БРИФИНГ

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида Жиззах вилоят судларининг фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида 2021 йил давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Унда Жиззах вилоят суди маъмурий судининг раиси Асқар Мамарахимов, Жиззах вилоят судининг ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акрам Шукуров, Жиззах вилоят судининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Раҳматилла Орзиқулов ва Жиззах вилоят судининг ўринбосари, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Жамол Қаҳҳоровлар сўзга чиқишди.

Жумладан,

Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

ОММАВИЙ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР

2021 йил давомида Жиззах туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 512 та (557 та) ариза бўйича ишлар кўриб тамомланган. Тамомланган ишлардан 259 таси (376) ёки 51 %и қаноатлантирилган, 180 та (110 та) ёки 35 %и рад қилинган, 33 та иш (55 та) ёки 6 %и тугатилган, 40 та (16 та) ёки 8 % иш кўрмасдан қолдирилган.

Аризалар тоифалари бўйича қуйидагиларни ташкил қилган:

Аризаларнинг 274 та (306 та)си туман (шаҳар) хокимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан,

123 та (160 та)си бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан,

9 та (8 та)си давлат хизматлари агентлигига мажбурият юклаш,

49 та (4 та)си давлат солиқ хизмати органларининг хатти-ҳаракати ва қарорларига нисбатан,

15 та (15 та)си мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракат ва қарорларига нисбатан,.

18 та (32 та)си бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан тақдим қилинган.

Судга келиб келиб тушган шикоят аризаларнинг асосий қисмини ташкил этувчи туман (шаҳар) хокимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 274 та (54%) аризаларнинг 106 таси қаноатлантирилган, 124 таси рад этилган, 22 таси иш юритишдан тугатилган, 22 таси кўрмасдан қолдирилган бўлса,

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракати ва қарорлари юзасидан келиб тушган 123 та (24%) шикоятларнинг 110 таси қаноатлантирилган, 11 таси рад этилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган.

Йўл қўйилган камчиликлар учун 203 та (189 та) хусусий ажримлар киритилган. Шундан 193 та (95%) ажримларнинг жавоблари олинган бўлиб, хусусий ажримларнинг 10 таси ҳисобот даврининг охирида чиқарилган.

84 та (16%) ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган.

Шикоятлар ҳудудлар кесимида тахлил қилинганда, туман (шаҳар) хокимларининг хатти-ҳаракати ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 274 та аризаларнинг,

93 тасини (40 та қаноатлантирилган, 30 та рад этилган, 8 та кўрмасдан қолдирилган, 15 та иш юритишдан тугатилган) Жиззах шаҳар хокимлигига нисбатан,

19 таси (10 та қаноатлантирилган, 9 та рад этилган) Арнасой туман хокимлигига,

16 таси (6 та қаноатлантирилган, 10 та рад қилинган) Бахмал туман хокимлигига,

16 таси (7 та қаноатлантирилган, 7 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган ва 1 та кўрмасдан қолдирилган) Ғаллаорол туман хокимлигига,

12 таси (3 та қаноатлантирилган, 6 та рад этилган, 3 та кўрмасдан қолдирилган) Зарбдор туман хокимлигига,

7 таси (3 та қаноатлантирилган 4 та рад этилган) Зафаробод туман хокимлигига,

9 таси (1 та қаноатлантирилган, 6 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган ва 1 та иш юритишдан тугатилган) Зомин туман хокимлигига,

7 таси (2 та қаноатлантирилган, 4 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Дўстлик туман хокимлигига,

10 таси (2 та қаноатлантирилган, 7 та рад этилган, 1 та иш юритишдан тугатилган) Мирзачўл туман хокимлигига,

8 таси (3 та қаноатлантирилган, 3 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган ва 1 та иш юритишдан тугатилган) Пахтакор туман хокимлигига,

25 таси (13 та қаноатлантирилган, 10 та рад этилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган) Фориш туман хокимлигига, ҳамда

52 таси (17 та қаноатлантирилган, 27 та рад этилган, 3 та иш юритишдан тугатилган, 5 та кўрмасдан қолдирилган) Ш.Рашидов туман хокимлигига нисбатан шикоят аризаларни ташкил этган.

Кўрилган ишларнинг 154 тасини (ер билан боғлиқ) ишлар ташкил қилган. Шулардан Жиззах шаҳар 37 та, Арнасой тумани 16 та, Зарбдор тумани 10 та, Ғаллаорол тумани 9 та, Пахтакор тумани 4 та, Дўстлик тумани 2 та, Бахмал тумани 8 та, Фориш тумани 20 та, Ш.Рашидов тумани 32 та, Зафаробод тумани 5 та, Мирзачўл тумани 5 та ҳамда Зомин тумани 6 та ер билан боғлиқ низоларни ташкил қилган.

Ер билан боғлиқ ишларнинг 66 таси қаноатлантирилган. 73 таси рад этилган, 6 таси иш юритишдан тугатилиб, 9 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 53 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиб, тегишли чоралар белгилаш учун юборилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракат ва қарорлари юзасидан 123 та аризаларнинг,

10 тасини (8 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган) Жиззах шаҳар бўлимига нисбатан,

4 таси (3 та қаноатлантирилган , 1 та рад этилган) Арнасой туман,

8 таси (7 та қаноатлантирилган , 1 та рад этилган) Бахмал туман,

4 таси (қаноатлантирилган) Ғаллаорол туман,

7 таси (6 та қаноатлантирилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Зарбдор туман,

23 таси (21 та қаноатлантирилган, 1 та рад этилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган) Зафаробод туман,

2 таси (қаноатлантирилган) Зомин туман,

5 таси (3 та қаноатлантирилган, 2 та рад этилган) Мирзачўл туман,

30 таси (29 та қаноатлантирилган, 1 та рад этилган) Пахтакор туман,

11 таси (8 та қаноатлантирилган, 3 та рад этилган ) Ш.Рашидов туман бўлимига ҳамда,

19 тасини (қаноатлантирилган) Янгиобод туман бўлимига нисбатан киритилган шикоятларни ташкил қилади.

Жиззах вилоят маъмурий суди Раёсатининг йиғилишида 2021 йил давомида жами 26 та мажлисида 26 та масала муҳокама этилган.

Суд харажатлари

2021 йил 12 ойи давомида Жиззах вилоят маъмурий судининг апелляция инстациясида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 111 та, Жиззах туманлараро маъмурий судида 512 та ишлар кўрилган. Кўрилган ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами суд харажатлари (давлат божи, почта харажати, ВКА харажати) миқдори 632 838 037 сўмни ташкил этиб, шундан

174 188 230 сўмлик суд харажатлари ихтиёрий тўланган;

458 649 807 сўмлик 421 та ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 320 та 317 271 994 сўмлик (69,2%) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган. 78 та 103 786 558 сўмлик (22,6 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

Суд харажатларининг турлари бўйича таҳлили

Давлат божи бўйича

Шу даврда кўрилган ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами давлат божи миқдори 620 584 528 сўмни ташкил этиб, шундан

161 934 721 (апелляцияда 43 715 500 сўм, биринчи инстанцияда 118 219 221 сўм) сўмлик давлат божи давлат бюджетига ихтиёрий тўланган;

455 089 463 сўмлик 313 та ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 224 та 314 380 600 сўмлик (71,5%) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган, 68 та 103 240 608 сўмлик (21,8 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

Почта харажати бўйича

Кўрилган ишлар бўйича ихтиёрий тўланган ва суд қарорига асосан ундириш белгиланган жами почта харажатлари миқдори 13 625 573 сўмни ташкил этиб, шундан

12 253 509 (апелляцияда 1 934 633 сўм, биринчи инстанцияда 10 318 876 сўм) сўмлик почта харажати ихтиёрий тўланган;

1 372 064 сўмлик 73 та ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган бўлиб, шундан 70 та 1 309 264 сўмлик(95,8%) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган, 3 та 62 800 сўмлик (4,2 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

ВКА харажатлари бўйича

Жиззах туманлараро маъмурий судитомонидан 2021 йил давомида 35 та 2 188 280 сўмлик ВКА харажатлари суд қарорига асосан ундириш белгиланиб,  ижро органига ижро қилиш учун юборилган, шундан

– 25 та 1 562 530 сўмлик (71,5 %) ижро ҳужжатларининг ижроси тўлиқ таъминланган, 2 та 122 500 сўмлик (5,7 %)ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан тугатилган, 8 та 503 250 сўмлик (22,8 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан 2018 йил 13 июлда имзоланган Қўшма кўрсатма асосан ҳар ҳафтанинг жума куни бериладиган ҳисоботнинг 2021 йил 30 декабрь ҳолатига жами оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича 1 165 та 949 507 518 сўмлик ижро ҳужжатлари ижро органига ижро қилиш учун юборилган. (Республикадаги барча маъмурий судлар томонидан Жиззах вилоят МИБга юборилган ижро ҳужжатлари бўйича)

Шундан, 1 033 та 819 704 472 сўмлик (86,3 %) ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган, 61 та 66 570 491 сўмлик (7 %) ижро ҳужжатлари ижро жараёнида.

УМУМЛАШТИРИШЛАР

Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан 2021 йил давомида 9 та амалга оширилган ишлар юзасидан умумлаштиришлар қилинган.

Реабилитация марказига жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 190-193-моддаларида, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги иш юритиш назарда тутилган.

Жиззах туманлараро маъмурий судининг иш юритувига 2021 йил давомида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан 236 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, шундан 9 та ҳолатда уларнинг шахсларига аниқлик киритилганлиги сабабли илтимосномалар рад этилган, 227 та илтимосномалар қаноатлантирилиб, шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинган.

Ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши.

2021 йил давомида Жиззах вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувига 190 та апелляция шикоятлари келиб тушган, шундан 45 таси кодексда белгиланган тартибларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилганлиги сабабли қайтарилган. Жами 111 та иш кўриб тамомланган. шундан 20 та суд қарорлари бекор қилинган, 1 та суд қарори ўзгартирилган 10 таси иш юритишдан тугатилган, 2 та ариза кўрмасдан қолдирилган. (4 та суд қарорлари бошқа вилоят суди томонидан бекор қилинган.)

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖАТЛАРИ

Маъмурий судлар томонидан мурожаатларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш, вакилларни шахсий қабул қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жиззах вилоят маъмурий судларига 2021 йил 12 ойида жами 848 та мурожаат келиб тушган, шундан виртуал қабулхона орқали 599 та, бевосита вилоят маъмурий судларига келган мурожаатлар 249 тани ташкил қилган.

Жиззах вилоят маъмурий судига келиб тушган 249 та мурожаатларнинг 7 таси қаноатлантирилган, 227 тасига қонуний тушунтиришлар берилган, 5 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган.

Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 599 та мурожаатларнинг  583 тасига тушунтиришлар берилиб, 14 таси тегишлилиги бўйича, 2 таси тааллуқлиги бўйича юборилган.

Жиззах вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил давомида мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Маъмурий судлар томонидан 2021 йил мобайнида мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 4 марта ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа идораларга таклифлар юборилган. Жойларда 4 марта семинар-машғулоти ўтказилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан 2021 йил 12 ойлигида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 9 марта ОАВда чиқишлар қилинган. 1 марта мурожаатлар билан ишлаш ҳолати борасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилган.

Шу даврда вилоят маъмурий судининг раиси томонидан 64 шахс, судьялари томонидан 71 шахс ва туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан 59 шахс қабул қилинган.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Вилоят, туманлараро маъмурий судлари томонидан аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жами 248 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб жумладан, ҳуқуқий мавзуларда корхона, муассаса ташкилотлар ва аҳоли ўртасида 116 марта маъруза, семинар, учрашув ва суҳбатлар ўтказилган. Оммавий ахборот воситаларида жами 132 та: шу жумладан телевиденияда 30 та, радиода 9 та, матбуотда 22 та ва 71 та веб сайтда чиқиш қилинган. Бундан ташқари, судларда кўриладиган низолар ва аҳолини хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

2021 йил давомида Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан

МАЪЛУМОТ

Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро (туман) судлари томонидан 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасида муъайян ишлар амалга оширилди.

2021 йил давомида Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман судлари томонидан кўрилган фуқаролик ишлари ҳар бир судьяга ўртача бир ойга 119 (89,1) та ҳамда 67,5 (48,3) та суд буйруқлари тўғри келган.

2021 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судлари томонидан 13.050 (2020 йилнинг шу даврида 8.052 та) та фуқаролик ишлари кўриб якунланган бўлиб, ўтган даврга нисбатан
4.998 тага (62,1 фоиз) кўп ҳамда низосиз талаблар бўйича 7429 та
(2020 йилда 4251 та ёки 3178 тага (74,7 фоиз) кўп) суд буйруқлари чиқарилган.

Жиззах вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш мақсадида шу давр мобайнида жами кўриб тамомланган ишларнинг 5226 (2955) таси ёки 40,0 (36,7) фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Шундан 799 таси маҳаллий ҳокимият ва маҳалла биноларида,
314 таси ўқув муассасаларида, 4113 таси корхона, муассаса, ташкилот биноларида кўрилган. Сайёр мажлисларида 13.778 нафар фуқаролар иштирок этишган.

Кўриб тамомланган 13050 (8052) та фуқаролик ишларининг 11844 (7005) таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 417 (579) та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилиб, 789 (468) та даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Фуқаролик ишларининг 353 таси даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечганлиги ва суд бу воз кечишни қабул қилганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

2021 йил давомида жами судлар томонидан кўрмасдан қолдирилган 789 та фуқаролик ишларининг 326 таси айнан шу асосларга кўра, яъни даъвогарнинг фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризасига асосан фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилган.

Судга мурожаат этишда 2.486.985.515 (2.061.816.497) сўм давлат божи тўланган бўлиб, судлар томонидан 17.335.535.805 (5.287.005.185) сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Шу билан бирга 7429 (4251) та 17.209.948.975 (7.156.300.009) сўмлик суд буйруқлари чиқарилган.

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро, туман судлари томонидан 2021 йил давомида жами 23 (26) та умумлаштиришлар ўтказилган, 213 (131) марта лекция, учрашув, суҳбатлар қилинган, 62 (59) та газеталарда мақолалар чоп этилган, 65 (67) марта радиода, 64 (35) марта телевиденияда, 71 (38) маротаба веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 229 (174) та хусусий ажрим чиқарилган.

Бугунги кунда судга мурожаат қилувчи шахслар ўз мурожаатларини почта алоқа воситаси орқали, шахсан ҳамда электрон тартибда тақдим этиб келишмоқда.

Жорий йил мобайнида судларга 2644 та (768 та) мурожаатлар электрон шаклда келиб тушган.

Албатта бу амалга оширилган ишлар муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси деб ҳисоблайман.

2021 йил якуни бўйича ўтган даврга нисбатан қуйидаги ишларнинг кўпайганлигини кўришимиз мумкин:

Судларга келиб тушган 15926 (10477) та фуқаролик ишларининг асосий қисмини, яъни 7288 (2014та) тасини, 5274 тага кўп ёки 45,8 (19,2) фоизини кредит шартномасидан келиб чиқадиган даъволар, 2780 (2311 та) тасини ёки 17,5 (22,1) фоизини никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволар ташкил қилган.

Бундан ташқари, ишга тиклаш 217 (151) тани ёки 66 тага, Оила низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 1213 (797) тани ёки 416 тага, қарз ундириш 977 (557) тани ёки 420 тага, юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар бўйича бошқа ишлар 297 (170) тани ёки 127та кўпайган бўлса,

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш 253 (1144) тани ёки 891 тага, битим билан боғлиқ бошқа низолар 228 (304) тани ёки 76 тага, Ер майдонларини ноқонуний эгаликдан қайтариб олиш ёки ер майдонидан чиқариш тўғрисидаги низолар 69 (611) тани ёки 542 тага, зарар билан боғлиқ бошқа низолар 187 (310) тани ёки 123 тага камайган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарори билан 2020–2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш белгиланган.

Жиззах вилоятнинг жиноят ишлари бўйича судлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Судлар тўғрисидаги Қонуни, Президентимизнинг Фармонлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган вазифлар асосида ташкиллаштириб, асосий эътиборни одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратди.

Судлар томонидан вилоятда сайёр қабуллар, сайёр судлар орқали суд ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳам қамраб олинди.

Жиззах вилоят, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йил давомида жами 1918 (1449) нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 469 тага ёки 24,4 фоизга кўпайган, жиноят ишлари эса 1443 (1127) тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 316 тага ёки 21,8 фоизга кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

Шундан, 1581 (1206) нафар шахсга нисбатан 1143 (901) та жиноят ишлари юзасидан ҳукм чиқарилган, 323 (241) та шахсга нисбатан 294 (224) та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган,  4 (1) та шахсга нисбатан 4 (1) та иш бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган, 10 (1) шахсга нисбатан 2 (1) та жиноят иши тарафлар ярашмаганлиги сабабли дастлабки терговга қайтарилган.

2021 йил давомида 11 шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказилган, 2 шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув ўтказилган.

2021 йил давомида 1 (3) шахсга нисбатан жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.

Юқорида қайд этилган жами кўрилган ишлардан 556 (224) таси ёки 38,5 (19,9) фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Ушбу даврда қуйидаги ЖКнинг моддалари билан судланганлик, қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖК 104-105-моддалари) 43 тага, номусга тегиш (ЖК 118-моддаси) 3 тага, босқинчилик (ЖК 164-моддаси) 10 тага, талончилик жинояти (166-модда) 8 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш (ЖК 167-моддаси) 107 тага, ўғирлик (ЖК 169-моддаси) 7 тага, порахўрлик (ЖК 210-212-моддалари) 21 тага, пора олиш (ЖК 210-моддаси) 6 тага, ҳаракат хавфсилиги қоидалари бузиш (ЖК 266-моддаси) 36 тага, безорилик (ЖК 277-моддаси) 20 тага кўпайган бўлса, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар (97-101-моддалар) 4 тага, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари (104-105-модда) 7 тага, транспорт воситаларини олиб қочиш жинояти (267-модда) 6 тага камайган.

2021 йил давомида иқтисодиёт соҳасида содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 56.248.789.348 (26.178.596.502) сўмлик моддий зарарни қоплаган 371 (277) нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида 1.506 (1.109) нафар шахс судланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 397 тага ёки 26,3 фоизга кўпайган.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йил давомида кўрилган жиноят ишлари бўйича 127 (78) шахсга жарима, 1 шахсга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 522 (385) шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 11 (11) шахсга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, 392 (287) шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 24 (24) шахсга  нисбатан шартли ҳукм қилинган, 429 (323) шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар тайинланиб ҳукм чиқарилган.

Ушбу даврда айблов ҳукми чиқарилган 1.506 (1.109) шахсдан 24 (24) нафар шахсга нисбатан ёки 1,5 (2,1) фоизига шартли ҳукм қилинган, 72 (90) шахсга нисбатан ёки 4,7 (8,1) фоизига нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган, 2 (1) нафар вояга етмаган шахсга нисбатан ёки 0,1 (0,09) фоизига мажбурлов чораси қўлланилган.

Озодликдан маҳрум қилиш жазоси вилоят бўйича умумий судланганларга нисбатан қўлланилган жазонинг 28,4 (29,1) фоизини ташкил этади.

Тамомланган ишлар бўйича 139 (81) нафар шахс суд залидан қамоққа олинган бўлса, 151 (165) нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилган. 2020 йилнинг шу даврига нисбатан суд залидан қамоққа олиш 58 тага ёки 41,7 фоизга кўпайган бўлса, қамоқдан озод этиш 14 тага ёки 8,4 фоизга камайган.

Шунингдек барча инстанцияларида 17 нафар шахс оқланган бўлса, 395 шахсга нисбатан 258 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.

Аёлларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Аёлларга нисбатан 195 шахсга нисбатан 166 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 172 шахсга нисбатан 145 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 23 шахсга нисбатан 21 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлар бўйича 28 шахсга нисбатан
26 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ,
119 шахсга нисбатан 103 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 8 шахсга нисбатан 5 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган, 17 шахсга нисбатан 9 та жиноят иши бўйича жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 58 таси ёки 35,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган, 59 та жиноят иши бўйича
67 нафар аёлларга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб енгилроқ жазолар тайинланган. Аёлларнинг 29 нафарига жарима,
4 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 27 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 59 нафарига озодликни чеклаш ва 28 нафарига озодликдан маҳрум жазоси тайинланган. Ушбу даврда жами 155 нафар аёллар судланган бўлиб, шундан 28 нафар муқаддам судланган аёлларга нисбатан жиноят ишлари кўрилган, 155 та ёки кўрилган аёлларга нисбатан ишларнинг 93 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.  

Вояга етмаганларга нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Вояга етмаганларга нисбатан 20 шахсга нисбатан 17 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 17 шахсга нисбатан 15 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 3 шахсга нисбатан 2 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлардан 1 шахсга нисбатан
1 та иш бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 9 шахсга нисбатан 8 та иш бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 4 шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 5 таси ёки 29,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Жазо тайинланган ишлардан 1 шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари,
8 нафарига озодликни чеклаш ва 1 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ушбу даврда жами 14 нафар вояга етмаган шахслар судланган, 14 та ёки кўрилган вояга етмаганларга нисбатан ишларнинг 82,3 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган. 

Ёшлар (14-30 ёш)га нисбатан кўрилган жиноят ишлари.

Ёшларга нисбатан 687 шахсга нисбатан 545 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 549 шахсга нисбатан 414 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган, 135 шахсга нисбатан 129 та жиноят иши тугатилган. Жазо тайинланган ишлар бўйича
181 шахсга нисбатан 129 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 339 шахсга нисбатан 262 та жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 11 шахсга нисбатан 6 та жиноят иши бўйича шартли ҳукм қилинган. Ушбу тоифадаги ишларнинг 198 таси ёки 36,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ушбу даврда жами 531 нафар ёшлар судланган бўлиб, шундан 49 нафари муқаддам судланган ёшлар, 531 та ёки кўрилган ёшларга оид ишларнинг 97,4 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган. 

Шунингдек, 2021 йил давомида жами 33 нафар шахсга нисбатан жамоат ташкилотлари томонидан берилган кафиллик хатларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган;

шундан, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида
6 нафар шахсга нисбатан;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг кафиллиги асосида 27 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича маълумот.

2021 йилда 22338 шахсга нисбатан 18711 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шундан 13851 шахсга нисбатан 12027 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган, 8487 шахсга нисбатан 6684 та иш тугатилган.

Маъмурий жазо қўлланилган ишлар бўйича 12672 шахсга нисбатан (13.244.386.398 сўм) жарима, 112 нафарига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 1066 шахсга маъмурий қамоқ, 1 шахсга маъмурий депортация жазолари тайинланган, 1182 шахсга нисбатан қўшимча жазо чораси қўлланилган. Тугатилган ишлар бўйича 2874 шахсга нисбатан МЖтКнинг 21-моддаси билан, 160 шахсга нисбатан МЖтК 271-моддасининг 1-банди билан, 2 шахсга нисбатан МЖтК 271-моддасининг 3-банди билан, 463 шахсга нисбтан МЖтК 271-моддасининг 7-банди билан, 196 шахсга нисбатан МЖтК 271-моддасининг 10-банди билан, 4792 шахсга нисбатан бошқа асослар билан тугатилган. Ишларнинг 5230 таси ёки 30 фоизи сайёр суд мажлисида кўриб тамомланган.

Вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг мурожаатларини кўриб чиқилиши.

2021 йил давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан жами (2020 йил қавс ичида акс эттирилади) 402 (211) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2 (2) таси такрорий аризалар, 9 (12) таси дубликат аризалар, – (28) таси тегишлилиги бўйича юборилган, 114 (20) таси тааллуқлилиги бўйича юборилган, 288 (163) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган.

Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 191 тага ёки 47,51 фоизга кўпайганини кузатиш мумкин.

Ўрганиб жавоб берилган жами 288 (163) та мурожаатларнинг   237 (129) таси ёки 82,3 (79,1) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 48 (33) таси ёки 16,7 (20,2) фоизи қаноатлантирилган, 3 (1) таси ёки 1 (0,6) фоизи рад қилинган.

2021 йил давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонаси орқали жами (2020 йил қавс ичида акс эттирилади) 899 (317) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб (келиб тушган мурожаатларнинг 766 (289) таси виртуал қабулхона орқали 133 (28) таси халқ қабулхона орқали), 7 (4) таси такрорий аризалар, 24 (19) таси дубликат аризалар, 899 (317) та мурожаатлар ўрганилиб жавоб берилган.

Ўрганиб жавоб берилган жами 899 (317) мурожаатларнинг                       756 (286) таси ёки 84,1 (90,2) фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 142 (30) таси ёки 15,8 (9,5) фоизи қаноатлантирилган, 1 (1) таси ёки 0,1 (0,3) фоизи рад қилинган.

Мурожаатларни ўрганилишини ўтган йилга нисбатан таққослаганда 582 тага ёки 64,7 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Шунингдек, 2021 йил давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш портали, Бош прокуратуранинг портали орқали жами 60 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг барчаси ўрганилиб жавоб берилган.

Ўрганиб жавоб берилган жами 60 мурожаатларнинг 58 таси ёки 96,7 фоизи юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 2 таси ёки 3,3 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 2021 йил давомида Жиззах вилояти, туман ва шаҳар судининг раиси ва судьялари томонидан Шахсий  (сайёр)  қабулларда 1297 (2020 йилнинг шу даврида 722 та) та (шундан
297 таси ёзма тарзда ва 1000 таси оғзаки равишда ҳамда шулардан
743 таси сайёр қабулда, 536 таси бевосита идорада ва 18 та мурожаат Халқ қабулхоналарида қабул қилинган)
фуқаролар аризаси, таклиф ва мурожаатлар билан қабул қилинган бўлиб, шундан 328 таси ёки 25,3 % қаноатлантирилган, 965 таси ёки 74,4 % нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган ҳамда 4 таси ёки 0,3 % нинг қонуний ҳуқуқлари тушунтирилган

Судлар томонидан шахсий ва сайёр қабулларни ўтган йилга нисбатан таққослаганда 575 тага ёки 44,3 фоизга кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Амалга оширилган профилактик тадбирлар.

2021 йил давомида кўрилган ишлар 1443 (1127) тани ташкил қилиб, шундан 1131(908) та ёки 78,3(80,5) фоиз жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, 168 (121) маротаба халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулотлари ўтказилган.

Ушбу профилактика тадбирлари таҳлилига кўра,
2021 йил давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан чиқарилган хусусий ажримлар сони 223 тага ёки 19,7 фоизга кўпайган.

2021 йил давомида судлар томонидан 789 (618) марта оғзаки тарғибот ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан 82 (38) марта корхона ташкилотларда, 668 (556) марта аҳоли ўртасида, 39 (24) мартаўқув муассасаларда лекция ва суҳбатлар ўтказилган, 145 (153) марта газета ва журналларда мақолалар чоп этилган,
66 (58) марта радиоларда, 138 (69) мартателевиденияда,
507 (327) марта веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида,
556 (224) марта сайёр суд мажлисларида чиқишлар қилинган.

Ушбу тарғибот ишлари таҳлилига кўра, 2021 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан корхона ташкилотларда лекция ва суҳбатлар 44 тага, аҳоли ўртасида чиқишлар 112 тага, ўқув муассасаларда лекция ва суҳбатлар 15 тага, телевиденияда чиқиш
69 тага, радиода чиқишлар 8 тага, веб-сайтда чиқишлар 180 тага, сайёр суд мажлислари 332 тага кўпайган бўлса, газета ва журналларда мақолалар чоп этиш 8 тага камайган. Хулоса ўрнида, судлар томонидан амалга оширилаётган барча ишлар албатта мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эрикинликларини ҳимоя қилишга қаратилган десак муболаға бўлмайди.

Иқтисодий судлар томонидан 2021 йил мобайнида иқтисодий соҳада қонунчиликни мустаҳкамлаш, хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, суд фаолиятини самарали ташкил этиш ва одил судловни юқори савияда амалга ошириш чораларини кучайтиришга қаратилган аниқ тадбирлар изчиллик билан амалга оширилди. Бу борада вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига 2021 йил мобайнида жами 15 178 та даъво ариза ва аризалар келиб тушган бўлиб, шундан жами 12 959 та даъво ариза ва аризалар иш юритишга қабул қилинган бўлса, 97 та даъво аризаларни қабул қилиш рад этилиб, 1 568 та даъво ариза ва аризалар иш юритишга қабул қилинмасдан қайтарилган ҳамда 460 та иқтисодий ишлар тегишлилиги бўйича бошқа иқтисодий судларга юборилган.

Шунингдек, 2020 йилдан 2021 йилга жами 1 006 та даъво ариза ва аризалар қолдиқ бўлиб ўтган ҳамда 2021 йил мобайнида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари томонидан жами
13 339 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилиб, 2022 йилга жами 552 та иқтисодий ишлар қолдиқ бўлиб ўтган.

2021 йилда кўрилган иқтисодий ишларнинг 11 671 таси бўйича даъво ариза ва аризалар қаноатлантирилган бўлса,
1 121 таси бўйича даъво ариза ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган, 272 таси бўйича даъво ариза ва аризалар кўрмасдан қолдирилган ҳамда 275 таси бўйича иш юритиш тугатилган, шундан 13 та иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими суд томонидан тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган.

Мазкур даврда мазмунан кўриб чиқилган иқтисодий ишлар бўйича даъвогарлар фойдасига жами 803 млрд 118 млн 280 минг сўм пул маблағлари ундирилган.

Кўрилган ишларнинг ўтган йилдагига нисбати таҳлил қилинганда, 2020 йил мобайнида кўрилган 10 252 та ишларга нисбатан 2021 йил давомида 3 087 тага кўпайган.

Кўрилган ишларнинг 9 715 (5 762/2020 йил) таси фуқаролик ҳуқуқий, 2 801 (3 643/2020 йил)таси  маъмурий  ҳуқуқий  муносабатлардан, 814 (830/2020 йил)таси хўжалик юритувчи субъектларни  банкрот  деб  топиш, 8 (12/2020 йил) таси корпоратив низолар билан боғлиқ, 1 (5/2020 йил) таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир ишларни ташкил қилган.

            Ҳисобот даври давомида кўрилган ишларнинг 154 таси олди-сотди шартномаси, 626 таси маҳсулот етказиб бериш, 1 931 таси контрактация, 66 таси ижара, 129 таси пудрат, 392 таси ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 35 таси юк ташиш, 8 та қарз, 995 таси кредит,
183 таси лизинг, 1 328 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 6 таси омонат сақлаш шартномаси, 30 таси суғурта шартномаси, 2 таси алоқа шартномаси, 125 таси ерга оид низолар, 878 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, шунингдек 802 таси банкротлик, 1 475 таси ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан, 3 таси атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларнинг бузилиши юзасидан, 1 таси ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш юзасидан, 2 067 таси банклардаги ҳисоб варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш167 таси молиявий жарима қўллаш юзасидан ва 1 936 таси бошқа тоифалардаги даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишлардир.

Судга даъво ариза (ариза), апелляция ва кассация шикоятлари тақдим этишда  давлат бюджетига ихтиёрий равишда
1 млрд 512 млн 410 минг сўм  (954 млн 730 минг сўм/ 2020 йил) давлат божи тўланган.

Кўриб ҳал этилган иқтисодий ишлар юзасидан давлат бюджетига суд қарорига асосан 21 млрд 919 млн 810 минг сўм
(12 млрд 432 млн 720 минг сўм/2020 йил) давлат божи ундириш белгиланган.

Кўрилган низоли ишларнинг 7 184 таси ёки 53.85 % (ўтган  йилда 1 692 та ёки 16,5 %)  сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 2 704 та тадбиркорлик субъектининг 194 млрд 524 млн 090 минг сўмлик даъволари қаноатлантирилди. Шулардан 535 та 18 млрд 021 млн 450 минг сўмлиги кичик бизнес субъектларидир.

Иқтисодий низоларни судда кўриш жараёнида аниқланган қонун бузиш ҳолатлари бўйича 252 та хусусий ажрим ва тақдимномалар чиқарилди.

Тўлов интизомини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий иш қўзғатилиб, улардан 2 млн 450 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилди. Ўз иш фаолиятига етарлича масъулият билан қарамасдан ўзи ишлаётган корхонага мулкий зарар етказган 99 нафар мансабдор шахслардан 26 млн 110 минг сўм мулкий зарар ундирилди. Шартнома ва тўлов интизомини бузган ҳамда даъво ариза киритишда йўл қўйган хатолари учун 69 нафар масъул шахсларга  нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақидаги  хусусий ажримлар чиқарилган бўлса, 75 та иш бўйича тарафларнинг қилмишларида жиноят аломатлари борлиги ҳақида прокуратурага хабарномалар юборилди.

Ҳисобот даври давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан жами 231 та (2020 йилда 39 та) ишлар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу ишларнинг 16 таси (2020 йилда
6 та) ўзгартирилган, 39 таси (2020 йилда 11 та) бекор қилинган бўлса 176 та (2020 йилда 22 та) иш ўзгаришсиз қолдирилган.  

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий суди судьяларининг жами 41 та (2020 йилда 71 та)ишлари кассация инстанциясида кўрилган.

Кўриб чиқилган жами 41 та (2020 йилда 71 та)ишларнинг

12 та суд қарорлари бекор қилинган, (2020 йилда
15 та бекор қилинган)

6 та суд қарорлари ўзгартирилган (2020 йилда
8 та)

23 та суд хужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган. (2020 йилда 48 та)

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил
18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка  кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонининг 5-бандига кўра,
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишларига кўра даъво аризалари ва илтимосномаларини судларга электрон шаклда бериш ҳуқуқига эга бўлишларидан иборат бўлган тартиб белгиланган бўлиб, 2014 йил мобайнида  2 709  та  ариза  ва  даъво аризалар,  2015  йилда  5 778 та,
2016 йилда 3 668 та, 2017 йилда 590 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 173 та илтимосномалар, 2018 йилда 6 361 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 477 та илтимосномалар, 2019 йилда 4 729 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек 267 та илтимосномалар, 2020 йил давомида 3 165 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек, 431 та илтимосномалар электрон тақдим этилган бўлса, 2021 йилда 2 840 та ариза ва даъво аризалар, шунингдек, 136 та илтимосномалар электрон тарзда судларга келиб тушган бўлиб, ушбу ариза, даъво аризалар ҳамда илтимосномалар  бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари тарафларга электрон тарзда юборилди ва ушбу ҳужжатларнинг қонунда белгиланган энг қисқа муддатларда судда кўриб чиқилиши таъминланди.

            Ҳисобот даври давомида иқтисодий судлар томонидан жами
802 та тадбиркорлик субъектларини банкрот деб топиш ҳақидаги ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг 774 таси бўйича аризалар қаноатлантирилган ва қарздорлар банкрот деб топилган, 5 та иш бўйича иш юритиш тугатилиб, 8 та иш бўйича аризалар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 15 та иш рад этилган.

Коммунал тўловлар бўйича қарздорликларни ундириш алоҳида назоратга олиниб, бу борада шартнома интизомини бузиб, қарздорликка йўл қўйган шахсларга кескин жавобгарлик чораларини кўриш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йил давомида жами  1328 та, умумий миқдори
64 млрд 099 млн 500 минг сўмлик ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилган. Шу жумладан, етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорликларни ундириш тўғрисида келиб тушган 1125 та,
41 млрд 201 млн 840 минг сўмлик
ариза ва даъво аризаларнинг 1082 та, 34 млрд 679 млн 560 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 38 таси қонуний асосларга кўра рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 2 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Етказиб берилган табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш ҳақида кўриб чиқилган 176 та, 21 млрд 753 млн 080 минг сўмлик ариза ва даъво аризаларининг, 154 та умумий миқдори 12 млрд 335 млн 450 минг сўмлиги қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 4 таси  бўйича иш юритиш тугатилган 10 таси кўрмасдан қолдирилган.  

Ичимлик суви таъминоти, сувоқова хизмати ва бошқалар бўйича кўрсатилган коммунал хизматлар ҳақини ундириш ҳақида келиб тушган 27 та, жами 1 млрд 144 млн 580 минг сўмлик  ариза ва даъво аризаларнинг 25 та умумий миқдори 1 млрд 028 млн сўмлиги қаноатлантирилган, 2 таси рад қилинган.

Судларга тадбиркорлик субъектлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, аризалар, даъво аризаларини талаб даражасида қайд этиш, иқтисодий суди раҳбарияти ва судьялар томонидан имзоланган суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва тегишли жойларга юбориш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 07 майдаги
341-сонли “Давлат органларида, Давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом ва бошқа норматив хужжатлар талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш бўйича натижаларини хабар қилиш ва шу каби амалдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган бошқа вазифаларни ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.

Амалдаги тартибга мувофиқ, келиб тушган ҳар бир мурожаатга назорат иш юритув жилдлари очилиши, агар мурожаатнинг асл нусхаси бевосита иқтисодий ишига қўшилиб ишни кўриш жараёнида ҳал этилиши лозим бўлса, бундай ҳолатларда назорат иш юритув жилдига мурожаатнинг ва жавоб хатининг нусхаси тикиб қўйилишига, битта иш юзасидан келиб тушган мурожаатлар учун битта иш юритув жилди очилишига Жиззах вилоят, туманлараро ва туман иқтисодий судларида қатъий амал қилинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналаридан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасидан, Олий суд ва Республика ташкилотларидан юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлилий ҳисобот юритилиб, масъул ходим томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ҳисобот тузилиб, ижро амалиёти умумлаштириб борилмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда, Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида 2021 йил давомида мурожаатларнинг умумий сони жами 155 та (100 %) (2020 йилнинг шу даврида 287 та) ташкил этган. Шундан суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан 46 та (29,8%)
(2020 йилнинг шу даврида 107 та 37,2%), суд ҳужжати ижроси юзасидан 7 та (4,5%) (2020 йилнинг шу даврида 6 та 2,1%), суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу даврида 1 та 0,3%), судьяларнинг ҳатти-харакатлари юзасидан 2 та (1,3%) (2020 йилнинг шу даврида 3 та 3.3%), мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йилнинг шу 1 та 0,3%), бошқа масалалар юзасидан 34 та (63,8%) (2020 йилнинг шу даврида 168 та 58,7%), тааллуқлилик бўйича юборилган мурожаатлар 1 та (0,6%) (2020 йилнинг шу даврида бўлмаган) мурожаатлар кўриб чиқилган.

Келиб тушган жами мурожаатларнинг 67 таси ёки 43.2 фоизи                  Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, (2020 йилнинг шу даврида 177 таси ёки 61,7%), 41 таси ёки 26,4 фоизи Жиззах туманлараро ( 2020 йилнинг шу даврида
50 таси ёки 17,4%),  7 таси ёки 4,5 фоизи Ғаллаорол туманлараро (2020 йилнинг шу даврида 10 таси ёки 3,5%) фоизи, 16 таси ёки
10,3 фоизи Зомин туманлараро (2020 йилнинг шу даврида 8 та 2,8%), 19 таси ёки 12,2 фоизи Дўстлик туманлараро (2020 йилнинг шу даврида 31 таси ёки 10,8%), 5 таси ёки 3,4 фоизи Фориш туман (2020 йилнинг шу даврида 11 та 3,8%) иқтисодий судларига келиб тушган.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига жами келиб тушган 155 та мурожаатнинг 154 таси ўрганилиб, мурожаат муаллифларига белгиланган муддатда жавоб хатлари юборилган.

Ҳисобот даврида дубликат мурожаатлар 23 таси ёки
17,5 фоизи (2020 йилнинг шу даврида 123 та 39,5%), 1 та ёки 0.6 фоиз мурожаат тааллуқлилик бўйича юборилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 67 таси Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 41 таси Жиззах туманлараро иқтисодий судига, 7 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, 19 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига, 16 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига ҳамда 5 таси Фориш туман иқтисодий судига келиб тушган бўлиб, суд раислари томонидан мурожаат муаллифларига белгиланган муддатда жавоб хатлари юборилган.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларида мурожаатлар сони ўтган 2020 йилга нисбатан кескин камайган бўлиб, ушбу Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 67 тага (2020 йил шу даврида 177 та), Жиззах туманлараро иқтисодий судида 41 тага (2020 йил шу даврида 50 та), Дўстлик туманлараро иқтисодий судида 19 тага (2020 йил шу даврида 31 та), Фориш туман иқтисодий судида 5 тага (2020 йил шу даврида 11 та), Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судида 7 тага (2020 йил шу даврида 10 та), мурожатларнинг камайганлигини ва Зомин туманлараро иқтисодий судида 16 та (2020 йил шу даврида
8 та), мурожатлар 8 тага кўпайганлиги натижаси кўрсатилмоқда.

Жумладан, суд ҳужжатидан норозилик юзасидан 46 тага
(2020 йил шу даврида 109 та), Суд ҳужжатларини вақтида ололмаётганлиги юзасидан келиб тушмаган (2020 йил шу даврида
1 та), Суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 тага
(2020 йил шу даврида 3 та) ва бошқа масалалар юзасидан 99 тага (2020 йил шу даврида 168 та) камайганлиги кузатилмоқда.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати  туманлараро ва туман иқтисодий судларига суд ҳужжатидан норозилиги юзасидан 46 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу жами мурожаатларнинг 29,8 фоизини (2020 йилнинг шу даврида 107 та 37,2 %) ташкил этади.

Суд хужжатидан норозилиги юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 27 таси Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 5 таси Жиззах туманлараро иқтисодий судига, 2 таси Фориш туман иқтисодий судига, 2 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, 10 таси Зомин туманлараро иқтисодий судларига  келиб тушган.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига суд ҳужжати ижроси юзасидан 7 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу жами мурожаатларнинг 4,5 фоизини (2020 йилнинг шу даврида 6 та
2,1 фоиз) ташкил этади.

Суд хужжати ижроси юзасидан 4 та мурожаат Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 2 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига ҳамда 1 та мурожаат Фориш туман иқтисодий судига келиб тушган.

2021 йил давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига ҳужжатларни вақтида ололмаётганлик юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган. (2020 йилнинг шу даврида 1 та 0,4%) ташкил этади.

2021 йил давомида судья ва суд ходимларининг
ҳатти-ҳаракатлари юзасидан жами 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу жами мурожаатларнинг 1,3 фоизини (2020 йилнинг шу даврида 3 та 1,1 фоиз) ташкил этади. Судья ва суд ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та мурожаат Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига келиб тушган.

2021 йил давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига мурожаатига ўз вақтида жавоб ололмаётганлик юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган. (2020 йилнинг шу даврида 1 та
0,3 %) ташкил этади.

2021 йил давомида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига жами 99 та мурожаатлар яъни 63,8% (2020 йилнинг шу даврида
168 та 58,7%) бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

2021 йил давомида бошқа масалалар юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 34 таси Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 36 таси Жиззах туманлараро иқтисодий судига, 19 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига, 4 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига, 4 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига ҳамда 2 таси Фориш туман иқтисодий судларига келиб тушган.

Ҳисобот даврида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига келиб тушган жами 102 та мурожаатларнинг 94 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали, 8 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали ҳамда 3 таси Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган, ушбу мурожаатларининг 25 таси Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, 40 таси Жиззах туманлараро иқтисодий судига, 15 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига, 11 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига, 6 таси Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига ҳамда 5 таси Фориш туман иқтисодий судларига келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларнинг барчасига қисқа муддатларда жавоб хатлари тайёрланиб, Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари раисининг имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналарига ва мурожаат муалифларига юборилган.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судларига 2021 йил давомида жами 3 та мурожаат келиб тушган. Ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси Зомин туманлараро иқтисодий судига ҳамда 1 таси Дўстлик туманлараро иқтисодий судларига келиб тушган.

Ҳисобот даврида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман иқтисодий судлари раислари томонидан  270 та оғзаки ва 3 та ёзма жами 273 та
(2020 йилнинг шу даврида 141 та оғзаки) фуқаро, хўжалик юритувчи субъект ва тадбиркорлар шахсий (сайёр) қабул қилиниб, уларнинг оғзаки мурожаати белгиланган тартибда “Суд раҳбарияти шахсий қабулида бўлган фуқароларнинг мурожаатларини қайд этиш китоби” ҳамда электрон маълумотлар базасида қайд этиб борилган.

Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг шахсий қабулида жами 158 та (40 та сайёр) нафар, Жиззах туманлараро иқтисодий суди раисининг шахсий қабулида 27 та (10 та сайёр) нафар, Зомин туманлараро иқтисодий суди раисининг шахсий қабулида 38 та (23 та сайёр) нафар, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раисининг шахсий қабулида 15 та
(6 та сайёр) нафар, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий суди раисининг шахсий қабулида 11 та (6 та сайёр) нафар ҳамда Фориш туман иқтисодий суди раисининг шахсий қабулида 24 та (7 та сайёр) нафар фуқаро мурожаат этган бўлиб, мурожаат муаллифларига суд раислари томонидан тушунтиришлар берилган.

2021 йил давомида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, туманлараро, туман иқтисодий судлари судья ва суд ходимлари томонидан махаллий ҳокимият биноларида,  маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўқув муассасасида ҳамда корхона муассаса ва ташкилотларда жами 476 та маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботлар, яъни телевиденияда 51 марта, радиода 25 марта, газета ва журналларда 57 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган бўлса, бошқа оммавий ахборот воситаларида 172 марта чиқишлар қилинди.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот ишларида фермерларнинг контрактация шартномалари бўйича хуқуқ ва мажбуриятлари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан хуқуқий таъсир чораларини суд орқали қўллаш тартиби, янги қабул қилинган қонунлардаги ўзгаришлар ҳақида, даъво ариза, илтимоснома ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, видоеконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишнинг қулайликлари, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Президент  Фармонлари, янги  қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг тушунтиришлар берилмоқда. Жиззах вилоят ҳамда туманлараро, туман иқтисодий судлари вилоят худудида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд Пленуми ва Раёсат қарорларини бажариш борасида барча зарур чораларни кўриб боради.

Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати