Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг раиси А.Умурзоқов ҳамда Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси И.Қурбановлар иштирокида «Чинобод» МФЙ биносида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди
Ўтказилган сайёр қабул давомида суд раислари томонидан фуқароларга қонунларда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди раиси Бегзод Казаков “Чинобод” маҳалласида аҳоли билан учрашди
Бўлиб ўтган мулоқот чоғида фуқаролик муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар муҳокама этилди.
Б.Казаков томонидан кўтарилган масалалар бўйича аҳолига қонунларда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Жиззах вилояти судлари томонидан Шароф Рашидов ҳамда Зарбдор туманларида сайёр қабул ўтказилди
Жиззах вилояти судлари мутасаддилари томонидан Шароф Рашидов туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тумандаги 8-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Унда турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 43 нафар нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 30 нафари фуқаролик, 10 нафари жиноят, 2 нафари иқтисодий ва 1 нафари маъмурий судларга оид масалалар ташкил қилди. Шу мурожаатларнинг 38 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 таси жойида ижобий ҳал этилди
Қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг сайёр мажлисида 24 нафар шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, 12 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Жумладан, фуқаро Элдор Ахмедовнинг унга нисбатан ЙҲХБ томонидан қўлланилган 1 миллион 700 минг сўмлик жарима жазосини бекор қилиш ҳақидаги илтимосномаси сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан маъмурий иш юритувдан тугатилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса Зарбдор туман ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тумандаги 1-сонли мактабда оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда 31 нафар фуқаролар қабул қилиниб, 8 нафар фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилган бўлса, 23 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг сайёр мажлиси ўтказилиб, унда 21 нафар шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, 5 нафар маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Жумладан, фуқаро Алишер Хайдаровнинг унга нисбатан Солиқ органи томонидан қўлланилган 3 миллион сўмлик жарима жазосининг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимосномаси сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазо тайинланди.
Сайёр қабулдан сўнг, вилоят суди раиси бошчилигида туман ҳокими, туман прокурори ҳамда туман суди раиси томонидан 1-сонли мактабнинг спортчи ёшлари ҳамда мактабнинг намунали ўқувчиларига бир неча турдаги китоблар совға қилинди.
Вилоят суди раиси Акрам Шукуров, ўқувчиларга бундан ҳам юқори натижаларга эришиб ватанимиз равнақига ўз хиссаларини қўшишлари кераклигини таъкидлади.
Ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
Аёл – оила асосини сақловчи Ватанимиз келажаги, миллатимиз эртаси ва тараққиётини белгилаб берувчи куч – ёшларнинг бош тарбиячиси. Бинобарин, жамиятимизда ўзининг хулқ-атвори, онги ва тафаккури, ақл заковати ҳамда диди билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган аёллар кўп. Аммо улар орасида аёл деган буюк номга доғ тушираётганлар ҳам афсуски топилади.
Олимова Одинахон Ботировна (Ф.И.Ш ўзгартирилган) 2023 йил 9 август куни соат 0100 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “Марварид” номли чойхона рўпарасида турган “МAN” русумли, 80 Y 700 AA давлат рақамли автомашинаси ичида бўлган фуқаро Собиров Олим Каримовичга тегишли бозор нархи 2.500.000 сўм бўлган 1 дона “Samsung А6+” русумли телефон апаратини яширин равишда талон-тарож қилиш йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Шундай қилиб, Олимова Одинахон Ботировна ўзининг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилганлигини инобатга олиб, у жиноят иши бўйича гумон қилунувчи тариқасида жалб қилинган.
Суд жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан Олимова Одинахон Ботировнага нисбатан юритилган жиноят иши ярашилганлиги муносабати билан тугатилди.
Рахматилла Орзиқулов,
Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари
Дўстлик туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Маҳалла уюшмаси ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда туман ҳудудида жазони енгил турини ўтаятган 50 дан ортиқ пробатция ҳисобида бўлган фуқаролар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди
Дўстлик туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Маҳалла уюшмаси ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда туман ҳудудида жазони енгил турини ўтаятган 50 дан ортиқ пробатция ҳисобида бўлган фуқаролар иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.
Йиғилишда туман прокурори С.Раззоқов, туман прокурори ўринбосари О.Б.Оқбўтаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Тангировлар фуқароларга жазо ўташ талабларига қатъий риоя қилиш, келгусида қайта жиноят содир этмаслик, ахлоқ-одоб нормаларига бўйсиниш юзасидан профилактик тушунтиришлар олиб борди. Шу ерда фуқаролар Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ҳам иштирок этишди.
Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Дўстлик тумани суди судяси А.Умрзоқов томонидан жамиятда одоб-ахлоқ нормаларига бўйсинмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган 7 нафар шахсга нисбатан сайёр суд жараёни хам ўтказилди.
Суд жараёнида ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга «жиноятга жазо муқаррар» тамойили асосида қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарима ва маъмурий қамоқ жазо чоралари қўлланилди.
Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш – ҳар биримизнинг бурчимиздир
Коррупцияга қарши таълимнинг долзарблиги ёш авлоднинг ушбу иллатга нисбатан фуқаролик позициясини шакллантириш зарурати билан боғлиқ.
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси глобал коррупцияга қарши кураш жараёнининг фаол иштирокчисига айланди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда.
2020-2021 йилларда давлат ва хўжалик бошқарувининг барча органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимларини босқичма-босқич ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилди. Коррупция хавфини ўз вақтида аниқлаш, уларга олиб борадиган оқибат, сабаб ва шароитларни бартараф этиш, коррупция хавфи юзага келиши мумкин бўлган жойлар аниқланмоқда.
Коррупцияга қарши кураш мунтазам ўзгариш ва янгиланишларни талаб қилади. Шу боис, олдимизда бу қабиҳ ёвузликдан халос бўлиш учун бир қатор муҳим вазифалар турибди. Хусусан, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва онгини ривожлантириш, ҳалоллик, поклик, тўғрилик (яхши ва ёмоннинг фарқига бориш) кўникмаларини сингдириш орқали коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш шулар жумласидандир.
Табиийки, мамлакатда ҳар бир ислоҳот, ўзгаришлар танлов асосида жамият учун фойда призмаси орқали амалга оширилади. Бу коррупцияга қарши кураш жараёнларида жуда муҳим. Зеро, коррупцияга қарши кураш ва уни бартараф қилиш Ўзбекистон халқи ва давлат тузилмаларининг умумий мақсадига айланди.
Экспертлар томонидан олиб борилган илмий изланишларга кўра, инсон умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилади ҳамда боланинг онги, асосан, 5-7 ёшда жадал шаклланиб, дунёни теранроқ англайди. Бу, жамиятга мослашадиган одамнинг маънавий дунёси, дунёқараши, билими ва салоҳияти мактаб ёшидан аввалги йилларда олган таълими билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Зеро, бола ҳаётининг дастлабки йилларида олинган билим ва таълим тошга ўйилган нақшдек муҳрланади.
Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, болада анъанавий ижтимоий қадриятларни шакллантириш ҳамда ахлоқий асосларни сингдириш муҳим тарбиявий жараён саналади. Коррупцияга қарши муросасизликни болага мактабгача ёшдан бошлаб сингдириб бориш зарур. Бунинг учун ёш авлодда коррупцияга қарши дунёқарашни, унга қарши курашиш кўникмаларини шакллантириш, ҳалол ва тўғри тарбиялаш, салбий ижтимоий ҳодисага муросасизликни тарғиб қилиш даркор. Ушбу натижага эришиш учун турли ёшдаги болалар билан ишлаш, шунингдек, суҳбатлар ва (мақол, матал, ибратли ҳикоялар) ўйин машғулотлари сонини кўпайтириш керак. Бу, ўз навбатида, коррупция ҳаракатларининг моҳиятини англаш имкониятини пайдо қилади.
Коррупцияга қарши таълим болалар ахлоқий шаклланиш жараёнининг бир қисми бўлиб, ҳалол шахсни тарбиялашнинг муҳим асосидир. Мутахассислар фикрича, коррупцияга қарши таълим унинг олдини олиш борасидаги хатти-ҳаракатларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, таълим соҳаси коррупциянинг олдини олиш, айниқса, болаларга коррупцияга қарши ўқув материалларини тақдим этиш орқали уларда мазкур ёвузликка нисбатан муросасизликни шакллантириш учун хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим ёшидаги авлодда ғоя, кўникма, нотўғри хатти-ҳаракатлардан воз кечиш позициясини шакллантириш, ҳалол меҳнатга ўргатиш устувор вазифалардан бири саналади. Зеро, бунда болаларда коррупцияга қарши фуқаролик позицияси, дунёга нисбатан инсоний муносабат, она Ватан ва оиласига муҳаббатни шакллантириш учун зарур бўлган туйғуларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги босқичда коррупцияга қарши таълим, бу – онг ва маданиятни ошириш, шунингдек, коррупцияга қарши дунёқарашни шакллантириш мақсадида болаларни қўшимча ўқув дастурларига таянган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашнинг мақсадли жараёни.
Коррупцияга қарши таълим болаларда бу иллатга қарши дунёқараш, ахлоқий эътиқод, ҳис-туйғуни шакллантириш ва шу билан биргаликда коррупция ҳақидаги тасаввурларни янада кенгайтиришга имкон беради.
Болаларда коррупцияга қарши таълимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
– Болаларга меҳрибонлик, ҳамдардлик, ҳурмат, эҳтиром, масъулият ҳисси нима эканлигини тушунтириш.
– Болаларда жамиятга, меҳнатга, атрофдаги одамлар ва ўзига нисбатан ахлоқий муносабатлар, шунингдек, виждон, ростгўйлик, масъулият каби ахлоқий меъёрларни шакллантириш.
– Олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали шахснинг билим орттириш фаоллиги ва ижодкорлигини ривожлантириш, бу ерда асосий вазифалардан бири муаммоли ҳолатларга ечим топишда тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасида ўзаро ҳамкорлик мулоқотини ривожлантириш.
– Гуруҳ ва ўйин шакллари орқали тарбияланувчига тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларини такомиллаштириш.
Таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши таълимни таъминлаш механизмлари – аввало, тарбиячилар билан ташкилий-услубий ҳамда ўқув-услубий ишлар, хусусан, соҳада тарбиячининг касбий маҳоратини шакллантириш, коррупция оғир жиноят ва мамлакат ривожига жиддий тўсқинлик қилувчи, шунингдек, жамият учун ижтимоий хавф туғдирувчи ҳодиса эканлигини тушунишга қаратилган қатор тадбирларни ташкил этиш, турли танловларни ишлаб чиқиш, тарбиявий ўйин дастурларини яратиш ҳамда улардан фойдаланишни ўз ичига олади.
Бир сўз билан айтганда, коррупциянинг жиноят эканини ва унга нисбатан тоқатсиз бўлиш ғоясини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бош мақсадлардан бири саналади. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш – ёшларнинг кундалик ҳаёт тарзига айланиши шарт.
Акрам Шукуров,
Жиззах вилоят суди раиси
Жиззах шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди
Унда жами 21 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Мурожаатлардан 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 9 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди.
Унда жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкумлар инсонпарварлик тамойиллари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 20 нафар фуқароларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор устидан берган шикоятлари, 7 та вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳамда 10 та суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Bola huquqlari
Bola huquqlari – har bir bola (18 yoshga to‘lmagan shaxs bola hisoblanadi) hech qanday cheklashlarsiz ega bo‘lishi lozim bo‘lgan huquq va erkinliklardir. Bolalar va yoshlar kattalar bilan bir xil inson huquqlariga ega va bu barcha tomonidan tan olinadi.
Bola huquqlarining ta’rifi mantiqan Inson huquqlari umumjahon deklaratsiyasining asosiy g‘oyalaridan kelib chiqadi. Uning alohida moddasi bolalarga bag‘ishlangan. Unda aytilishicha, «Onalik va bolalik alohida g‘amxo‘rlik va yordam olish huquqini beradi». Shunday qilib, deklaratsiyada e’lon qilingan barcha erkinliklarga bolalarning teng huquqliligini tan olgan holda, xalqaro hamjamiyat bolalarga qo‘shimcha yordam va qo‘llab-quvvatlash zarurligini tan oladi. Ya’ni, bolalar o‘zlarining maxsus ehtiyojlari, shuningdek ekspluatatsiya va suiiste’molliklarga nisbatan zaifligi tufayli qo‘shimcha huquqlarga ega.
10 yil davomida (1979 yildan 1989 yilgacha) BMTning Inson huquqlari bo‘yicha komissiyasida ishtirok etgan dunyoning ko‘plab mamlakatlari mutaxassislari bola huquqlari to‘g‘risidagi yangi hujjatning matnini ishlab chiqdilar, unda bolaning jamiyatdagi hayotining barcha jabhalari maksimal darajada hisobga olinadi. 1989 yil 20 noyabrdaBirlashgan Millatlar Tashkilotining Bola huquqlari to‘g‘risidagi konvensiyasi BMT Bosh Assambleyasi tomonidan qabul qilindi. Shu bilan barcha mamlakatlar butun dunyo bo‘ylab bolalar oldida tarixiy majburiyat oldilar. Bu tarixdagi eng ko‘p ratifikatsiya qilingan inson huquqlari bo‘yicha shartnomaga aylandi va butun dunyo bo‘ylab bolalar hayotining o‘zgartirishga yordam berdi. O‘zbekiston Respublikasi ushbu Konvensiyaga 1992 yil 9 dekabrda qo‘shilgan.
Konvensiya barcha bolalarning asosiy insoniy qadr-qimmatini va ularning farovonligi hamda rivojlanishini ta’minlashning dolzarbligini tan oladi. Konvensiyaga ko‘ra, bolalar huquqlarini himoya qilishning asosiy prinsipi – bolalar manfaatlarining ustuvorligini tan olishdir.
Har bir bola oziq-ovqat, birlamchi tibbiy yordam va rasmiy ta’lim, o‘yin va dam olish kabi asosiy ehtiyojlarga ega bo‘lgan g‘amxo‘r, mehribon hamda yetarli turmush darajasiga ega bo‘lgan oilada o‘sish huquqiga ega. Bundan tashqari, har bir bola e’tiborsizlik va zo‘ravonlikdan himoyalanish huquqiga ega.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining XIV bobi “Oila, bolalar va yoshlar” deb nomlangan. Hususan, Konstitutsiyaning 78-moddasidan quyidagicha norma o‘rin olgan:
“Farzandlar ota-onasining nasl-nasabi va fuqarolik holatidan qat’i nazar, qonun oldida tengdirlar.
Bolaning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini ta’minlash hamda himoya qilish, uning jismoniy, aqliy va madaniy jihatdan to‘laqonli rivojlanishi uchun eng yaxshi shart-sharoitlarni yaratish davlatning majburiyatidir.
Onalik, otalik va bolalik davlat tomonidan muhofaza qilinadi”.
Jinoyat ishlari bo’yicha
Forish tuman sudining raisi S.Sodiqov
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида халқ маслаҳатчилар сайлови ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасида 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчи бўлиши мумкунлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 13-моддасига киритилган ўзгартиришга кўр, фақатгина ўта оғир жиноят ишлари ҳайъатда кўриб чиқилиши белгиланган.
Шу муносабат билан сайловда жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси М.Эрназаров, Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва шифокорлар, жами 116 киши иштирок этди.
Туман судининг раиси М.Эрназаров сўзга чиқиб, ўта оғир жиноят ишлар биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киришини, одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эга эканлигини, жамоатчиликнинг суд ишларида фаол иштироки одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини кенгайтиришини, фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мустаҳкамлашини, бугунги кунда миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан катьий назар катта ҳаётий тажриба, бенуқсон обрў-эътиборга эга, ўттиз беш ёшга тўлган ва доимий турар жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фукаролари халқ маслаҳатчиси этиб сайланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори йиғилиш иштирокчиларига кўп йиллардан буён ўзларининг ҳалол меҳнатлари ва юриш-туриши билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган тиббиёт бирлашмасининг шифокорлари З.Дўсмуродова, Н.Ахмуродова, А.Ғафуров, Ў.Жўрамуродов ва Б.Холжигитовлар нинг номзодларини жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг халқ маслаҳатчисига тавсия этиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр берди.
Йиғилиш қатнашчиларига халқ маслаҳатчиси лавозимига кўрсатилган ҳар бир номзодга очиқ овоз бериш йўли билан сайлашни таклиф қилди ва йиғилиш қатнашчилари кўрсатилган ҳар бир номзодларни бир овозда тасдиқлади
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Жиззах вилоят суди