Жиззах вилоят судларининг брифинги
Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида Жиззах вилоят суди судьялари томонидан жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида 2021 йилнинг 1-ярми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Унда вилоят маъмурий суди раиси А.Мамараҳимов, вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Орзиқулов, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Шукуров ва иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ж.Қаххоровлар йўналишлар бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Ўтган олти ой давомида вилоят судларида жами 604 та жиноят, 5473 та фуқаролик, 5781 та иқтисодий ҳамда вилоят маъмурий судлар томонидан 294 та ишлар кўриб тамомланган.
Жиззах вилоят маъмурий судиларида, тамомланган ишлардан 154 таси қаноатлантирилган, 95 та рад қилинган, 25 та иш тугатилган, 20 та иш кўрмасдан қолдирилган.
Вилоятнинг фуқаролик ишлари бўйича судларида кўрилган фуқаролик ишларининг 4998 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 4215 таси қаноатлантирилган, 783 таси рад этилган, 191 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 284 та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.
Вилоятнинг Иқтисодий судлар томонидан даъвогарлар фойдасига 434 299 540 000 сўм ундирилган, 39 та даъво аризани қабул қилиш рад этилган бўлса, 702 та аризалар қайтарилган, 256 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа судга ўтказилган бўлса 315 та иқтисодий ишлар қолдиқда қолган.
Шунингдек, вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 670 шахсга нисбатан 483 та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 135 шахсга нисбатан 117 та жиноят иши тугатилган, 2 шахсга нисбатан 2 жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган.
Брифинг якунида судьялар келгусидаги режалар ҳақида ҳам қисчача тўхталиб ўтдилар.
Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати