Жиззах вилоят судларига 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида шахсий (сайёр) қабул ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали, Бош прокуратуранинг порталидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан
Сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги баён қилинган бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш давлат органларининг, шу жумладан судларнинг бевосита муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Жиззах вилояти судларига 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жами
3283 (3035) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 512 таси ёки
10,6 % қаноатлантирилган, 2410 таси ёки 80,7 % ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 24 таси ёки 7,3 % тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган, 8 таси ёки 7,3 % рад қилинган, 329 таси ёки 1,4 % ўрганиш жараёнида қолган.
Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали, Бош прокуратуранинг портали орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг 1233 (1311) та мурожаатлари келиб тушган.
Жиззах вилояти судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг умумий мазмундаги 838 (800) та мурожаатлари келиб тушган.
Жиззах вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари, унинг ўринбосарлари ва судьяларнинг шахсий (сайёр) қабулига 1212 (924) та мурожаатлар келиб тушган.
Жиззах вилоят судларига келиб тушган мурожаатларни судлар мисолида таҳлил қилинганида, қуйидагича ифодаланади.
Жиноят ишлари бўйича судларда:
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, туман ва шаҳар судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан жами (2024 йилнинг шу даври қавс ичида акс эттирилади) 656 (558) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 (–) таси такрорий аризалар, 1 (2) таси дубликат, 1 (181) таси тегишлилиги бўйича юборилган, 4 (28) таси тааллуқлилиги бўйича юборилган, 372 (335) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган, 279 (14) та мурожаатлар ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари кесимида таҳлил қилинганида, вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 39 (457) та, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судига 13 (-) та, жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига 19 (3) та, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига 16 (1) та, жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судига – (9) та, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига
446 (5) та, жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судига 1 (12) та, жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига 9 (-) та, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судига 32 (26) та, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига 1 (4) та, жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судига 33 (24) та, жиноят ишлари бўйича Фориш туман судига 8 (-) та, жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судига
24 (1) та, жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судига 15 (16) та мурожаатлар ўрганиш учун келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
37 тага ёки 10 фоизга кўпайганини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 372 (335) та мурожаатларнинг
137 (294) таси ёки 36,8 (87,8) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 235 (41) таси ёки 63,2 (12,2) фоизи қаноатлантирилган.
Мурожаатларнинг 19 (157) таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг – (4) таси қаноатлантирилган,
19 (153) таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ҳужжатининг ижроси юзасидан 6 (37) та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 (10) таси қаноатлантирилган, 4 (27) та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Суд хужжатини вақтида ололмаётганлик юзасидан 1 (2) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Судьяларнинг хатти ҳаракатлари юзасидан – (4) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан
– (3) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан 1 (3) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бошқа масалалар юзасидан 345 (129) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 233 (27) таси қаноатлантирилган, 112 (102) тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида судьяларнинг хатти-ҳаракатлари, суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали жами 401 (402) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб (келиб тушган мурожаатларнинг 373 (371) таси виртуал қабулхона орқали 28 (31) таси халқ қабулхона орқали), 3 (2) таси такрорий аризалар, 67 (55) таси дубликат аризалар ташкил қилиб, шулардан 374 (397) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган, 27 (5) та мурожаатлар ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари кесимида таҳлил қилинганида, вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 213 (267) та, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судига 10 (8) та, жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига 6 (10) та, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судига 18 (14) та, жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судига 13 (3) та, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига 16 (31) та, жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судига 12 (5) та, жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига 10 (5) та, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судига 19 (17) та, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судига 7 (3) та, жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судига 19 (10) та, жиноят ишлари бўйича Фориш туман судига 32 (11) та, жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судига 20 (14) та, жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судига 6 (4) та мурожаатлар ўрганиш учун келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
23 тага ёки 5,8 фоизга камайганини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 374 (397) мурожаатларнинг 324 (361) таси ёки 86,6 (91) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 44 (36) таси ёки
11,8 (9) фоизи қаноатлантирилган, 6 (–) таси ёки 1,6 (-) фоизи рад қилинган.
Мурожаатларнинг 158 (187) таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 4 (6) таси қаноатлантирилган,
154 (181) таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ҳужжатини ижроси юзасидан 4 (4) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1 (-) таси қаноатлантирилган, 3 (4) тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлик юзасидан 3 (-) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 10 (2) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 (-) та мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан 1 (-) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бошқа масалалар юзасидан 195 (204) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 39 (30) таси қаноатлантирилган, 150 (174) тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 6 (-) таси рад қилинган.
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан бирон-бир мурожаатлар келиб тушмаган.
Шунингдек, Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Бош прокуратуранинг портали орқали жами 10 (24) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 9 (23) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган, 1 (1) та мурожаатлар ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
14 тага ёки 60,7 фоизга камайганини кузатиш мумкин.
Мурожаатларнинг 9 (9) таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан – (1) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бошқа масалалар юзасидан – (13) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг – (1) таси қаноатлантирилган, – (12) таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бош прокуратуранинг портали орқали суд ҳужжати ижроси, суд хужжатини вақтида ололмаётганлик, судьяларнинг хатти-ҳаракатлари, суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги, иш вақтида кўрилмаётганлиги ҳамда бошқа масалалар юзасидан бирон-бир мурожаатлар келиб тушмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали орқали мурожаатлар келиб тушмаган.
Фуқаролар томонидан суд идораларидан розилиги баён этилган
8 та ташаккурномалар юборилган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судининг раиси ва судьялари томонидан шахсий ва сайёр қабулларда жами 736 (641) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 130 (92) тасини ёзма,
606 (549) тасини оғзаки мурожаатлар ташкил қилган. Шулардан 331 (345) таси сайёр қабулларда, 405 (296) таси шахсий қабулларда қилинган мурожаатлар ташкил этган.
Сайёр қабулларда мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 14 тага ёки 4 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Шахсий қабулларда мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 109 тага ёки 27 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 736 (641) мурожаатларнинг 604 (471) таси ёки 82 (86,7) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 130 (170) таси ёки 17,7 (13,3) фоизи қаноатлантирилган, 2 (-) таси ёки 0,3 (-) фоизи рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича судларда:
2025 йил 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан жами (2024 йилнинг ушбу даври ичида акс эттирилади) 165 (222) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 0 (12) таси тегишлилиги ва тааллуқлилиги бўйича юборилган, 164 (209) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган, шундан 8 қаноатлантирилган, 156 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали тушунтирилган ва 1 та мурожаатлар ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари кесимида таҳлил қилинганида, вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 118 (162) та, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига 11 (27) та, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судига 9 (0) та, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига 12 (18) та, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига 11 (9) та ва фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судига 4 (6) та ва фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судига 0 (0) та мурожаатлар ўрганиш учун келиб тушган
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
57 тага ёки 25.6 фоизга камайганини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 164 (209) та мурожаатларнинг 156 таси ёки 95,1 % ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 8 таси ёки 4,9 % қаноатлантирилган.
Мурожаатларнинг 72 таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 71 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 1 таси қаноатлантирилган.
Бундан ташқари мурожаат муаллифига судьянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Жиззах вилоят судлари малака ҳайъати мурожаат қилиш тушунтириб ўтилган.
Суд ҳужжатининг ижроси юзасидан 6 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 6 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бошқа масалалар юзасидан 86 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб,
79 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 7 таси қаноатлантирилган.
2025 йил 1-ярим йиллиги давомида судья ва суд аппарати ходимлари, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан ҳамда иш вақтида кўрилмаётганлиги суд хужжатларини вақтида оломаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали жами 748 (812) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб келиб тушган мурожаатларнинг 714 (753) таси виртуал қабулхона орқали 34 (59) таси халқ қабулхона орқали, аризалар келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари кесимида таҳлил қилинганида, вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 753 (77) та, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига 10 (16) та, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судига 5 (0) та, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига 3 (2) та, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига 5 (7) та ва фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судига 0 (5) та ва фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судига 0 (0) та мурожаатлар ўрганиш учун келиб тушган
Шулардан 728 (790) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган,
20 (22) та мурожаатлар ҳисобот охирига қолдиқда қолган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
62 тага ёки 7,8 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 728 (790) мурожаатларнинг 633 таси ёки 86.9 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 95 (55) таси ёки
13.1 фоизи қаноатлантирилган.
Мурожаатларнинг 318 таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 32 таси қаноатлантирилган, 286 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ҳужжатини ижроси юзасидан 38 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 8 таси қаноатлантирилган, 30 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бошқа масалалар юзасидан 400 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 55 таси қаноатлантирилган, 345 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Иш вақтида кўрилмаётганлиги, судья ва суд аппарати ходимлари ва мурожаатига вақтида жавоб оломаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Шунингдек, 2025 йил 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига Бош прокуратуранинг портали орқали жами 28 (43) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5 таси қаноатлантирилиб, 22 тасига ҳуқуқий маълумот бериш орқали жавоб берилган ва 1 таси хисобот охирига қолдиқда қолган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
15 тага камайганлини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 28 (41) мурожаатларнинг 22 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган 6 таси қаноатлантирилган.
Мурожаатларнинг 9 таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган барча мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Суд ҳужжатини ижроси юзасидан 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бошқа масалалар юзасидан 17 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 таси қаноатлантирилиб, 16 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бош прокуратуранинг портали орқали судья ва суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги ҳамда мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан бирон-бир мурожаатлар келиб тушмаган.
2025 йил 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали орқали мурожаатлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судининг раиси ва судьялари томонидан шахсий ва сайёр қабулларда жами 157 (147) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 135 (95) тасини оғзаки мурожаатлар ташкил қилган.
Шахсий қабулларда мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 10 тага кўпайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 157 (147) мурожаатларнинг барчаси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Иқтисодий ишлар бўйича судларда:
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро, туман иқтисодий судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан жами 17 (20) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, такрорий ва дубликат аризалар бўлмаган (2024 йил 6 ойи давомида бўлмаган) 17 (20) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши туманлараро, туман иқтисодий судлари кесимида таҳлил қилинганида келиб тушган 17 та мурожаатларнинг 13 таси Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига, 2 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ва 2 таси Фориш туман иқтисодий судларига ўрганиш учун келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
3 тага ёки 1,9 фоизга камайганини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 17 (20) та мурожаатларнинг
17 (20) таси ёки 100 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мурожаатларнинг 4 таси суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан, 11 таси бошқа масалалар юзасидан ҳамда 2 таси суд ҳужжатининг ижроси юзасидан келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан, суд ходимларининг хатти ҳаракатлари юзасидан, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Бундан ташқари, 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти ИСҲ, туманлараро, туман иқтисодий судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали жами
46 (30) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб (келиб тушган мурожаатларнинг
46 (28) таси виртуал қабулхона орқали 0 (2) таси халқ қабулхона орқали, 0 (0) та такрорий аризалар, 306 (5) таси дубликат аризалар ташкил қилиб, барча мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган.
Ушбу мурожаатларнинг судларга келиб тушиши туманлараро, туман иқтисодий судлари кесимида таҳлил қилинганида, вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига 22 (6) та, Жиззах туманлараро иқтисодий судига 7 (14) та, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига 4 (1) та, Зомин туманлараро иқтисодий судига 0 (2) та, Дўстлик туманлараро иқтисодий судига 13 (4) та, Фориш туман иқтисодий судига 0 (2) та, мурожаатлар ўрганиш учун келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда
16 тага ёки 10,1 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 46 (30) мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мурожаатларнинг 16 (4) таси суд ҳужжатидан норозилиги бўйича келиб тушган бўлиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мурожаатларнинг 3 (0) таси судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган бўлиб, барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида суд ҳужжатини ижроси юзасидан 3 (0) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, таҳлил қилинганда 2 таси Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ва 1 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, келиб тушган мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Шунингдек 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида суд хужжатини вақтида ололмаётганлик юзасидан юзасидан 2 (7) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, таҳлил қилинганда 2 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, келиб тушган мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали суд ходимларининг хатти ҳаракатлари юзасидан, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан, ва иш вақтида кўрилмаётганлиги юзасидан бирон-бир мурожаатлар келиб тушмаган.
Бошқа масалалар юзасидан 22 (19) та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бундан ташқари, 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судининг раиси ва судьялари томонидан шахсий ва сайёр қабулларда жами 254 (134) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб,
254 (134) тасини оғзаки мурожаатлар ташкил қилган. Шулардан 90 (37) таси сайёр қабулларда, 164 (97) таси бевосита идорадаги шахсий қабулларда қилинган мурожаатлар ташкил этган.
Сайёр қабулларда мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 53 тага ёки 20,9 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.
Шахсий қабулларда мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 67 тага ёки 26,4 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Ўрганиб жавоб берилган жами 317 (184) мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.






