой туман хокимлигига;
7 таси (3 та қаноатлантирилган, 4 та рад қилинган) Бахмал туман хокимлигига;
9 таси (4 та қаноатлантирилган, 3 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилганва 1 та кўрмасдан қолдирилган) Ғаллаорол туман хокимлигига;
6 таси (1 та қаноатлантирилган, 3 та рад этилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган) Зарбдор туман хокимлигига;
4 таси (3 та қаноатлантирилган 1 та рад этилган) Зафаробод туман хокимлигига;
8 таси (1 та қаноатлантирилган, 5 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилганва 1 та иш юритишдан тугатилган) Зомин туман хокимлигига;
3 таси (рад этилган) Дўстлик туман хокимлигига;
6 таси (5 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган) Мирзачўл туман хокимлигига;
3 таси (1 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган) Пахтакор туман хокимлигига;
15 таси (6 та қаноатлантирилган, 7 та рад этилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган) Фориш туман хокимлигига; 28 таси (7 та қаноатлантирилган, 16 та рад этилган, 2 та иш юритишдан тугатилган, 3 та кўрмасдан қолдирилган) Ш.Рашидов туман хокимлигига нисбатан шикоят аризаларни ташкил этган.

Кўрилган ишларнинг 73 тасини ер билан боғлиқ ишлар ташкил қилган. Шулардан Жиззах шаҳар 20та, Арнасой, Зарбдор ва Зомин туманлари 5 тадан, Бахмал ва Ғаллаорол туманлари 4 тадан, Фориш тумани 13 та, Ш.Рашидов тумани 12 та, Зафаробод тумани 3та ҳамда Мирзачўл ва Пахтакор туманлари 1тадан ер билан боғлиқ низоларни ташкил қилган.

Ер билан боғлиқ ишларнинг 26 таси қаноатлантирилган. 35 таси рад этилган, 5 таси иш юритишдан тугатилиб, 7 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 18 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиб, тегишли чоралар белгилаш учун юборилган.

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ҲУДУДИЙ БЎЛИМЛАРИНИНГ ҲАТТИ-ҲАРАКАТ ВА ҚАРОРЛАРИ ЮЗАСИДАН 100 ТА АРИЗАЛАРДАН

5 тасини (барчаси қаноатлантирилган) Жиззах шаҳар бўлимига нисбатан,
3 таси (2 та қаноатлантирилган , 1 та рад этилган) Арнасой туман,
8 таси (7 та қаноатлантирилган , 1 та рад этилган) Бахмал туман,
4 таси (қаноатлантирилган) Ғаллаорол туман,
6 таси (5 та қаноатлантирилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган ) Зарбдор туман,
20 таси (19 та қаноатлантирилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Зафаробод туман,
2 таси (барчаси қаноатлантирилган) Зомин туман,
4 таси (1 та рад этилган, 3 та қаноатлантирилган) Мирзачўл туман,
27 таси (26 та қаноатлантирилган, 1 та рад этилган) Пахтакор туман,
8 таси (6 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган ) Ш.Рашидов туман бўлимига ҳамда,
13 тасини(барчаси қаноатлантирилган)Янгиобод туман бўлимига нисбатан киритилган шикоятларни ташкил қилади.

Реабилитация марказига жойлаштириш

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 190-193-моддаларида, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги иш юритиш назарда тутилган.

Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувига 2021 йил биринчи ярмида Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан 132 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, шундан 6 та ҳолатда уларнинг шахсларига аниқлик киритилганлиги сабабли илтимсономалар рад этилган, 126 та илтимосномалар қаноатлантирилиб, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинган.

Шу даврда ушбу тоифадаги ишлар бўйича апелляция тартибида шикоят ёки протестлар билдирилмаган.

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИ

Маъмурий судлар томонидан мурожаатларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш, вакилларни шахсий қабул қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жиззах вилоят маъмурий судларига 2021 йил биринчи ярим йиллигида жами 237 та мурожаат келиб тушган, шундан виртуал қабулхона орқали 76 та, бевосита вилоят маъмурий судларига келган мурожаатлар 161 тани ташкил қилган.

Жиззах вилоят маъмурий судига келиб тушган 161 та мурожаатларнинг 7 таси қаноатлантирилган, 149 тасига қонуний тушунтиришлар берилган, 5 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 76 та мурожаатларнинг 71 тасига тушунтиришлар берилиб, 5 таси тегишлилиги бўйича юборилган.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллигида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Маъмурий судлар томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллигида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 2 марта ўрганиш ва тахлиллар ўтказилиб, бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа идораларга таклифлар юборилган. Жойларда 2 марта семинар-машғулоти ўтказилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллигида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 7 марта ОАВда чиқишлар қилинган. 1 марта мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилган.
Шу даврда вилоят маъмурий судининг раиси томонидан 47 шахс, судьялари томонидан 50 шахс ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 41 шахс қабул қилинган.

Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати

5588 та иш бўйича маъмурий жазо тайинланган

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Р.Орзиқуловнинг 2021 йил 1-ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича берган маълумотига кўра, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг 1-ярми давомида 9543 нафар шахсларга нисбатан 8156 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 6405 нафар шахсга нисбатан 5588 та иш бўйича маъмурий жазо тайинланган. Маъмурий жазо тайинланган шахсларнинг 5905 нафарига жарима (6.192.548.265 сўм), 48 нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 451 нафарига маъмурий қамоқ тайинланган, 3138 нафар шахга нисбатан 2568 та маъмурий ишлар тугатилган. Тугатилган ишлар бўйича 1441 нафар шахс огоҳлантирилган, 77 нафар шахснинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқ деб топилган, 2 нафар шахс ақли норасо деб топилган, 107 нафар шахснинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли  иш тугатилган, 126 нафар шахсга оид ишлар оқибат бартараф этилганлиги сабабли, 1385 нафар шахсларга нисбатан ишлар бошқа асосларга кўра тугатилган. Ушбу даврда маъмурий ишларнинг 2597 таси ёки жами кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг 31,8 фоизи сайёр суд мажлисида кўрилган.

Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 600 тага ёки 7,3 фоизга, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар сони 738 нафарга ёки 1,5 фоизга ошган. Ўтган йилга нисбатан қуйидаги тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўпайган;

Ҳақорат қилиш (МЖтК 41-модда) 223 тага;

Енгил тан жарохати етказиш 139 тага;

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати фоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жарохати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиш келиши (МЖтК 133-модда) 73 тага кўпайган.

Шу ўринда, Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши:

Жиззах вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида шахсий (сайёр) қабул ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасидан келиб тушган 1387  та мурожаатлар ўрганилган бўлиб,  мурожаатларнинг 1031 таси ёки 74,3 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 353 таси ёки 25,4 фоизи қаноатлантирилган, 3 таси ёки 0,2  фоизи рад қилинган.

Қаноатлантирилган мурожаатларнинг 42 таси ёки 11,9 фоизи судьяларга нисбатан йўлланган ташаккурнома ва миннатдорчилик хатларини ташкил этади.

Мурожаатларни ҳал қилиниши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда 125 тага ёки 9,1 фоизга камайган.

Ва Амалга оширилган профилактик тадбирлар:

Жиноят судлари томонидан ахборот берилаётган давр давомида жиноятнинг содир этилига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган 469 та ёки жами кўриб тамомланган жиноят ишларнинг 77,6 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, умумий масалалар бўйича 18 та, муайян ишлар тоифаси бўйича 6 маротаба умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бўйича жойларга 8 та тақдимномалар киритилган.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 49 маротаба корхона, муассасаларда, 385 ахоли ўртасида, 27  маротаба ўқув муассасаларида лекциялар, суҳбатлар, учрашувлар ўтказилган бўлса, радиода 34 маротаба, газета ва журналларда 77 маротаба, телевиденияда 79 маротаба, веб-сайтларда 308 маротаба чиқишлар қилинган.  

«Хулоса ўрнида, судлар томонидан амалга оширилаётган барча ишлар албатта мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эрикинликларини ҳимоя қилишга қаратилган десак муболаға бўлмайди» – деб ўз маълумотига якун ясади.

Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати

Конституцияга киритилган ўзгартириш суд тизимини янги босқичга олиб чиқди

Сўнгги тўрт йилда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ҳуқуқий-ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, вилоят судларининг бўлинган тузилмаси амалиётда айрим муаммоларни келтириб чиқарган. Судларнинг тарқоқ эканлиги сабабли фуқаролар ва тадбиркорлар сарсон бўлган. Ўрта бўғин умумий юрисдикция судларининг алоҳида фаолият юритиши илғор хорижий амалиётга жавоб бермай қолди.

Масалан, Франция, Италия, Канада, Жанубий Корея, Қозоғистон, Белорус ва бошқа мамлакатларда ўрта бўғин умум юрисдикция судлари фуқаролик, жиноий ва иқтисодий ишлар бўйича ягона суд сифатида фаолият юритади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида ечим топмаган муаммоли масалаларни ҳал қилиш борасида Президентнинг ўндан ортиқ фармон ва қарорлари ҳамда парламент томонидан одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган учта кодекс янгидан қабул қилиниб, қатор қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини яратди.

Эътибор қилинг: 2019 йилда 58 мингдан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар судлардаги сарсонгарчиликларга нисбатан ўз эътирозини билдирган. Шунинг ўзиёқ соҳада туб ўзгаришлар амалга оширишни тақозо этган.

Ўрта бўғин судларининг бирлаштирилиши эса ишларни бир суддан бошқасига ўтказилишининг олдини олади ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ўша ҳудуднинг ўзида ечимини топишга олиб келиши белгиланди.

Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқилиб, мазкур Қонунга асосан суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

маъмурий тартиб таомиллар ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиш белгиланди.

Олий мажлис Сенати томонидан маъқулланган,  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган мазкур қонуннинг
3-моддасида қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланди ва ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш киритилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатлиги белгиланди.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини берди.

Собир Набиев,
Жиззах вилоят суди судьяси

Skip to content