ИЛК МЕМОРАНДУМ
Республика тарихида илк бор Жиззах вилоят суди ва ННТ ўртасида Меморандум имзоланди.
Жиззах вилоят суди биносида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 24 сентябрдаги «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунига асосланиб, Жиззах вилоят суди ва Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот марказининг Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах вилояти “Istiqlol аvlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида ижтимоий ҳамкорликка бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибида 2021 йил 26 ноябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чақалоқ ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот тадбирини олиб бориш ҳамда одам савдоси жиноятидан жабрланган чақалоқлар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш ишларини ташкил этиш дастурининг бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Республика Нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлик Меморандуми имзолаш муҳокамага қўйилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2016 йилдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги “Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш тўғрисида” ги ПҚ 2761-сонли Қарори ҳамда 30.07.2019 йилдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”(янги таҳрида)ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сонли «Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарорининг “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 02.09.2019 йилдаги № 561-сон Қонун ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 02.09.2019 йилдаги № 562-сон Қонуни талабларидан келиб чиқиб, вилоят ҳудудида ҳамкорликда аниқ мақсадли тарғибот профилактик тадбирларини амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Жиззах вилояти ҳудудида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, одам савдоси ва коррупцияга қарши курашиш борасида аҳолини ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириши мазкур меморандумнинг предмети ҳисобланади.
Одам савдоси ва оиладаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятчилик таҳлилларидан келиб чиқиб, одам савдосига қарши курашиш, жабрланувчиларни манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, ижтимоий шериклик тамойилларига монанд ўзаро ҳамкорликдаги иш фаолият самарадорлигини янада ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши мумкин.
Меморандумга томонларнинг келишувига биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Жиззах вилоят суди раиси Ў.Б.Джумаев нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бериб, мазкур меморандумга асосан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 17.08.2020 йилдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”(янги таҳрирда)ги Қонунининг ижроси бўйича ишларни ташкил этишда юқори натижаларга эришишни таъкидлади.
Шунингдек, вилоят ҳудудида одам савдоси ва зўравонликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликда аниқ мақсадли тарғибот профилактик тадбирларини амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 24 сентябрдаги «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунига асосланиб, Жиззах вилоят суди ва Республика “ISTIQBOLLI AVLOD” ижтимоий-ахборот марказининг Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах вилояти “Istiqlol аvlodi” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Алишер ПУЛАТОВ,
Жиззах вилоят суди бош консультанти