Мазкур учрашувда қатнашувчилар томонидан норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро конвенциялар (Минск ва Кишинев) дан фойдаланишлик мақсадга мувофиқлигини ҳамда одам савдоси жинояти бўйича жиноят ишлари қўзғатилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида дастлабки суриштирув, тергов жараёнларида жабрланувчини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уларни руҳий ҳолатини баҳолаш борасида ҳуқуқ муҳофаза қилиш идоралари ва ННТлар ҳуқуқшуносларини малакасини ошириш кераклигини айтиб ўтдилар.
Учрашув иштирокчилари далил исбот базасини мустаҳкамлашда кичик ишчи гуруҳ сифатида доимий ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олишдилар.
Жиззах вилоят суди