Аёллар, вояга етмаганлар ва ёшларга нисбатан нечта жиноят иши кўрилган?

Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари Раҳматилла Орзиқулов 2021 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган брифинга юқоридаги саволга тўхталиб ўтди.

Жумладан, Аёлларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Аёлларга нисбатан 85 шахсга нисбатан 73 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 76 шахсга нисбатан 65 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 9 шахсга н исбатан 8 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлар бўйича 9 шахсга нисбатан 9 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 51 шахсга нисбатан 46 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 6 шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган, 10 шахсга нисбатан 6 та жиноят иши бўйича жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 31 таси ёки 42,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган, 28 та жиноят иши бўйича 31 нафар аёлларга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб енгилроқ жазолар тайинланган. Аёлларнинг 11 нафарига жарима, 3 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 15 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 22 нафарига озодликни чеклаш ва 9 нафарига озодликдан маҳрум жазоси тайинланган. Ушбу даврда жами 66 нафар аёллар судланган бўлиб, шундан 14 нафар муқаддам судланган аёлларга нисбатан жиноят ишлари кўрилган, 66 та ёки кўрилган аёлларга нисбатан ишларнинг 90 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.  

Вояга етмаганларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Вояга етмаганларга нисбатан 12 шахсга нисбатан 9 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 10 шахсга нисбатан 8 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 2 шахсга нисбатан 1 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлар 6 та иш бўйича 7 шахснинг барчасига бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 3 шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 1 таси ёки 11,1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Жазо тайинланган вояга етмаган 7 нафар вояга етмаганларнинг барчасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ушбу даврда жами 10 нафар вояга етмаган шахслар судланган, 10 та ёки кўрилган вояга етмаганларга нисбатан ишларнинг 100 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган. 

Ёшлар (14-30 ёш)га нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Ёшларга нисбатан 299 шахсга нисбатан 226 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 245 шахсга нисбатан 176 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 52 шахсга нисбатан 49 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлар бўйича 83 шахсга нисбатан 54 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 146 шахсга нисбатан 111 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 7 шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 87 таси ёки 38,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ушбу даврда жами 236 нафар ёшлар судланган бўлиб, шундан 22 нафари муқаддам судланган ёшлар, 236 та ёки кўрилган ёшларга оид ишларнинг 104 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган. 

Шунингдек, 2021 йилнинг 1-ярми давомида жами 26 нафар шахсга нисбатан жамоат ташкилотлари томонидан берилган кафиллик хатларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган;

шундан, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 4 нафар шахсга нисбатан;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кафиллиги асосида 22 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Хисобот даврида жами 1461 та материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 451 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, 310 нафар шахснинг жазоси енгилроқ жазога алмаштирилган.


Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати